О
Хс + 1
КХк =
ОКХк - оператив кўриш хотирасининг кўрсаткичи; В – карточкадаги учбурчакларни топишга сарфланган вақтнинг ўртача миқдори; Хс – карточкадаги учбурчакларни топишда йўл қўйилган хатоларнинг ўртача миқдори.
|
(Методика манбаси: Немов Р.С. Психология: Учеб. Для студ.высш.пед.учеб. заведний: В З кн. – З – е изд – М.: Гуманитар.изд. центр Владос, 1999. – Кн. З: Психодиагностика. Введение в научное психологическое исследование с элементами математической статистики. 182 – 185 бетлар.)
«Нуқталарни эслаб қол ва ўз жойига қўйиб чиқ»
методикаси.
Мазкур методика ёрдамида бола диққатининг ҳажми ташхис қилинади. Методика материали 1 – расмда кўрсатилган 8 та 4х4 ҳажмдаги катакчаларига ҳар хил миқдордаги нутқлар қўйилган квадратлар ҳамда 2 – расмда берилган 8 та 4 х 4 ҳажмли катаклари бўш бўлган катаклардан иборат. Тест мактабгача ёшдаги болаларга мўлжалланган.
Методиканинг қўлланилиши. 1 – расмдаги 8 та квадратлар қирқиб олиниб, юқорисидаги рақамига мувофиқ устма – уст жойлаштирилади. Бунда энг юқорида катакчаларидаги нуқталар сони энг кам бўлган квадрат (1 - квадрат), ҳаммадан пастда эса катакчаларида нуқталар миқдори энг кўп бўлган квадрат (8 - квадрат) жойлашади. Болага қуйидаги курсатма берилади: «Ҳозир биз сен билан ўйин ўйнаймиз. Мен сенга ҳар хил катакчаларни кўрсатаман, сен улардаги нуқталар қаерда жойлашганини яхшилаб кўриб олгин. Кейин бу нуқталарни бўш катакчаларга чизиб беришинг керак бўлади». Шундан сўнг болага 8 та квадратнинг ҳар бири 2 секунд муддат давомида кўрсатилади. Ҳар қайси намойиш этилгач, болага 2 – расмда берилган бўш квадратнинг бирига 15 секунд ичида кўрсатилган квадратдаги нуқталарни қўйиб чиқиш таклиф этилади. Мазкур амал 8 та квадратнинг ҳар бири билан бирма–бир бажарилади
Натижаларни баҳолаш.
Натижаларни ҳисоблашда бола энг кўп миқдорда қайси квадратдаги нуқталарни тўғри қўйиб чиқа олгани эътиборга олинади. Эксперимент натижалари қуйидагича баҳоланади:
10 балл – бола қайсидир квадратдаги 6 – 9 та нуқтани тўғри қўйиб чиққан.
8 – 9 балл – бола қайсидир квадратдаги 4 – 5 та нуқтани тўғри қўйиб чиққан.
6 – 7 балл – бола қайсидир квадратдаги 3 та нуқтани тўғри қўйиб чиққан.
4 – 5 балл – бола қайсидир квадратдаги 2 та нуқтани тўғри қўйиб чиққан.
0 – 3 балл – бола қайсидир квадратдаги 1 та нуқтани тўғри жойлаштириб қўйган.
1-РАСМ
2-РАСМ
Умумий кўрсаткичлар: 10 балл – жуда юқори кўрсаткич; 8 – 9 балл – юқори кўрсаткич: 6 – 7 балл – ўрта кўрсаткич; 4 – балл – паст кўрсаткич; 0 – 3 балл – жуда паст кўрсаткич.
(Методика манбаси: Немов Р.С.Психология: Учеб.для студ.высш.пед.учеб.заведений: В З кн. – З е изд. – М.: Гуманитар.изд.центр ВЛАДОС, 1999. – Кн. З. Психодиагностика. Введение в научное психологическое исследование с элементами математической статистики. 81 - 83 бетлар.)
Ўқув мотивини баҳолаш методикаси
Мазкур методика 6 – 8 ёшдаги болаларнинг ўқув мотивацияси, мактабга бўлган муносабати, ўқиш билан боғлиқ вазиятга нисбатан эмоционал реакциясини аниқлашга қаратилган. (методика Н.Г.Лусканова томонидан таклиф этилган).
Анкета саволлари.
1. Сенга мактаб ёқадими ёки унчалик ёқмайдими?
унчалик ёқмайди.
ёқади
ҳечам ёқмайди.
2. Эрталаб уйғониб, доим хурсандчилик билан мактабга келасанми ёки кўпинча уйда қолишни истайсанми?
кўпинча уйда қолишни истайман
баъзида боришни, баъзида қолишни истайман
хурсандчилик билан мактабга бораман
3. Агар ўқитувчи эртага хоҳлаганлар келиб, хоҳлаганлар келмаслиги мумкин деса, сен мактабга борармидинг?
билмадим
уйда қолардим
мактабга борардим
4. Бирор бир дарс бўлмаслиги сенга ёқадими?
ёқмайди
баъзида ёқади, баъзида ёқмайди
ёқади
5. Уй вазифаларинг йўқ бўлишини хоҳлармидинг?
хоҳлардим
хоҳламасдим
билмадим
6. Мактабда фақат танаффус бўлишини хоҳлармидинг?
билмадим
хоҳламасдим
хоҳлардим
7. Сен ота – онангга мактаб ҳакида кўп гапириб берасанми?
кўп гапириб бераман
кам гапириб бераман
умуман гапириб бермайман.
8. Ўқитувчинг ўрнига бошқа меҳрибонроқ ўқитувчи келишини хоҳлармидинг?
билмадим
хоҳлардим
хоҳламасдим
9. Синфда ўртоқларинг кўпми?
10. Сенга синфдошларинг ёқадими?
ёқади
унчалик ёқмайди
ёқмайди.
Эслатма: мазкур анкета индивидуал тарзда ҳамда гуруҳда қўлланилиши мумкин.
Натижаларни қайта ишлаш учун қуйидаги калитдан фойдаланилади.
Саволлар
|
1-жавоб учун балл
|
2-жавоб учун балл
|
3-жавоб учун балл
|
1
|
1
|
3
|
0
|
2
|
0
|
1
|
3
|
3
|
1
|
0
|
3
|
4
|
3
|
1
|
0
|
5
|
0
|
3
|
1
|
6
|
1
|
3
|
0
|
7
|
3
|
1
|
0
|
8
|
1
|
0
|
3
|
9
|
1
|
3
|
0
|
10
|
3
|
1
|
0
|
Натижаларни баҳолаш:
1. 25 – 30 балл. Ўқув мотивацияси юқори. Бундай болалар ўзининг билиш мотиви кучли эканлиги, барча топшириқларни яхши бажаришга интилиш билан ажралиб туради.
2. 20 – 24 балл. Ўқув мотивацияси ўртача. Бундай ўқувчилар гуруҳи ўқув фаолиятини анча муваффақиятли амалга оширилган болалардан ташкил топади.
3. 15 – 19 балл. Мактабга муносабат ижобий, аммо болани кўпроқ ўқиш билан боғлиқ бўлмаган томонлар қизиқтиради. Бундай ўқувчилар мактабда ўзларини яхши ҳис этадилар, бироқ мактабга асосан ўртоқлар, ўқитувчилар билан суҳбатлашиш, чиройли ўқув қуролларига эга бўлиш учун борадилар.
4. 10 – 14 балл. Ўқув мотивацияси паст. Бундай болалар мактабга боришни хоҳламайдилар, дарсларда бекорчи нарсалар билан шуғулланиб, ўйнаб ўтирадилар.
5. 10 баллдан паст. Мактабга нисбатан салбий муносабат, мослашмаганлик мавжуд. Бундай ўқувчилар ўқув фаолиятини бажаришга қийналадилар, тенгдошлари ва ўқитувчилар билан бўлган муносабатда муаммоларга дуч келадилар, уларда айрим ҳолларда нерв – психик саломатликнинг бузилиши кузатилади.
Эслатма: Анкетани икки усулда қўллаш мумкин.
1 – усул. Саволлар эксперементатор томонидан ўқиб эшиттирилади ва жавоб вариантлари тақдим этилади, болалар ўзи танлаган жавобни ёзиб қўяди.
2 – усул. Саволлар ҳар бир болага алоҳида – алоҳида ёзма кўринишда тарқатилади, болалар тегишли жавобларни белгилайдилар.
Методика ҳақида қўшимча маълумот: сўровномадаги саволлар 200 нафар 6 – 8 ёшдаги ўқувчи билан ўтказилган сўров асосида болаларнинг мактабга, ўқиш жараёнида бўлган муносабатини тўлиқроқ акс эттирувчи саволлар сифатида ажратиб олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |