|
|
bet | 174/178 | Sana | 25.02.2022 | Hajmi | 2,56 Mb. | | #287635 |
| Bog'liq 0fbb7ded94ff6074e2e7c912362aa1df
«ЎҚитувчи шахсини психологик қиёфасини ўрганиш» тести
1.Сизнингча, тарбияда энг муҳими нима?
1) ўқувчиларга билим бериш ва ғамхўрлик қилиш;
2) ўқувчиларни инсонларни ҳурмат қилишга ўргатиш;
3) уларда маълум қарашлар ва малакаларни шакллантириш.
2. Агар машғулот вақтида ўқувчилардан бири сизни чалғитса, бундан сизнинг жаҳлингиз чиқиб, дарсни давом эттира олмайсизми?
1) ҳа, жаҳлим чиқади, дарсни давом эттира олмайман;
2) бу менинг кайфиятимга боғлиқ;
3) йўқ.
3. Ўқувчи дарс пайтида сизга номаълум бўлган маълумотларни айтса (тақдим этса), сиз бунда пайтда қандай ҳолатга тушасиз?
1) уларга катта қизиқиш билан қарайман;
2) хижолат тортаман;
3) асабийлашаман.
4. Ўқувхонадаги тартибсизлик сизга қандай таъсир кўрсатади?
1) Ўқувхонада тартибсизлик бўлса, мен дарсни бошлай олмайман;
2) бунга эътибор бермайман;
3) вазиятга қараб иш тутаман.
5. Агар ўқувчига нисбатан ноҳақлик қилсангиз, сиз ноҳақлигингизни тан оласизми ёки йўқ?
1) ноҳақлигимни тан оламан;
2) ноҳақлигимни тан олмайман;
3) бундай ҳолатга дуч келмаганман.
6. Сизнинг иш фаолиятингизда энг муҳими нима?
1) ўқувчилар билан яхши муносабат ўрнатиш;
2) ҳамкасбларим билан яхши муносабатда бўлиш;
3) билмадим.
7. Гуруҳдаги айрим ўқувчилар сизнинг жаҳлингизни чиқарадими (асабингизга тегадими)?
1) тез–тез
2) баъзан;
3) ҳеч қачон.
8. Сизнинг дарсингизда бегона киши иштирок этса, бу сизга қандай таъсир кўрсатади?
1) мени илҳомлантиради;
2) менинг ишимга сира таъсир кўрсатмайди;
с) мен эркин дарс бера олмайман.
9. Ўқувчи жамоат тартибини бузса, унга танбеҳ беришни ўз бурчингиз деб биласизми?
1) албатта;
2) йўқ;
3) вазиятга қарайман.
10. Сиз барча ўқувчилар билан бир хилда илиқ муносабатда бўласизми?
1) бу ҳақда бирор сўз айтишим қийин;
2) йўқ;
3) ҳа.
11. Танаффус вақтида сиз кимлар билан мулоқот қилишни афзал биласиз?
1) ўқувчилар билан;
2) ҳамкасбларим билан;
3) ёлғиз қолганим маъқул.
12. Сиз дарсга ҳамиша кўтаринки кайфиятда борасизми?
1) йўқ;
2) ҳар доим эмас;
3) ҳа.
13. Бошқалардан кўра сизнинг устунлигингизни кўрсатадиган сифатларингиз борми?
1) ҳа;
2) бирор гап айтишим қийин;
3) йўқ.
14. Сиз қандай раҳбарлар билан ишлашни афзал биласиз?
1) аниқ кўрсатмалар берувчи;
2) менинг ишимга аралашмайдиган;
3) ижодий ишлашим учун имконият яратиб берувчи.
15. Сиз ўзингиз яхши билмаган нарсалар ҳақида мулоҳазалар билдирганмисиз?
1) ҳа;
2) йўқ;
3) эслай олмайман.
16. Сиз ўқувчиларингиз билан таълим муассасасидан бошқа жойларда тасодифан учрашиб қолсангиз қандай ҳолатга тушасиз?
1) бундай учрашувлар менга ҳузур бағишлайди;
2) ноқулай аҳволга тушаман;
3) бу менда ҳеч қандай туйғу ўйғотмайди.
17. Сиз бирор сабабсиз ҳолда ҳам ўзингизни бахтли ёки бахтсиз ҳис этасизми?.
1) тез-тез;
2) камдан-кам ҳолларда;
3) ҳеч қачон.
18. Сизга ҳамкасбларингиз ва маъмурият томонидан берилган танбеҳлар қандай таъсир кўрсатади?
1) танбеҳларга эътибор бермайман;
2) баъзан менинг асабимга тегади;
3) тез-тез асабимга тегади.
19. Дарс пайтида сиз белгиланган режага ҳамиша қаътий амал қиласизми?
1) ҳамма вақт амал қиламан;
2) тайёргарлик кўрмасдан дарс ўтишни афзал биламан.
3) вазиятга қараб иш тутаман.
20. Сиз ҳамкасбларингиз ҳақида ноўрин гапирганмисиз?:
1) ҳа;
2) йўқ;
3) эслай олмайман.
21. Сиз «Ўқувчи қандай хулқ-атворга эга бўлса, уни шундайлигича қабул қилиш керак», деган мулоҳазани маъқуллайсизми?
1) ҳа;
2) йўқ;
3) бу гапда маълум ҳақиқат бор.
22. Сиз яқин қариндошларингиз, дўстларингиз ва ҳамкасбларингизнинг илиқ муносабати ва қўллаб-қувватлашига муҳтожмисиз?
1) ҳа;
2) баъзан;
3) йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|