Таълим босқичи
|
Битирувчилар
|
Фанни ўзлаштириш даражаси
|
Босқич мазмуни
|
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
|
Академик лицейлар, касбҳунар коллежлари битирувчилари
|
А1
|
«Оила психологияси» фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси
|
Оила психологияси ўқув фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари
Фаннинг мақсади: Ўқувчиларга оила психологиясига доир энг муҳим билимларни бериш ва улар асосида тегишли кўникма ва малакаларни шакллантириб, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида компетенлиликни таъминлаш.
Фаннинг вазифалари:
«Оила психологияси» фани, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот бериш;
оиланинг маънавий, ҳуқуқий, ижтимоий ва психологик асослари билан таништириш;
ўқувчи ёшларни оилани муқаддас билишга ўргатиш орқали уларни маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;
оиланинг ижтимоий келиб чиқиши тарихи, унинг турлари билан таништириш;
оиланинг ижтимоий ва этнопсихологик хусусиятлари бўйича тушунчалар ҳосил қилиш;
ўқувчиларда шахснинг шаклланишида оиланинг роли ҳақида тасаввур ҳосил қилиш;
ёшларни оиладаги шахслараро мулоқотга, хусусан ота-она ва бола муносабатларига тайёрлаш;
ёшларни оилавий ҳаётда кузатиладиган ўзгаришлар ҳақидаги илмий билимлар билан қуроллантириш;
ёшларни оилавий ҳаётда юзага келадиган низоларга конструктив тус беришга, деструктив йўналишлардан сақланишга ўргатиш;
ёшларда муаммоли вазиятлардан психологик жиҳатдан оқилона чиқиш малакаларини шакллантириш;
ёшларни репродуктив хулқ асослари билан таништиришдан иборат.
Оила психологияси фани бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари
1. Оила психологиясига оид тушунчаларни билиш компетенцияси
A1
Оила психологияси фанига оид атамаларни билади, уларни тўғри талқин қила олади;
оиланинг ҳуқуқий асослари билан танишади. Никоҳ-оила муносабатларининг келиб чиқиши тарихини, шарқ алломаларининг никоҳ-оила муносабатлари ҳақидаги қарашлари, оила турлари ва вазифалари ҳақидаги маълумотга эга;
ўсмирлик ва илк ўспиринлик давридаги ўғил-қизларнинг ёш-психологик хусусиятларини фарқлайди;
оилада шахслараро муносабатлар ва мулоқот психологияси, оилавий низолар психологияси ва ажралиш, унинг сабаб, оқибатлари ҳақида хулоса чиқара олади;
репродуктив хулқнинг психологик асослари ҳақида тасаввурларини кенгайтиришни, эрта оила қуришнинг салбий оқибатларини тасаввур қилади ва моҳиятини тушунади;
психодиагностик тестлардан фойдалана олишни билади.
2. Оилавий ҳаётга тайёрлик компетенцияси
A1
Оиланинг маънавий қадрият эканлигини тушунади;
турли мижозли хусусиятларига эга бўлган шахсларда севги-муҳаббат туйғуларининг кечишини таҳлил қила олади;
никоҳ олди омиллари ва уларнинг оила мустаҳкамлигига таъсирини англаш, керакли маълумотларни саралаш, оилавий мулоқотга тайёрлилик, оилага мослашувчанлик, оилада соғлом турмуш тарзини олиб бориш, никоҳ шартномасини тузиш бўйича тасаввурга эга бўлади;
оила бюджетини тўғри тақсимлаш ва амалда қўллаш тажрибасига эга;
3. Оиладаги шахслараро муносабатларни таҳлил эта олиш компетенцияси
A1
Оила турларининг оила барқарорлигига таъсирини таҳлил қила олади;
оилада шахслараро муносабатларнинг шахс психологиясига таъсирини тушунади;
оилавий ҳаётда юзага келадиган низоли, муаммоли вазиятларнинг олдини олиш, улардан оқилона чиқиб кетиш йўлларини таҳлил қила олади.
22-§. Фалсафа фанлари
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида фалсафа (эстетика, диншунослик асослари, шахс ва жамият) фанларини ўрганиш босқичлари
Do'stlaringiz bilan baham: |