Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари


машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам



Download 178,87 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana01.11.2022
Hajmi178,87 Kb.
#859254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
odob-axloq qoidalari - kiril

машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, 
спорт тадбирлари) бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини 
ўчириб қўйиши ҳамда телефонини сумкасига солиб қўйиши шарт
(
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21-майдаги 
139-сон қарори билан тасдиқланган “Таълим муассасаларида мобил 
телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом”
).
18.
Ўқувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамасдан дарс жараёнида 
телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этган ҳолатда синф раҳбари 
ва муассаса раҳбарияти ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва 
бошқа қурилмалар) ўрнатилган тарзда олиб қўйилади, ҳолат юзасидан 
ўқувчининг ота-онаси огоҳлантирилади.
Ҳолат бўйича инспектор-
психолог томонидан ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи 
шахслар)ни Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим 
муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши ва кузатув кенгашлари доирасида 
муҳокама этилиб, тегишли тушунтиришлар олиб боргандан сўнг телефон 



(мобил алоқа воситалари) ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи 
шахслар)га қайтариб берилади. Шундай ҳолат ўқув йили давомида 
такрорланганда ўқувчи ички ишлар органларининг профилактик рўйхатига 
олинади.
19. Ўқитувчиларга қуйидагилар тақиқланади:
— жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, 
руҳий ва жисмоний зўравонлик кўрсатиш; 
— ўқувчиларни дарс машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш ёки 
киритмаслик; 
— “Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни синфхонада ушлаб 
ўтириш; 
— таълим муассасасига ва дарс машғулотларига спиртли ичимликлар 
истеъмол қилган, соч-соқолни тартибга келтирмаган ва кийиниш одобига 
риоя қилмаган ҳолда келиш; 
— таълим муассасаси ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ва тамаки 
маҳсулотларини истеъмол қилиш; 
— муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси 
бўлмаган турли хил тадбирлар 
(туғилган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа 
тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонлар)
ни ташкил этиш; 
— таълим муассасасида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга 
тайёргарлик ишлари дарс машғулотлари вақтида ўтказилиши тақиқланади.
20.
Таълим муассасаси раҳбарияти ва педагог ходимларнинг иш фаолиятига 
доир масалалар бўйича ҳамкорлик қилишда бир тарафнинг бошқа тарафга 
тазйиқ ўтказишига ёки шунга ҳаракат қилишига, шунингдек, адолат 
тамойилларига ёки таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган қарорлар 
тайёрланишига йўл қўйилмайди.
21.
Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро 
муносабатлари “Устоз-шогирд” анъанаси асосида тартибга солинади. 
Ўқитувчилар томонидан ташкил этиладиган ҳар бир дарс машғулотларини 
ўқувчиларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришга оид ҳаётий 
мисоллар билан бойитишга эътибор қаратади.
Ўқитувчилар метод кунлари мактабда ўз устида ишлаши, ўз фанига оид 
янгиликлар билан мунтазам танишиши ва дарс жараёнларига татбиқ этиши, 
мактаб жамоат ишларида фаол иштирок этишларини таъминлайди.
22.
Таълим муассасасида дарс машғулотларининг бошланиши ва тугаши 
“Кириш” ва “Чиқиш” қўнғироқлари билан тартибга солинади. “Кириш” 
қўнғироғи дарс бошланганлигини билдиради, у чалиниши билан барча 
ўқувчилар дарс жадвалида белгиланган тегишли синф хоналарига фан 
ўқитувчиларидан олдин киришади.



23.
Таълим муассасасида ўтказиладиган дарс машғулотлари бошланишида: 
ўқитувчи синфга кириб келиши билан ўқувчилар ҳурмат юзасидан 
ўринларидан турган ҳолда кутиб олишлари, бир овоздан “Ассалому алайкум” 
(
рус тили ёки чет тили фанларида тегишли тилда саломлашиш
) деб салом 
беришлари;
ўқитувчи “Ва алайкум ассалом” (
рус тили ёки чет тили фанларида тегишли 
тилда саломлашиш
) деб алик олишлари ва унинг рухсатидан сўнг ўқувчилар 
ўринларига ўтиришлари, бунда 1-4-синф ўқувчилари ўқув кунининг биринчи 
дарс соатида, 5-11-синф ўқувчилари ҳар бир дарсда синфга кирган фан 
ўқитувчисига худди шундай тартибда муносабатда бўлиши лозим.
24. Таълим муассасасида “Чиқиш” қўнғироғи чалиниши билан ўқувчилар 
ўқитувчининг рухсати билан синф хонасини тарк этадилар. Ўз навбатида, 
ўқитувчи дарс мавзусини академик соат регламентига мувофиқ тўғри 
тақсимлаши талаб этилади.
Ўқитувчи синфдан чиқаётганда ўқувчилар ўринларидан туришлари, “Хайр, 
саломат бўлинг!” деб ҳурмат кўрсатишлари лозим. Дарс вақтида ўқувчига 
ўқитувчининг рухсатисиз синф хонасидан чиқиб кетишига йўл қўйилмайди.

Download 178,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish