Оммавий спорт ишларининг шакллари Мактаб спорти мактаб секциялари машғулотлари орқали, мактаб оммавий спорти эса факулптатив тарзида ташкилланган умумий жисмоний тайёргарлик гуруҳлари, «Саломатлик» тести гуруҳлари ва қатор биз тавсия қилган ўқувчиларнинг оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали йўлга қўйилмоқда. Синфдан ташқари ишлар таркибидаги «Саломатлик» сало матлик тести бўйича уюштирилган оммавий жисмоний соғломлаштириш иши ўзининг мазмуни ва ташкилланишининг ҳарактерига кўра ўқувчиларни жисмоний машқлар билан шуғулланишга одатни шакллантириш, органи змнинг жисмоний сифатларини ривожланиши даражасини назорат қилишни мақсад қилиб қўяди. Саломатлик тести бўйича барча ишлар асосан жисмоний тарбия ўқитув чиси ва у тайёрлаган тест бўйича жисмоний маданият йўриқчи ўқувчилардан иборат жисмоний тарбия фаолларининг изланувчанлиги, ўтказадиган умумий жисмоний тарйёргарлик секциялари машғулотлари ёки тест нормаларини топширишга тайёрловчи факультатив гуруҳларидаги машғулотлар мазмуни ва уларнинг сифати билан боғлиқ. Кўпчилик ўқувчилар жисмоний машқлар, оммавий спорт машғулотла рига қатнамайдилар. Табиий равишда уларнинг организми ёши талаб қила диган ҳаракат фаоллиги ёки жисмоний юкламаларни ўзидан ўтказмайди. Демак аста секинлик билан организмини шаклланиши(ривожланганлиги ва жисмоний тайёргарлиги)да салбий томонга оғишлар содир бўлабошлайди. «Саломатлик тести» нормаларини топширишга тайёрланиш машқларини бажариш, уларга оид махсус билим ва ҳаракат малакаларини эгаллаш орқали шуғулланмаслик оқибатидан юзага келадиган нохушликларнинг олди олиниши мумкинлигини уларни онгига сингдириш қайд қилинган машғу лотлар орқали йўлга қўйилади. Оддий физиологик қонуният - «ҳар қандай ҳаракатни бажариш маълум даражадаги организмни функционал тайёргар ликнинг зарурлиги”ни ўқувчиларга таълим жараёнида ўқитиш зарурият. Хатто, ўтирган жойидан туриб юриб кетишни ўзи ҳам организмда «рефлек тор тайёргарлик» орқали онгидан ташқаридан бошқарилади.
15-МАВЗУ: Мактаб спорт секциялари
Спорт секциялари ва унинг мазмуни Умумий таълим мактаблари ва давлат таълимининг бошқа ўрта ва маҳсус таълими тизимида спортнинг у ёки бу тури билан спорт маҳоратини ошириш мақсадида шуғулланишни хоҳловчилар учун спорт секциялари ташкилланади. Спорт секциялари мактаб ўқувчиларидан мактабдан ташқари спорт муассасаларида шуғулланишни имконияти бўлмаган, спортнинг у ёки бу турида шуғулланишга нисбатан қобилиятли ўқувчилар учун ташкилланади. Секцияни тузишда шу секция учун мактабдаги шароит, уни ташкиллаш ва олиб бориш учун мутахассис-ўқитувчининг мавжудлиги ҳисобга олинади. Умумий раҳбарлик албатта мактаб жисмоний тарбия ўқитувчилари зиммасига юклатилади. Зарур бўлса, имконият йўл қўйса, жамоатчилик асосида ўқувчилар билан шуғулланишга қодир жамоатчи тренерлар, ота-оналар мактабнинг спорт секциялари машғулотларини ўтказиш учун жалб қилиниши ҳозирги кун жисмоний тарбия жараёни амалиётида маълум. Юқоридагилардан ташқари ҳозирги кунда катта спортни тарк этган маҳорати юқори спортчилар, БЎСМларининг спорт мураббийлари ва уларда тарбияланувчилар ҳам мактаб спорт секцияси фаолиятида иштирок этишлари учун зарурий имкониятлар яратилган. Мактаб жисмоний тарбия ўқитувчилари ўзларининг спорт тайёргарлиги имкониятларидан келиб чиқиб, тренировка машғулотларини ўтказадилар. Айрим ҳолатларда мактабда пулли спорт секцияларини ташкиллашга руҳсат этилади. Мактабдаги спорт секцияларининг умумий сони МЖТЖси кенгаши, мактаб педагогика жамоаси кенгаши ва унинг раиси мактаб директори томонидан ҳал қилинади.