1 февралдан 31 мартга қадар давом этади.
Номзодларни такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади ва
1 апрелдан 20 майга қадар давом этади.
Соғлиғининг ҳолатига кўра олий таълим ҳарбий муассасаларида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган ва тиббий комиссиянинг ушбу хулосасига норози бўлган номзодлар назорат тиббий кўрикдан вилоят муқобил тиббий комиссияларида
1 майдан 31 майга қадар ўтишлари мумкин.
Соғлиғининг ҳолатига кўра олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларига қўйилмайди.
Номзодлар билан индивидуал-психологик ўрганиш тадбирлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мудофаа ишлари бошқармада қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассис-психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан тегишли методикага мувофиқ 1 апрелдан 20 майга қадар ўтказилади.
Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:
олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилади;
олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилмайди.
Психологик тест синови натижалари бўйича олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларга қўйилмайди.
Номзоднинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мудофаа ишлари бошқарма бошлиғи белгиланган жойиларда қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан тегишли методикага мувофиқ 1 апрелдан 20 майга қадар ўтказилади.
Жисмоний қобилиятларининг баҳоси қуйидаги параметрлар бўйича аниқланиди:
- куч (турникда тортиш, 8-12 марта);
- чидамлилик (кросс – 3000 м., 12.40-14.00 мин.);
- тезлик (югуриш – 100 м., 14.00-15.00 сек.)
Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича белгиланган талабларига жавоб бермаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларга қўйилмайди.
Дастлабки танлаш тадбирлардан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилгандан сўнг мудофаа ишлари бошқарма томонидан 20 июнгача қадар тегишли олий ҳарбий таълим муассасасига юборилади.
Билим юртига ўқишга кирувчилар тиббий кўрик, касбий-руҳий ва жисмоний танловлардан ўтганларидан сўнг 5 июль куни қуйидаги фанлар бўйича Давлат тест синовлари топширилади:
- математика;
- физика;
- она-тили ва адабиёт;
- чет тили.
2012 йил 26 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан олий ҳарбий таълим муассасаларига юклатилган хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари тиббий текширув натижаларига ҳамда тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг тавсияномасига асосан Давлат комиссиясининг қарори билан олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари тест синовларсиз қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |