2-топшириқ. Тест саволларига жавоб беринг.
Психология нимани ўрганади?
А) Психология жон ва руҳни ўрганувчи фан
Б) Психология онгни ўрганувчи фан
С) Психология ҳулқ-атворни ўрганувчи фан
Д) Психология психик фактлар, уларнинг қонуниятлари ва механизмларини ўрганувчи фан
2. А.Р.Лурия инсон миясининг функционал тузилишини нечта блокка ажратади?
А) 3
Б) 2
С) 6
Д) 4
3. Ким «Жон билан тана бўлинмасдир» деган фикрни билдирган?
А) Афлотун
Б) Демокрит
С) Арасту
Д) Гераклит
4. Шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари қайси жавобда берилган?
А) Темперамент, характер, қобилият, қизиқиш, эътиқод.
Б) Сезги, идрок, хотира, тафаккур.
С) Бизнинг билимларимиз, фикр-мулоҳазаларимиз, тушунчаларимиз, ўз-ўзимизга баҳо беришимиздир.
Д) Психиканинг юксак шакли бўлиб, одамларнинг ижтимоий-тарихий фаолияти билан белгиланади.
5. Психологиянинг предмети хулқ – атвор бўлиши керак, деган фикр қайси илмий психологик мактаб томонидан илгари сурилган?
А) Фрейдизм
Б) Гештальтпсихология
С) Ассоциатив
Д) Бихевиоризм
6. Кузатиш, тажриба, суҳбат,анкета ва тест методлари болалар психологиясининг қайси гуруҳ методига киради?
А) Ташкилий услублар
Б) Эмпирик (маълумот тўплаш) услублари
С) Материалларни математик таҳлил қилиш усуллари
Д) Интерпритацион услуб
7. Кичик гуруҳлардаги шахслараро муносабатларни аниқлашда одатда қайси метод қўлланилади?
А) Тест методи
Б) Суҳбат методи
С) Социометрик метод
Д) Психик ҳодисаларни тушунтириб берувчи метод
8. Психиканинг эволюцион тараққиёти қайси даврни ўз ичига олади?
А) Ибтидоий – жамоа даврини
Б) Одам онги пайдо бўлган даврни
С) Тирик организмлар пайдо бўлган даврни
Д) Қулдорлик тузими даврини
9. Рефлекс нима?
А) Бу акс эттириш
Б) Организмнинг жавоб реакцияси
С) Бу инсонга хос акс эттириш
Д)Организмнинг ташқи муҳит таъсирига нерв тизими орқали берадиган жавоб реакцияси
10. Икки хил сигнал тизими ҳақидаги таълимотни фанга ким киритган?
А) Анохин П.К.
Б) Павлов И.П.
С) Сеченов И.М
Д) Лурия А.Р.
11. Муайян миллатга хос бўлган психологик хусусиятларни ўрганувчи фан - бу…
А) Этнопсихология
Б) Ижтимоий психология
С) Оила психологияси
Д) Дин психологияси
12. Асалари ва чумолиларнинг мураккаб хатти-ҳаракатларини нима дейиш мумкин?
А) Ақлий хатти-ҳаракатлар
Б) Кўникмалар
С) Инстинктив ҳаракатлар
Д) Меҳнат
13. Фаол фаолиятга ундовчи сабаблар йиғиндиси нима?
А) Инстинктлар.
Б) Мақсадлар.
С) Мотивлар.
Д) Мотивация.
14. Малака нима?
А) Эҳтиёжларнинг рўёбга чиқиши.
Б) Кишининг маълум ишни бажариш қобилияти.
С) Машқ қилиш жараёнида иш-ҳаракатлар бажарилишининг автоматлашган усули.
Д) Фаолиятнинг сўнгги натижаси.
15. Аниқ амалларни бажариш мақсадида эришишга йўналтирилган иш-ҳаракат тизими нима деб аталади?
А) Малакалар
Б) Операциялар
С) Кўникма
Д) Билимлар
16. Мулоқот маълум мавзу асосида олиб борилади. Бу қайси мезоннинг вазифасига киради?
А) Макродаража
Б) Мезодаража
С) Микродаража
Д) Тўғри жавоб йўқ.
17. Пантомимика бу ...
А) Инсон юз ҳаракатларининг бир қисми.
Б) Инсоннинг ўйлари, хатти-ҳаракатлари.
С) Инсон танаси ёки унинг қисмлари ёрдамида ифодаланадиган ҳаракатлар тизимидир.
Д) Паралингвистик таъсир.
18. Нутқсиз коммуникация бу…
А) Сўзларни тўлдирувчи ва кучайтирувчи белилар системаси
Б) Тил ёрдамида муносабат қилиш жараёни
С) Монолог
Д) Сўзларни систематик равишда ифода этиш
19. Индивид хақида тушунча беринг.
А) Жамиятнинг онгли аъзоси
Б) Таълим-тарбиянинг таъсирисиз ривожланганлар
С) Ижтимоий муносабатлар йиғиндиси
Д) Биологик жонзотга хос жамиятдан ташқари, ижтимоий тарихий характерга эга бўлган инсондир
20. Кишининг дунёқараши қандай шаклланади?
А) Атроф муҳитни яхлит идрок қилиш, фарқлаш, таққослаш ва изоҳлай олиш орқали
Б) Ота-оналаримиз турмуш тарзини ўрганиш ва уларга риоя этиш орқали
С) Ўқув фанларини яхши ўрганиш орқали
Д) Ижтимоий ҳаётни ўрганиш орқали
21. Шахснинг таркиб топишида ва ривожланишидаги асосий фаолият турлари қайсилар?
А) Ўйин, ўқиш, ўзлигини англаш
Б) Ўйин, ўқиш, меҳнат
С) Ўқиш, меҳнат
Д) Меҳнат, ўз-ўзини тарбиялаш
22. Агар мақсад англанилган, унга эришиш йўллари аниқ бўлса, бундай ҳолат нима дейилади?
А) Шахс ҳолати
Б) Шахсий ҳолат
С) Шахс келажаги
Д) Барча жавоблар тўғри
23. Диққатнинг физиологик механизмини қайси олимлар ишлаб чиққан?
А) Павлов ва Ухтомский
Б) Страхов ва Соколов
С) Сеченов ва Павлов
Д) Гальперин ва Ухтомский
24. Ўқитувчи фаолиятида диққатнинг қайси хусусиятлари намоён бўлади?
А) Турғунлиги ва тезлиги
Б) Ҳажмнинг катталиги
С) Тақсимланишнинг катталиги ва тез бўлиниши
Д) Тўпланиши ва барқарорлиги.
25. Диққат шакллари қайси жавобда берилган?
А) Ихтиёрсиз, ихтиёрий ва ихтиёрийдан сўнгги
Б) Сенсор, ақлий, ҳаракатлантирувчи
С) Ички ва ташқи
Д) Салбий, ижобий
Do'stlaringiz bilan baham: |