Билиши керак:
Бош бухгалтер ўринбосари-аудитор ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ги қонуни, бошқа тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқларини, Олий таълим муассасаси ректорининг буйруқларини, молия ҳамда назорат тафтиш ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва ҳисоботларни тузиш хусусида услубий, меъёрий ҳамда бошқа раҳбарий ҳужжатларни.
Малака талаблари:
Институтда бухгалтерия ҳисобини ташкил этишга оид низомлар ва йўриқномаларни, уни юритиш қоидаларини, жараёнларини расмийлаштириш ва ҳисоб соҳалари бўйича ҳужжатлар айланишини ташкил этиш тартибини;
Пул маблағларини товар моддий бойликлар ҳамда бошқа бойликларни қабул қилиб олиб, кирим қилиш, сақлаш ва сарф қилиш тартибини;
Олий маълумотга эга бўлиши
Дебиторлар ва кредиторлар билан қилинадиган ҳисоб-китоблар пул маблағларини ҳисобдан ўтказиш қоидаларини билиши зарур.
Классификатор бўйича:
Т/р
|
Лавозим
номи
|
ММСК
бўйича
код
|
Ходимлар
тоифаси
|
Маълумотининг энг паст даражаси
|
ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди
|
903
|
Бош
бухгалтер
ўринбосари-
аудитор
|
1231
|
Б
|
Олий маълумот
|
5230900, 5231000,
5А231001, 5А230106
|
Иқтисодчи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) лавозим вазифалари
Иқтисодчи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа)нинг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:
институтнинг барча молиявий сметаларини тайёрлаш учун керакли маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;
бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни ҳаражатлар сметасидаги моддалар бўйича таҳлил этиш;
сметада кўрсатилган маблағлардан ўз мақсадлари йўлида тўғри фойдаланишни, ўринсиз ёки ортиқча ҳаражатга йўл кўймасликни назоратга олиш.
институт ҳудуди ва биноларидаги бўш жойларни ижарага бериш бўйича ижарачилар билан ижара ва коммунал тўлов шартномаларини ўз вақтида расмийлаштириш;
ижарага олувчилар томонидан ижара ва коммунал тўловларни ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;
ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10-санасигача ижара марказига институт ҳудуди ва биноларидаги бўш жойлар ва ижарада ўтирган ижарага олувчилар тўғрисида маълумот тайёрлаш ва тақдим этиб бориш;
институтнинг ходимлар бўлимига институт бўйича вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 20-санасигача топшириш;
ходимлар бўйича ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқларни ўз вақтида қайд қилиб бориш орқали штатлар сони мониторингини юритиш;
ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10-санасигача институтнинг бухгалтерия бўлимига ходимлар ва профессор-ўқитувчилар келди-кетдиси (ставка) бўйича ҳисоботни тақдим этиш;
шаҳар статистика бошқармасига чорак, йиллик ҳисоботнинг 1-Т (меҳнат) шаклини тайёрлаш ва топшириш;
шаҳар статистика бошқармасига бошқарув ходимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг 1-УП шаклини ҳар чоракдан кейинги ойнинг 3-санасигача тайёрлаш ва топшириш;
йилнинг 15 декабрь санасигача шаҳар статистика бошқармасига ҳисоботнинг 1-НХ шаклини тайёрлаш ва топшириш;
институтнинг 19-сонли ёш илмий тадқиқодчилар ётоқхонасида истиқомат қилувчиларнинг коммунал тўловлари бўйича ҳисоб-китобни амалга ошириш ва ўз вақтида тўланиши устидан мониторинг олиб бориш;
институтда фаолият кўрсатаётган ходим ва профессор- ўқитувчиларнинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича мажбуриятларини ўз вақтида тўлаганликлари тўғрисидаги маълумотномаларни йиғиш;
ҳар ойнинг 30-санасигача институтнинг барча бўлим ва деканатларида ишловчи ходимлар учун ёзилган табелларни қабул қилиш ва уни институтнинг бухгалтерия бўлимига топшириш;
узрли сабаблар билан ишда бўлмаган ходим вазифаларини вақтинча бажариб бориш;
бўлим фаолиятига тааллуқли бўлган бошқа ҳар хил топшириқларни бажариш.
режали ҳисоботларни тайёрлаш;
бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳаражатлар сметасини лойиҳасини тайёрлаш;
бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни ҳаражатлар сметасидаги моддалар бўйича таҳлил этиш;
сметада кўрсатилган маблағлардан ўз мақсадлари йўлида тўғри фойдаланишни, ўринсиз ёки ортиқча ҳаражатга йўл қўймасликни назоратга олиш;
амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |