Малака талаблари:
қурилиш, реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш тажрибасига эга бўлиши;
таъмирлаш ишларини аҳамияти ва ишлаш режимини улардан фойдаланиш қоидалари билиши;
таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва уларнинг технологиясини билиши;
паспортлар, йўриқномаларни ҳамда бошқа техник ҳужжатларни тузиш тартибини билиши;
олий маълумотга эга бўлиши;
иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкил қилиш асослари, меҳнат тўғрисидаги қонун асосларини, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоидалари ҳамда меъёрлари билиши зарур.
Классификатор бўйича:
Т/р
|
Лавозим
номи
|
ММСК
бўйича
код
|
Ходимлар
тоифаси
|
Маълумотининг энг паст даражаси
|
ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди
|
298
|
Бош
механик
|
1222
|
Б
|
Олий маълумот
|
5430100
|
Бош энергетикнинг лавозим вазифалари
Бош энергетикнинг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:
электр энергиясининг, шунингдек телефон алоқаси, радиоузел, автоматлаштирилган қўнгироқлар ва сигнализацияларнинг ўрнатилган лимит доирасида узлуксиз ва сифатли таъминланишини ташкил этиш;
электр энергиясининг иқтисод қилиниши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ОТМ объектлари орасида электр энергиясининг мақсадли тақсимланишини назорат қилиш;
электр энергияси хўжалигидаги авариялар ва яроқсиз ҳолатга келган воситаларнинг ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш;
бўйсунувчи персонал томонидан ҳаракатдаги қоида ва инструкцияларга риоя қилинишини назорат қилиш;
ОТМнинг энергия истеъмоли бўйича ҳисоб-китобини юритиш, ОТМнинг энергия балансини тайёрлаш;
ташқи ташкилотлар билан энергия истеъмоли бўйича шартномалар расмийлаштириш;
электр энергиясининг, шунингдек телефон алоқаси, радиоузел, автоматлаштирилган қўнғироқлар ва сигнализациялар тизимларининг профилактика ишлари ва таъмирланишининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда уларнинг техник ҳолати устидан назоратни амалга ошириш;
электр жиҳозлари, вентиляция қурилмалари ва бошқалар эксплуатацияси бўйича ҳамда бўйсунувчи персоналнинг лавозимлар инструкциясини ишлаб чиқиш;
ОТМни қиш мавсумига тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
ОТМ объектлари ва хизматларида ҳимоя воситаларининг мавжуд ҳолатини назорат қилиш, уларнинг яроқлилик ҳолатини текшириб бориш;
энергетик тизим ва қурилмалар изоляцион қаршилигининг дастлабки ва мунтазам текширувларни ташкил этиб бориш;
зарур материаллар ва асбоб-ускуналар учун буюртмалар расмийлаштириш, омборда сақланаётган моддий-техник воситалар ҳисобини юритиш;
энергия объектларини қайта таъмирлаш ва модернизация қилишни лойиҳалаштириш ташкилотларига буюртма бериш ва ишларнинг бажарилишини назорат килиш;
инструкция ва қоидаларнинг бузилишидан келиб чиққан қоидабузарликларга нисбатан чора кўриш учун керакли ҳужжатларни раҳбариятга тақдим этиш;
амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |