Малака талаблари:
намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиши;
ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.
Классификатор бўйича:
№
|
Лавозим номи
|
ММСК бўйича код
|
Ходимлар
тоифаси
|
Маълумотининг энг паст даражаси
|
ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК
бўйича коди
|
4853
|
Қоровул
|
9152
|
Х
|
Талаблар
белгиланмаган
|
-
|
Хўжалик бекаси лавозим вазифалари
Хўжалик бекасининг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:
ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат интизомига риоя қилиш;
ётоқхона хўжалик бекаси талабаларни ўз вақтида санитария нормасига риоя қилган ҳолда бир ойда уч марта чойшаблар тўплами билан таъминлайди, у ётоқхона бино бошлиғига бўйсунади, материал жавобгар шахс ҳисобланади;
хўжалик бекаси ётоқхонада яшовчи талабаларга вақтида юмшоқ инвентар (тўшак, кўрпа, ёстиқ, чойшаблар тўплами) билан таъминлаши, берилган инвентарларни талабаларга бириктириб қўйиши ва ҳар бирига карточка очиши, ҳар 10 кунда чойшаблар тўпламини алмаштириш, ювиш ва дизенфекция қилишини ташкил қилиш, юмшоқ инвентарлардан тўғри фойдаланишни, уларнинг сақланишини, вақтида янгиларини олишни, яроқсизларини ҳисобдан чиқаришни ҳисобга олиш вазифаси юклатилади;
товар моддий бойликларнинг сақланишини, топширилишини, қабул қилишни ўз ҳисобидаги моддий бойликларини ҳисоботини олиб бориш, инвентаризация ўтказишни, ётоқхона ички қоидаларини жавобгар шахс томонидан моддий бойликларга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисидаги қоидаларни, ёнғин хавфсизлигига ва санитария-гигиена ҳолатларини билиши керак.
хўжалик бекаси юмшоқ инвентарларнинг тўғри фойдаланишини, сақланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
хўжалик бекаси ҳуқуқий актларга ва инструкцияга риоя қилган ҳолда ўз вазифасини вақтида бажаришга жавобгардир;
амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.
Билиши керак:
Хўжаликни юритишга тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, институт ички тартиб-қоидалари, меъёрий ҳужжатлар.
Малака талаблари:
намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |