Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида институтда таълим-тарбия, ўқув-услубий йўналишдаги фаолиятга раҳбарлик қилади ва мувофиқлаштиради.
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорининг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:
давлат таълим стандартлари ва малака талаблари асосида илмий ишларни ташкил этиш, олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
жаҳон давлатларида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида эришилган илм-фан ютуқлари, яратилган замонавий технологиялари, илғор тажрибаларини ўрганиш ва уларни илмий-амалий фаолиятида қўллаш, тарғиб этиш ва жорий этиш борасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш;
институтда Давлат илмий техника дастурлари доирасида амалга оширилаётган фундаментал, илмий-амалий ва инновация грант лойиҳаларининг апробациясини ташкил этиш;
институтда халқаро алоқани ривожлантириш, хорижий грант ва инвестицияларни жалб этиш, уларни самарали амалга ошириш;
талабаларни ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун етакчи хорижий қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги ташкилотларига юбориш;
институт профессор-ўқитувчиларини, катта илмий ходим-изланувчиларини ва мустақил илмий изланувчиларини қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказишга жалб этиш;
талабалар, профессор-ўқитувчилар, катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил илмий изланувчилар томонидан ўқув-амалий машғулотлар ўтказиш ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг факультетлари ва етакчи соҳа кафедралари кабинетларини ташкил этиш;
институтни битирувчи бакалавр ва магистрларининг билим даражасини ўрганиш асосида уларнинг орасидан истеъдодли ва илмга чанқоқ ёшларни танлаб олиб, илмий ишларга кенг жалб қилиш. Иқтидорли магистрантлар, стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчиларни ишга жойлаштириш ва институтда ишга олиб қолиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
институтдаги мавжуд лабораториялар ва илмий марказлари фаолиятини таҳлил қилиш ва ривожлантириш чораларини кўриш. Кафедралар, илмий лабораториялар ва марказларнинг йиллик илмий-тадқиқот фаолияти ҳисоботларини ўтказиш, таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини замонавий усулларда баҳолашни амалга ошириш;
институт экспериментал муассасаси ва ўқув-илмий тажриба станциясида ўтказиладиган илмий-тадқиқотларни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишни бошқариш;
институт кафедраларида илмий-тадқиқот фаолияти йўналиши бўйича таклифлар тайёрлаш ва ишларни ташкил этиш;
илмий-тадқиқотлар жараёнларини таъминлайдиган бўлимлар, деканатлар ва кафедралар ишларини мувофиқлаштириш, ташкил этиш ва назорат қилиш;
институт кафедралари, лабораториялари ва марказларида бюджет, хорижий ва давлат грантлари ҳамда хўжалик шартномалари асосида бажарилган илмий тадкикотлар, уларнинг натижаларини ишлаб чикаришга тадбик этиш бўйича тавсиялар бериш;
институтда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, иқтидорли талабалар билан ишлаш ва уларни фан олимпиадаларига тайёрлаш буйича ишларни амалга ошириш;
малакавий имтиҳонларни топширувчилар руйхати, имтиҳон қабул қилиш вақти, жойи ва комиссиянинг таркибини аниклаш ва ОАКга билан мувофиқлаштириш, имтиҳон сессиясини ташкил этиш;
институтда фаолият кўрсатаётган илмий семинарлар ва ихтисослашган кенгашлар фаолияти мониторингини ташкил килиш;
илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш мақсадида Республиканинг илмий-тадқиқот институтлари, хорижий мамлакатлар илмий ташкилотлари билан алокани ривожлантириш;
факультетларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни Талабалар илмий жамияти, Фан тўгараклари ва илмий фаолиятга жалб этишни ташкиллаштириш;
республика ва хорижда эълон килинган илмий ишлар танловига таклиф-лойиҳалар тайёрлаш ва унда институтнинг муносиб иштирокини ташкил этиш;
илмий амалий конференциялар ташкил этиш, институт илмий-услубий фаолиятини ошириш ишларига раҳбарлик қилиш, илғор илмий-услубий тажрибаларни умумлаштириш;
илмий ишлар материалларини, шу жумладан, журналлар ва илмий ишлар тўпламларини институт ходимлари томонидан тайёрлаш ва нашр этиш жараёни ҳамда институтнинг барча илмий фаолият йўналишлари бўйича илмий даврий нашрлар билан Ахборот-ресурс маркази фондини тўлдириб бориш бўйича умумий раҳбарликни олиб бориш;
иқтидорли ёш олимларни қидириш, саралаш ва улар билан ишлаш жараёнларини бошқариш ва уларга кўмаклашиш, уларнинг турли Республика танловларида қатнашишини ташкил қилиш, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Беруний, Навоий, Улуғбек ва бошқа номли нуфузли стипендия совриндорларини тайёрлаш жараёнини ташкил этиш ва бошқариш;
кафедралар ва бўлимларни олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар билан таъминлаш ишларини ташкил этишда иштиок этиш;
илмий муаммоларни муҳокама қилишга бағишланган симпозиумлар, конференциялар ва семинарлар ҳамда анжуманлар ташкил қилиш;
илмий-тадқиқот ишлари натижаларини халқ хўжалигига тадбиқ этиш мақсадида реклама ва маркетинг хизматини уюштириш;
диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослашган кенгашларнинг фаолиятини ташкил қилиш;
ўқитувчилар ва илмий ходимларни илмий-ўқув марказларида, жумладан чет элларда ўқитишни ва малака оширишни ташкил этиш, улар билан информацион алоқаларни кенгайтириш;
катта илмий ходим-изланувчилар, ёш профессор-ўқитувчилар ва мустақил тадқиқотчиларнинг шахсий режаларини бажарилишини назорат қилиш;
ижро интизомини бузган ходимларга нисбатан чора кўриш, улар билан шарномани бекор қилиш бўйича таклифлар бериш;
Ўрнатилган тартибда институтнинг йиллик рейтингини аниқлаш, танқидий таҳлил қилиш, фаолиятни такомиллаштиришга оид ишларни амалга ошириш;
институтни ўрнатилган тартибда доимий ички аттестациядан ўтказиш, ташқи аттестация-аккредитацияга тайёрлаш ва ўтказишда фаол иштирок этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига, вазирликлар ва институт ректорининг виртуал қабулхоналари ҳамда талабалар ва ота-оналар қабулхоналарига тушган мурожаатларни Ишчи гуруҳ аъзолари билан ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш, мурожжатларда кўтарилган масалалар юзасидан лавозим вазифаларига масъулиятсизлик билан қараган мансабдор шахсларга интизомий чоралар кўриш бўйича таклифлар тайёрлаш;
амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |