Илмий ишлар бўйича:
- тасдиқланган режага мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий-тадқиқот ишларини таълим, фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини таъминлаш;
- (соҳа йўналишлари бўйича) илмий мактаблар ташкил қилиш, стажёр-тадқиқотчилар, магистрлар, катта илмий ходим-изланувчилар ҳамда докторлик даражаси тадқиқотчиларига раҳбарликни амалга ошириш;
- талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг илмий, ўқув-тадқиқот ишларини ташкил қилиш, уларнинг натижаларини ўқув жараёни ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш;
- илмий, педагогик ва касбга оид жамиятлар (ассоциациялар), ихтисослик тажрибавий, илмий-техникавий ва илмий-услубий Кенгашлар ишида иштирок қилиш;
- ўқув-услубий ва илмий ишлар натижаларини нашр қилиш.
Маънавий-маърифий тарбиявий ишлар бўйича:
- таълим олаётганларни тарбиялашнинг муфассал дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларда «Маънавият ва маърифат» дастури доирасида руҳий ва маънавий ҳислатларни ривожлантириш;
- таълим жараёнини ижтимоийлаштириш ҳамда ижтимоийликни ташкилий ва услубий таъминлашни ишлаб чиқариш;
- талабалар турар жойларида яшаш шароитини мунтазам равишда яхшилаш, кафедрадаги ўқув гуруҳлари мураббийлари ва профессор-ўқитувчиларни талабалар турар жойларида ва ижарада яшовчи талабалар билан ишлашни тизимли ташкил этиш ва назорат қилиш;
- талабалар турар жойларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш, талабалар билан сухбатлар ўтказиш, соҳадаги янгиликларни белгиланган тартибда таништириб бориш;
- институт худудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини фаол иштирок этиш.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, Миллий истиқлол тамойиллари ва асосий ғояларини, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим» ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури» ги қонунларни, Олий мажлис қарорларини, таълим ва баркамол авлодни тарбиялаш соҳасидаги Президент фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини, Олий таълимнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини (Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари таснифи, мутахассисликлар бўйича магистрлар ва йўналишлар бўйича бакалаврларга бўлган малакавий талаблар, Давлат таълим стандартларини, «Йўналишлар бўйича бакалаврлар ва мутахассисликлар бўйича магистрлар тайёрлашнинг мажбурий минимум мазмуни ва даражасига бўлган талаблар»ни ва бошқалар) билиши керак.
Билиши керак:
Кафедра фаолиятига тегишли Қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, институт ректори буйруқларининг моҳиятини билиши, институт йиллик ва истиқболи режалари билиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |