Лаборатория (Кабинет) мудирининг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:
кафедра мудирига буйсунган ҳолда ўқув жараёнини таъминлайди. Кафедранинг ашёвий молларига жавобгар, Амалий машғулотларини кўргазмали қурол ва ўлчов асбоблари билан таъминлаб турган ҳолда уларни амалда фойдаланишини назорат қилиб яроқлилик ҳолатини кузатиб бориш;
ўкув жараёнида фойдаланиш учун зарур бўлган асбоб ускуналарни ҳарид қилишни ташкиллаштириш;
асбоб-ускуналарнинг сақланишини, уларни эҳтиёт қилинишини назорат қилади ва ускуналар билан доимий таъминлаб туриш;
амалий машғулот ўтказишда ўлчов асбобларини гуруҳ талабларига бериш ва қабул қилишда қатнашиш;
амалий машғулот ва лаборатория ишларида ўлчов асбоблари ва ускуналаридан тўғри фойдаланишини назорат қилиш;
ўлчов асбоблари ва ускуналари таъмирланишини ўз вақтида ўтказиб туради ҳамда таъмирланишдаги сифатини назорат қилиш;
кафедра лаборатория (кабинет)ларида ўтиладиган дарсларга қатнашиш;
кафедра лаборатория ва кабинетларига керакли ўқув кўргазмали плакатлар тайёрлашни ташкиллаштириш;
талабаларнинг амалиёт хоналарида мустақил ишлаши учун шароит яратади ва махсус режа асосида олиб бориш;
ишлаб чиқариш амалиётига тайёргарлик кўради ва услубий қўлланмалар, корхоналар билан шартномалар мавжудлигини таъминлайди ва назорат қилиш;
ўқув амалиётини ҳисоботини тайёрлашда амалий ёрдам бериш;
ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ўлчов асбоблари билан таъминлаб туриш;
асбоб-ускуна ва анжомларнинг сақланиш ҳолатини доимий назорат қилиш;
кафедра дарслари ва консультацияларининг жадвалини тузиш;
ўқув соатларини ўқитувчилар орасида тақсимлашда қатнашиш;