Чўян ишлаб чиқариш - табиий хом-аше темир рудаларидан металл олишнинг бошлангич жараенидир. Чўян домна печларида суюқлантирилиб олинади. Бунда бошлангич материал сифатида темир рудаси флюс ва коксдан фойдаланилади. Темир рудалари магнитли темиртош (FeзО4), қизил темиртош (Fe2О3), кунгир темиртош (2Fe2О3 ЗН2О) ва темир шпати куринишида топилади. Магнитли темиртош ва қизил темиртош таркибида 70 % темир бўлади, кунгир темиртош билан темир шпатида эса у 50-60% дан ошмайди. Темир рудаларининг энг яхшиси қизил темиртошдир, чунки бу рудада фосфат кўп бўлади.
Флюсларга охактош ва кумуш киради. Металлургияда флюслар руда таркибидаги металсиз жинсларнинг суюқланиш ҳароратини пасайтириш ва уни ҳамда енилги кулини шлакка айлантириш мақсадида ишлатилади. Кокс тошкўмирларнинг баъзи турлари (тошкўмир кокси) ни еки егоч (пистакумир кокси)ни курук хайдаш махсулидир.Домна жараенида кокс икки хил вазифани бажаради: руда таркибидаги темир оксидларидан темирни қайтаради ва руда ҳамда флюсларни суюқлантиради. Химиявий таркиби буйича кокс асосан углероддан иборат. Ҳозирги металлургия саноатида кўпинча тошкўмир кокси ишлатилади, чунки у арзон. Айрим ҳоллардагина, яъни юқори сифатли пўлатлар олишдагина пистакумир коксидан фойдаланилади. Бу коксда фосфор ва олтингугурт сингари зарарли кушимчалар жуда кам. Рудадан темир олинади. Домна печига руда, екилги (кокс) ва флюслар порциялаб солинади, пастдан (фурмалар оркали) кислородга бойитилган киздирилган ҳаво юборилади. Кокснинг енишидан ҳосил бўлган углерод (11 оксиди) СД қуйидаги схема буйича темир оксидларидан соф темирни ажратади, узи карбонат ангидридга айланади.
3 Fe203 + CO = 2 Fe3O4 + CO2
2 Fe3O4 + 2CO = 6 FeO + 2 CO2
6 FeO + 6 CO = 6 Fe + 6 CO2
Охактошнинг парчаланишидан ҳосил бўлган углерод ва кальций оксид (СаЩ) таъсирида руда таркибидаги марганец, олтингугурт, фосфор ва кумтупрок ҳам қайтарилади. Печнинг пастки катламларида қайтарилган темир углерод билан қисман таъсир этишиб темир карбид (Fe3C) ҳосил қилади. Натижада темир углерод қотишмасидаги углерод 3-4% гача олинади. Ҳосил бўлган чўян 1300 С га чкин ҳароратда суюқлана бошлайди, сунгра печ горнига окиб тушади. Домна процесслари натижасида чўян, шлак ва домна (колошник) гази олинади. Чўянлар хоссаларига ва қандай мақсадда ишлатилишига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
Куйиладиган чўянлардан бу хил чўянлардан колонналар, таяниб турадиган тагликлар, санитария-техникавий деталлар, трубалар ва бошқа куйма буюмлар тайерланади.
Ишланадиган чўянлар, булардан пўлатлар ишлаб чиқарилади. Махсус чўянлар (ферро куймалар) пўлат ишлаб чиқаришда унинг сифатини яхшилаш учун куйилади. Домна шлакларидан 1 тонна чўян эритиб олишда 0,7 тонна шлак ҳосил бўлади. Домна шлакларидан богловчи моддалар ва иссиқлик изоляция материаллари тайерланади. Шлак сифатини яхшилаш учун еки ошириш учун суюқ шлакни кескин совитиш йули билан уни доналаштирилади.
ПЎЛАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ.
РЕЖА:
1.Пўлат ишлаб чиқариш тўғрисида умумий маълумот
Пўлат ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом-аше тўғрисида маълумот
Пўлат ишлаб чиқариш конвентар усули
Пўлат ишлаб чиқариш электр печларидан фойдаланиш усули
Чўян турлари ва таркиби тўғрисида тушунча
Легирланган пўлатлар ва қотишмалар тўғрисида маълумот
Пўлатнинг вазифасига қараб турланиши
Легирланган конструкцион пўлат ва алоҳида хоссаларга эга бўлган пўлатлар тўғрисида тушунча
Мураккаб легирланган конструкцион пўлатлар тўғрисида тушунча
Алоҳида хоссаларига эга бўлган пўлатлар.
ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АДАБИЕТЛАР:
Горчаков Г.И.,Баженов Ю.М. Строительные материалы.
М.Стройиздат. 1983йил 487бет
Комар А.Г. Строительные материалы и изделия.
М.Стройиздат 1983г. -487с.
3. Домокиев А.Г. Строительные материалы . М. 1981 - 383с.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
13.1.
Do'stlaringiz bilan baham: |