|
-боб. Махсулот таксимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солик солишнинг узига хос хусусиятлари
|
bet | 277/279 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 441,08 Kb. | | #68733 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq Солик кодекси (янги тахрирда)
69-боб. Махсулот таксимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солик солишнинг узига хос хусусиятлари
475-модда. Умумий коидалар
Махсулот таксимотига оид битим шартнома булиб, бу шартномага мувофик Узбекистон Республикаси хак олиш асосида хамда муайян муддатга чет эллик инвесторга битимда курсатилган ер каъри участкасида конларни аниклаш, кидириш ва фойдали казилмаларни кавлаб олиш учун мутлак хукуклар беради.
Махсулот таксимотига оид битимда куйидагилар назарда тутилади:
хисоб юритиш ва хисобот бериш тартиби;
солик солиш ва бошка туловларни тулаш шартлари;
чет эллик инвесторнинг улушини олиб чикиш тартиби.
476-модда. Махсулот таксимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солик солишнинг узига хос хусусиятлари
Чет эллик инвестор, бундан махсулот таксимотига оид битимлар тугрисидаги конун хужжатларида назарда тутилган холлар мустасно, махсулот таксимотига оид битимнинг амал килиш муддати мобайнида ушбу Кодекснинг 17-моддасида назарда тутилган соликларни тулайди.
Ушбу модданинг биринчи кисмида назарда тутилган соликлар, агар махсулот таксимотига оид битимда бошкача коида назарда тутилмаган булса, Узбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар буйича ундирилади.
Чет эллик инвесторга солик солиш куйидаги узига хос хусусиятлар инобатга олинган холда амалга оширилади:
1) фойда солиги махсулот таксимотига оид битим буйича ишларни бажариш чогида олинган даромад буйича ва фаолиятнинг бошка турлари буйича олинган даромад буйича алохида-алохида туланади. Битим шартларига биноан чет эллик инвесторга тегишли булган, чегирмалар килинмаган холда фойдага колган махсулотнинг киймати махсулот таксимотига оид битим буйича ишларни бажариш чогида олинган даромадлар буйича фойда солиги солиш объектидир;
2) минерал хом ашёни кавлаб олиш хажмига ёки ишлаб чикарилган махсулот кийматига нисбатан фоизли нисбатда махсулот таксимотига оид битим шартларига мувофик белгиланадиган ва пул шаклида ёки кавлаб олинган минерал хом ашёнинг бир кисми тарзида туланадиган ер каъридан фойдаланганлик учун солик.
Агар юридик шахс макомига эга булмаган юридик шахслар бирлашмаси инвестор сифатида иш юритаётган булса, бундай бирлашманинг иштирокчиларидан бири ёки махсулот таксимотига оид битим буйича ишларни бажарувчи оператор солик мажбуриятларини бажарувчи булади. Бунда лицензия олган инвестор бир ойлик муддатда солик органини мазкур бирлашмадан солик мажбуриятини бажарувчи булиб иш юритадиган иштирокчи тугрисида хабардор этиши шарт.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.10 Адвокатлик ташкилотларни ва адвокатларни солиққа тортиш]
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|