468-модда. Алохида-алохида хисоб юритиш
Турли солик солиш объектлари ва (ёки) солик ставкалари белгиланган бир неча фаолият тури билан шугулланадиган солик туловчилар бундай фаолият турлари буйича алохида-алохида хисоб юритиши хамда солик туловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар буйича соликни тулаши шарт.
Ушбу модда биринчи кисмининг коидалари чакана савдо сохасидаги мустакил юридик шахс булмаган турли ахоли пунктларида жойлашган бир канча савдо нукталарига эга солик туловчиларга нисбатан хам кулланилади.
Ушбу Кодекс 297-моддаси учинчи кисмининг 4, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 21, 22, 23, 25 ва 27-бандларида курсатилган даромадларга, шунингдек фоизлар тарзидаги даромадларга солик туловчининг хисобот (солик) даври якунлари буйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик киладиган фаолият тури учун белгиланган солик ставкалари буйича солик солинади.
Хисобот (солик) даврида ушбу Кодекс 467-моддасининг 2 — 14-бандларида курсатилган фаолият турлари мавжуд булмаганда, ушбу модданинг учинчи кисмида курсатилган даромадларга ушбу Кодекс 467-моддасининг 1-бандида белгиланган солик ставкаси буйича солик солинади.
469-модда. Солик даври. Хисобот даври
Календарь йил солик давридир.
Йил чораги хисобот давридир.
470-модда. Соликни хисоблаб чикариш, солик хисоботларини такдим этиш ва соликни тулаш тартиби
Хисобот (солик) даври якунлари буйича солик суммаси солик туловчи томонидан мустакил аникланади.
Агар ушбу моддада бошкача коида назарда тутилган булмаса, хисобот даври якунлари буйича солик суммаси солик даври бошидан ортиб борувчи якун билан солик базасининг мос солик ставкасига фоиз улуши сифатида хисоблаб чикарилади.
Солик хисоботи солик туловчи томонидан солик хисобида турган жойидаги солик органига куйидаги муддатларда такдим этилади:
1) хисобот даври якунлари буйича — хисобот давридан кейинги ойнинг ун бешинчи кунидан кечиктирмай;
2) солик даври якунлари буйича — солик давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай;
Хисобот (солик) даври якунлари буйича соликни тулаш тегишли хисобот (солик) даври учун солик хисоботини такдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.01 Кичик корхоналар ва микрофирмаларни солиққа тортиш]
Do'stlaringiz bilan baham: |