|
|
bet | 256/279 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 441,08 Kb. | | #68733 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq Солик кодекси (янги тахрирда)
430-модда. Солик даври
Календарь йил солик давридир.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 Ер солиғи / 07.11.02.04 Ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби]
431-модда. Соликни хисоблаб чикариш ва солик хисоботини такдим этиш тартиби
Солик хар бир солик даврининг 1 январига булган холатга кура хисоблаб чикарилади ва солик хисоботи ер участкаси жойлашган ердаги солик органига куйидаги муддатларга такдим этилади:
кишлок хужалигига мулжалланмаган ерлар буйича — жорий солик даврининг 10 январига кадар;
кишлок хужалигига мулжалланган ерлар буйича — жорий солик даврининг 1 майига кадар.
Солик туловчилар соликни ушбу Кодекснинг 427-моддасига мувофик аникланган солик базасидан ва тегишли солик ставкасидан келиб чиккан холда мустакил равишда хисоблаб чикаради.
Солик базаси (хисоблаб чикарилган солик суммаси) солик даври мобайнида узгариш булганда юридик шахслар бир ойлик муддат ичида солик органига аниклаштирилган солик хисоботини такдим этиши шарт.
Солик даври мобайнида кишлок хужалиги экинзорларининг умумий майдонида ва таркибида узгаришлар юз берган юридик шахслар кишлок хужалиги учун мулжалланган ерлари буйича аниклаштирилган солик хисоботини жорий йилнинг 1 декабрига кадар такдим этади.
Ушбу Кодекс 426-моддасининг иккинчи кисмида курсатилган объектлар жойлашган ер участкаларига эга булган юридик шахслар жорий солик даврининг 10 январига кадар мазкур объектларнинг жойлашган ери буйича солик органларига солик солиш объекти хисобланмайдиган, юридик шахсда мавжуд булган ер участкалари тугрисида Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси томонидан тасдикланган шаклдаги маълумотномани такдим этади.
432-модда. Соликни тулаш тартиби
Кишлок хужалиги учун мулжалланмаган ерлар учун соликни тулаш куйидагича амалга оширилади:
айланмадан солик туловчилар учун − йиллик солик суммасининг туртдан бир кисми микдорида, хар чорак биринчи ойининг 10-кунигача;
айланмадан солик туловчи булмаган солик туловчилар учун − йиллик солик суммасининг ун иккидан бир кисми микдорида, хар ойнинг 10-кунигача.
Солик даври давомида солик тулашнинг белгиланган муддатидан кейин мажбуриятлар юзага келганда, ушбу суммани тулаш мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уттиз кундан кечиктирмай амалга оширилади.
Кишлок хужалигига мулжалланган ерлар учун соликни тулаш куйидагича амалга оширилади:
хисобот йилининг 1 сентябрига кадар — йиллик солик суммасининг 30 фоизи;
хисобот йилининг 1 декабрига кадар — соликнинг колган суммаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|