Умумий коидалар



Download 441,08 Kb.
bet253/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

XVI БУЛИМ.
ЕР СОЛИГИ

[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 Ер солиғи / 07.11.02.01 Ер солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объекти]
61-боб. Юридик шахслардан олинадиган ер солиги
424-модда. Умумий коидалар
Ер участкаларидан фойдаланганлик учун бюджетга туловлар ер солиги ёки ер учун ижара тулови тарзда амалга оширилади.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, махаллий давлат хокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун туланадиган ижара тулови ер солигига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган юридик шахсларга юридик шахслардан олинадиган ер солигини туловчилар учун белгиланган солик ставкалари, солик имтиёзлари, соликни хисоблаб чикариш, солик хисоботини такдим этиш ва соликни тулаш тартиби татбик этилади.
Юридик шахслар мулк хукуки, эгалик килиш, фойдаланиш ёки ижара хукуклари асосида фойдаланиладиган ер участкалари учун ер солиги тулайди.
425-модда. Солик туловчилар
Мулк хукуки, эгалик килиш, фойдаланиш ёки ижара хукуклари асосида ер участкаларига эга булган юридик шахслар, шу жумладан Узбекистон Республикасининг норезидентлари юридик шахслардан олинадиган ер солигини туловчилар (бундан буён ушбу бобда солик туловчилар деб юритилади) деб эътироф этилади.
Кучмас мулк ижарага берилган такдирда, ижарага берувчи солик туловчи деб эътироф этилади. Бунда молиявий ижара (лизинг) шартномасига мувофик молиявий ижарага (лизинг) берилган (олинган) кучмас мулк объектлари буйича ижарага олувчи (лизинг олувчи) солик туловчи деб эътироф этилади.
Ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланган такдирда, хар бир юридик шахс ер участкасининг фойдаланилаётган майдонидаги уз улуши учун солик туловчи деб эътироф этилади.
426-модда. Солик солиш объекти
Мулк хукуки, эгалик килиш, фойдаланиш ёки ижара хукуклари асосида юридик шахсларда булган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солигининг (бундан буён ушбу бобда солик деб юритилади) солик солиш объектидир.
Куйидаги ер участкалари солик солиш объекти сифатида хисобланмайди:
1) нотижорат ташкилотлари томонидан нотижорат фаолияти доирасида фойдаланиладиган ерлар;
2) ахоли пунктларининг, богдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кучалар, тор кучалар, йуллар, шахобча йуллар, сугориш тармоклари, коллекторлар, сохил буйи ерлари ва бошка шу каби умумий фойдаланишдаги ерлар);
3) умумий фойдаланишдаги автомобиль йуллари эгаллаган ерлар;
4) ахолининг маданий-маиший эхтиёжларини кондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, истирохат боглари, сайилгохлар, хиёбонлар, дам олиш уйлари, болалар согломлаштириш оромгохлари, ахолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун белгиланган жойлар, шунингдек арик тармоклари эгаллаган ерлар);
5) давлат курикхоналарининг, комплекс (ландшафт) буюртма курикхоналарининг, табиат богларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, буюртма курикхоналарнинг (бундан овчилик хужаликларида ташкил этиладиган буюртма курикхоналар мустасно), табиий питомникларнинг, давлат биосфера резерватларининг, миллий богларнинг ерлари;
6) согломлаштириш ахамиятига молик ерлар – тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган, профилактика хамда даволаш ишларини ташкил этиш учун кулай табиий шифобахш омилларга эга булган ер участкалари;
7) рекреация ахамиятига молик ерлар – ахолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун тегишли муассасалар хамда ташкилотларга берилган ер участкалари;
8) тарихий-маданий ахамиятга молик ерлар – тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган моддий маданий мерос объектлари, хотира боглари эгаллаган ер участкалари;
9) гидрометеорология ва гидрогеология станциялари хамда постлари эгаллаган ерлар;
10) юридик шахс балансида булган ва фукаро мухофазаси хамда сафарбарлик ахамиятига молик алохида жойлашган объектлар эгаллаган ерлар;
11) коммунал-маиший ахамиятга молик ерлар (дафн этиш жойлари, маиший чикиндиларни йигиш, кайтадан ортиш ва саралаш жойлари, шунингдек чикиндиларни зарарсизлантириш хамда утилизация килиш жойлари);
12) куп квартирали уйлар эгаллаган ерлар, бундан яшаш учун мулжалланмаган кучмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари мустасно;
13) сув фонди;
14) захиралар.
Агар ушбу модданинг иккинчи кисмида курсатилган ер участкалари хужалик фаолиятини юритиш учун фойдаланилса, улар ушбу бобда белгиланган тартибда солик солиш объекти хисобланади.

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish