|
|
bet | 248/279 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 441,08 Kb. | | #68733 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq Солик кодекси (янги тахрирда)
416-модда. Солик даври
Календарь йил солик давридир.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 Мол-мулк солиғи / 07.11.01.04 Мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби]
417-модда. Соликни хисоблаб чикариш, солик хисоботини такдим этиш ва соликни тулаш тартиби
Солик туловчилар соликни ушбу Кодекснинг 412-моддасига мувофик аникланган солик базасидан ва тегишли солик ставкасидан келиб чиккан холда мустакил равишда хисоблаб чикаради.
Солик хисоботи солик буйича хисобга олиш жойидаги солик органига йилда бир марта, йиллик молиявий хисобот топшириладиган муддатда такдим этилади, Узбекистон Республикаси норезидентлари булган юридик шахслар томонидан эса солик хисоботи давридан кейинги йилнинг 15 февралига кадар булган муддатда такдим этилади.
Агар кучмас мулк, ушбу Кодекс 411-моддасининг иккинчи кисми 3-бандида курсатилган объектлардан ташкари, солик туловчининг солик буйича хисобга олиш жойида жойлашмаган булса, солик хисоботи кучмас мулк жойлашган ердаги солик органларига такдим этилади.
Солик даври мобайнида солик туловчилар (бундан Узбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассасалар оркали амалга оширмайдиган Узбекистон Республикаси норезидентлари булган юридик шахслар мустасно) солик буйича бунак туловларни тулайди.
Бунак туловлар микдорини хисоблаб чикариш учун солик туловчилар жорий солик даврининг 10 январигача, янги ташкил килинганлари эса, давлат руйхатидан утказилган санадан эътиборан уттиз кундан кечиктирмай солик органларига мулжалланаётган солик базасидан (тегишли йил учун мол-мулкнинг уртача йиллик колдик кийматидан (уртача йиллик кийматидан) ва тегишли солик ставкасидан келиб чиккан холда хисобланган жорий солик даври учун солик суммаси тугрисидаги маълумотномани такдим этади. Солик буйича мажбуриятлари солик даври мобайнида юзага келган солик туловчилар солик суммаси тугрисидаги маълумотномани солик мажбурияти юзага келган санадан эътиборан уттиз кундан кечиктирмай такдим этади.
Ушбу модданинг туртинчи кисмига мувофик хисоблаб чикарилган бунак туловлар куйидагича туланади:
айланмадан солик туловчилар томонидан — йиллик солик суммасининг туртдан бир кисми микдорида йилнинг хар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай;
айланмадан солик туловчилар хисобланмайдиган солик туловчилар томонидан — йиллик солик суммасининг ун иккидан бир кисми микдорида хар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай.
Солик даври мобайнида мулжалланаётган солик базаси узгарган такдирда солик туловчи солик суммаси тугрисида аниклаштирилган маълумотнома такдим этишга хакли. Бунда солик даврининг колган кисми учун бунак туловларга соликнинг узгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.
Солик даври учун туланиши лозим булган солик суммаси, бунак туловлар хисобга олинган холда, солик хисоботини такдим этиш муддатидан кечиктирмай бюджетга утказилади.
Солик даврида солик буйича бунак туловлар суммаси солик хисоботида курсатилган бюджетга туланиши лозим булган солик суммасига нисбатан 10 фоиздан ортик камайтирилган такдирда, солик органи бунак туловларни соликнинг хакикий суммасидан келиб чикиб, пеня хисоблаган холда кайтадан хисоблаб чикади.
Узбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассасалар оркали амалга оширмайдиган Узбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан солик хар йили бир марта солик хисоботи давридан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай туланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|