Умумий коидалар


-модда. Солик агентининг жавобгарлиги



Download 441,08 Kb.
bet211/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

346-модда. Солик агентининг жавобгарлиги
Солик суммаси тулов манбаида ушлаб колинмаган такдирда, солик агенти соликнинг ушлаб колинмаган суммасини ва у билан боглик пеня суммасини конун хужжатларига мувофик бюджетга киритиши шарт.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.06 Норезидентларнинг фойдасини солиққа тортиш]
49-боб. Фаолиятини доимий муассаса оркали амалга ошираётган норезидентларнинг даромадларига солик солишнинг узига хос хусусиятлари
347-модда. Солик солинадиган даромадни аниклаш
Фаолиятини доимий муассаса оркали амалга ошираётган норезидентнинг даромадларидан соликни хисоблаб чикариш ва тулаш ушбу бобда назарда тутилган узига хос хусусиятларни хисобга олган холда, ушбу Кодекснинг 43 — 47-бобларида белгиланган тартибда мазкур норезидент томонидан мустакил равишда амалга оширилади.
Бажарилиши мазкур бобда назарда тутилган, фаолиятини доимий муассаса оркали амалга ошираётган норезидент булган солик туловчининг мажбуриятлари унинг доимий муассасасига юклатилиши мумкин. Бунда доимий муассаса солик туловчининг барча хукукларига эга булади.
Доимий муассасанинг жами даромадини бундай доимий муассасанинг фаолияти билан боглик булган, Узбекистон Республикасида фаолиятни амалга ошириш бошланган санадан эътиборан олинган даромадларнинг куйидаги турлари ташкил этади:
1) норезидент томонидан Узбекистон Республикаси худудида фаолиятини узининг доимий муассасаси оркали амалга ошириш натижасида олинган даромадлар;
2) норезидентнинг Узбекистон Республикасидаги доимий муассасаси мулкига эгалик килиш, ундан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф килишдан олган даромадлари;
3) норезидентнинг даромадлари, шу жумладан унинг бошка давлатлардаги тузилмавий булинмаларининг Узбекистон Республикасидаги Узбекистон Республикаси норезиденти булган мазкур юридик шахснинг доимий муассасаси оркали амалга ошириладиган фаолиятга айнан ухшаш ёки бир хил фаолиятни амалга оширишдан оладиган даромадлари;
4) ушбу Кодекснинг 351-моддасида курсатилган Узбекистон Республикасидаги манбалардан олинган доимий муассасага тегишли бошка даромадлар;
5) бундай доимий муассаса фаолияти билан боглик Узбекистон Республикаси худудидан ташкаридаги манбалардан олинган даромадлар.
Агар норезидент Узбекистон Республикасида хам, унинг худудидан ташкарида хам узининг Узбекистон Республикасидаги доимий муассасаси билан биргаликда бажариладиган битта лойиха ёки алокадор лойихалар доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган булса, агар норезидент худди шундай ёки айнан ухшаш фаолият билан худди шундай ёки айнан ухшаш шароитлардаги фаолиятда банд булган якка ва алохида шахс булганида хамда узи доимий муассасаси булган норезидентдан мустакил равишда фаолият курсатганида олиши мумкин булган даромад бундай доимий муассасанинг даромади деб хисобланади.
Агар норезидентнинг доимий муассасаси томонидан Узбекистон Республикасида ишлаб чикарилган товарларни (хизматларни) норезидентнинг Узбекистон Республикаси худудидан ташкарида жойлашган бошка таркибий булинмаси реализация килса, агар у худди шундай ёки айнан ухшаш фаолият билан худди шундай ёки айнан ухшаш шароитлардаги фаолиятда банд булган якка ва алохида шахс булганида хамда узи доимий муассасаси булган норезидентдан мустакил равишда фаолият курсатганида олиши мумкин булган даромад бундай доимий муассасанинг даромади деб эътироф этилади.
Агар норезидент Узбекистон Республикасида учинчи шахсларнинг манфаатларини кузлаб, доимий муассаса шаклланишига олиб келадиган тайёргарлик ва (ёки) ёрдамчи турдаги фаолиятни амалга оширса ва бунда шундай фаолиятга нисбатан хак олиш назарда тутилмаган булса, солик солинадиган база ушбу доимий муассасанинг бундай фаолият билан боглик харажатлари суммасининг 20 фоизи микдорида белгиланади.
Бухгалтерия хисоби тугрисидаги конун хужжатларига мувофик Узбекистон Республикаси норезиденти доимий муассасасининг шундай норезидентнинг бош офиси ёки бошка тузилмавий булинмалари олдидаги мажбуриятлари буйича юзага келадиган курсга оид фарклар Узбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси даромадлари (харажатлари) жумласига киритилмайди.
Агар норезидентнинг Узбекистон Республикаси худудида фаолияти доимий муассаса шаклланишига олиб келадиган биттадан ортик муассасаси булса, солик солинадиган база ва солик суммаси хар бир муассаса учун алохида хисобланади.

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish