Умумий коидалар


-модда. Чегириб ташланмайдиган харажатлар



Download 441,08 Kb.
bet192/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

317-модда. Чегириб ташланмайдиган харажатлар
Солик базасини аниклашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига куйидагилар киради:
1) конун хужжатларига мувофик ваколатли орган томонидан белгиланган моддий кимматликларнинг табиий камайиши нормаларидан, улар мавжуд булмаганда эса, солик туловчи томонидан белгиланган нормалардан ортикча товарлар йуколиши;
2) умумий овкатланиш корхоналарига ёки бошка ташкилотларга жойларни текин бериш харажатлари, ушбу корхоналар ва ташкилотлар учун коммунал хизматларнинг кийматини тулаш;
3) солик туловчининг ушбу Кодекснинг 376-моддасида назарда тутилган, жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари хисобланган харажатлари;
4) дала (сафар) таъминоти, ходимнинг шахсий автотранспортидан хизмат максадларида фойдаланганлик учун конун хужжатларида белгиланган нормалардан ортикча туловлар;
5) пенсияларга устамалар ва кушимча туловлар;
6) ушбу Кодекс 377-моддаси биринчи кисми 10-бандининг туртинчи ва бешинчи хатбошиларида курсатилган моддий ёрдам;
7) хайрия ёрдами тарзида берилган маблаглар, бундан меценатлик кумагини курсатиш учун йуналтирилган маблаглар мустасно;
8) конун хужжатларида назарда тутилган нормалардан ортикча тарзда атроф-мухитни ифлослантирганлик ва чикиндилар жойлаштирганлик учун компенсация туловлари;
9) лойихалар ва курилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни, объект ёнидаги омборга ташиб келтирилгунига кадар юз берган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этишга доир харажатлар, коррозияга карши мухофазадаги нуксонлар туфайли тафтиш утказиш (асбоб-ускуналарни кисмларга ажратиш) харажатлари хамда ушбу харажатларнинг урнини камчиликлар, бузилишлар ёки зарарлар учун жавобгар булган махсулот етказиб берувчи ёки бошка хужалик юритувчи субъектлар хисобидан коплаш имкони булмаган микдордаги бошка шунга ухшаш харажатлар;
10) айбдорлари аникланмаган талон-тарож килишлар ва камомадлардан ёки айбдор тараф хисобидан зарур суммаларнинг урнини коплаш имкони булмаган такдирда курилган зарарлар;
11) бошка шахслар учун туланган соликлар;
12) солик текширувлари натижалари буйича кушимча хисобланган соликлар ва йигимлар;
13) солик туловчининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боглик булмаган тадбирларга (согликни саклашга оид, спорт ва маданий тадбирлар, дам олишни ташкил этиш хамда бошка шунга ухшаш тадбирларга) доир харажатлари, бундан тадбирларни утказишга доир мажбуриятлар конун хужжатлари билан солик туловчининг зиммасига юклатилган холлар мустасно;
14) касаба уюшмалари кумиталарига ёрдам курсатиш;
15) махсулот ишлаб чикариш билан боглик булмаган хизматлар (шахарларни ва шахарчаларни ободонлаштириш буйича хизматлар, кишлок хужалигига ёрдамлашиш ва хизматларнинг бошка турлари) курсатганлик учун килинган харажатлар;
16) ушбу булимда назарда тутилган холлардан ташкари солик солинмайдиган даромад олиш билан боглик харажатлар;
17) хакикатда хизматлар курсатмасдан, товарларни жунатмасдан туриб амалга оширилган операциялар буйича харажатлар, агар бундай факт суднинг конуний кучга кирган карори билан аникланган ва унда ушбу харажатларни амалга оширган солик туловчининг номи курсатилган булса;
18) даромад олишга каратилган фаолият билан боглик булмаган харажатлар, агар конун хужжатларига мувофик бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солик туловчининг зиммасига юклатилмаган булса;
19) бюджет тизимига киритилиши лозим булган (киритилган) пенялар, жарималар ва бошка санкциялар;
20) сотиб олишга, ишлаб чикаришга, курилишга, монтаж килишга, урнатишга доир ва амортизация килинадиган активларнинг кийматига кушиладиган бошка харажатлар, шу жумладан кушимча куриш, кушимча жихозлаш, реконструкция килиш, модернизация килиш, техник жихатдан кайта жихозлаш холларида амалга ошириладиган, амортизация чегирмалари воситасидаги харажатлар жумласига киритиладиган харажатлар;
21) солик туловчининг амортизация килинмайдиган мол-мулкнинг бошлангич кийматига бухгалтерия хисоби тугрисидаги конун хужжатларига мувофик киритиладиган харажатлари;
22) ушбу Кодексда чегирмалар жумласига киритиш нормалари белгиланган харажатларнинг мазкур нормалар кулланилган холда хисоблаб чикарилган чегирманинг энг юкори суммасидан ортик булган сумма;
23) шакллантирилиши ушбу булимда ва (ёки) конун хужжатлари талабларида назарда тутилмаган захираларга, захира фондлари ва бошка фондларга ажратмалар, бундан ушбу Кодекснинг 315, 316 ва 326-моддаларида назарда тутилган нормалар доирасидаги харажатлар мустасно;
24) солик туловчи томонидан хисобланган дивидендлар суммалари;
25) солик туловчи томонидан бошка шахсларнинг фойдасига туланадиган ихтиёрий сугурта бадаллари;
26) солик туловчи томонидан ушбу Кодекснинг 310-моддасига мувофик солик солиш максадларида харажатлар деб эътироф этиладиган харажатларнинг суммасидан ортикча хисобланган фоизлар ва айрим чикимлар;
27) текин берилган мол-мулкнинг (хизматларнинг) киймати ва бундай бериш билан боглик булган (шу жумладан кушилган киймат солиги суммаси киритилган) харажатлар, бундан Узбекистон Республикаси Президентининг ёки Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорига кура мол-мулкни утказиш, шунингдек телекоммуникация тармокларидаги тезкор-кидирув тизимининг техник воситаларини утказиш ва улардан фойдаланиш буйича хизматлар курсатиш мустасно;
28) ишончли бошкарув муассисининг ишончли бошкарув шартномасини бажариш билан боглик булган харажатлари, агар ишончли бошкарув шартномасига кура муассис наф олувчи булмаса;
29) нотижорат ташкилотларига ва халкаро ташкилотларга туланадиган бадаллар, йигимлар ва бошка туловлар, бундан бундай бадалларни, йигимларни ва бошка туловларни тулаш конун хужжатларида (шу жумладан чет давлатларнинг конун хужжатларида) назарда тутилган ва (ёки) ушбу бадалларни, йигимларни ва бошка туловларни тулаган солик туловчилар томонидан фаолиятни амалга оширишнинг шарти ёхуд мазкур ташкилотлар томонидан солик туловчилар уз фаолиятини юритиши учун зарур хизматлар такдим этишнинг шарти булган холлар мустасно;
30) солик туловчи томонидан ташкил этилган захира маблаглари хисобига амалга оширилган харажатлар, агар бундай захираларни ташкил этишга доир харажатлар ушбу Кодексда ёки бошка конун хужжатларида белгиланган тартибда чегирмалар жумласига киритилган булса;
31) мол-мулк нархининг пасайиш (кадрсизланиш) суммалари;
32) оддий ширкат шартномаси доирасида шериклар (иштирокчилар) томонидан шартнома шерикларининг (иштирокчиларининг) умумий мулкдаги улушни кайтариш ёки бундай мол-мулкни булиш чогида курилган зарарлар;
33) солик туловчиларнинг консолидациялашган гурухи иштирокчиси томонидан ушбу гурухнинг масъул иштирокчисига соликни (бунак туловларини, жорий туловларни, пеняларни, жарималарни) ушбу Кодексда солик туловчиларнинг консолидациялашган гурухи учун белгиланган тартибда тулаш учун берилган пул маблаглари, шунингдек солик туловчилар консолидациялашган гурухининг масъул иштирокчиси томонидан шу гурухнинг иштирокчисига ушбу солик туловчилар консолидациялашган гурухи буйича туланиши лозим булган солик (бунак туловлари, жорий туловлар, пенялар, жарималар) суммаси аниклаштирилиши муносабати билан берилган пул маблаглари;
34) товар-моддий кимматликларни яроксизлиги сабабли (саклаш муддати утганлиги, жисмоний ва (ёки) маънавий эскирганлиги, шунга ухшаш бошка сабабларга кура) хисобдан чикаришдан курилган зарарлар, бундан фавкулодда холатлар (табиий офат, ёнгин, авария, йул-транспорт ходисаси ва хоказолар) окибатида курилган зарарлар мустасно);
35) муддати утган ва кечиктирилган кредитлар (карзлар) буйича муддатли карз учун кредит шартномасида назарда тутилган ставкалардан ортикча фоизлар;
36) хужалик шартномалари шартларини бузганлик учун туланган ёки тан олинган жарималар, пенялар ва санкцияларнинг бошка турлари.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.11.00 Алоҳида тоифадаги юридик шахсларни солиққа тортиш хусусиятлари]

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish