Умумий коидалар


-модда. Муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича солик базасини аниклашнинг узига хос хусусиятлари



Download 441,08 Kb.
bet200/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

328-модда. Муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича солик базасини аниклашнинг узига хос хусусиятлари
Ушбу модда максадларида уюшган бозорда муомалада булган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича солик туловчининг хисобот (солик) даврида олган даромадлари деб куйидагилар эътироф этилади:
1) солик туловчи хисобот (солик) даври мобайнида олиши керак булган вариациявий маржанинг суммаси;
2) муддатли битимларнинг кимматли когозлар бозорида муомалада булган молиявий воситаларига доир операциялар буйича хисобот (солик) даври ичида олиниши керак булган, шу жумладан асос активни етказиб бериш назарда тутилган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича хисоб-китоблар тартибидаги бошка суммалар.
Ушбу модда максадлари учун солик туловчининг хисобот (солик) даврида уюшган бозорда муддатли битимларнинг муомалада булган молиявий воситалари буйича амалга оширилган харажатлари деб куйидагилар эътироф этилади:
1) вариациявий маржанинг хисобот (солик) даврида солик туловчи томонидан туланиши лозим булган суммаси;
2) уюшган бозорда муомалада булган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича хисобот (солик) даври ичида туланиши лозим булган бошка суммалар, шунингдек асос активни етказиб бериш назарда тутилган битимлар буйича утказиладиган асос активнинг киймати;
3) уюшган бозорда муддатли битимларнинг муомалада булган молиявий воситаларига доир операцияларни амалга ошириш билан боглик булган бошка харажатлар.
Ушбу модда максадлари учун солик туловчининг уюшган бозорда муддатли битимларнинг муомалада булмаган молиявий воситаларига доир операциялар буйича хисобот (солик) даврида олинган даромадлари деб куйидагилар эътироф этилади:
1) муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операция иштирокчиларидан бири операция бажарилганда (тугалланганда) хисобот (солик) даврида олиши лозим булган пул маблагларининг суммалари;
2) уюшган бозорда муомалада булмаган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича хисобот (солик) даврида олиниши лозим булган, шу жумладан асос активни етказиб беришни назарда тутувчи муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича хисоб-китоблар тартибида олиниши лозим булган бошка суммалар.
Уюшган бозорда муомалада булмаган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича хисобот (солик) даврида килинган харажатлар деб куйидагилар эътироф этилади:
1) муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операция иштирокчиларидан бирига операция бажарилганда (тугалланганда) хисобот (солик) даврида туланиши лозим булган пул маблагларининг суммалари;
2) уюшган бозорда муомалада булмаган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича хисобот (солик) даври ичида туланиши лозим булган бошка суммалар, шунингдек асос активни етказиб беришни назарда тутувчи битимлар буйича бериладиган асос активнинг киймати;
3) муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операцияларни амалга ошириш билан боглик булган бошка харажатлар.
Уюшган бозорда муомалада булган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича солик базаси ва уюшган бозорда муомалада булмаган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича солик базаси алохида хисоблаб чикарилади.
Уюшган бозорда муомалада булган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича солик базаси хисобот (солик) даврида олиниши керак булган барча асос активлар билан тузилган мазкур битимларга доир даромадларнинг суммалари ва хисобот (солик) йилидаги барча асос активлар буйича харажатларнинг суммалари уртасидаги фарк сифатида аникланади. Салбий фарк, тегишинча, шундай операциялардан курилган зарар деб эътироф этилади.
Уюшган бозорда муомалада булган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича зарарлар ушбу модданинг саккизинчи кисмига мувофик аникланадиган солик базасини камайтирмайди.
Уюшган бозорда муомалада булмаган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича солик базаси барча асос активлар билан мазкур операцияларга доир даромадлар ва хисобот (солик) давридаги барча базис активлар билан мазкур операцияларга доир харажатлар уртасидаги фарк сифатида аникланади. Салбий фарк, тегишинча, бундай операциялардан олинган зарарлар деб эътироф этилади.
Уюшган бозорда муомалада булмаган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича зарарлар ушбу модданинг олтинчи кисмига мувофик аникланадиган солик базасини камайтирмайди.
Уюшган бозорда муомалада булмаган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича зарарлар уюшган бозорда муомалада булмаган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича кейинги солик даврларида юзага келадиган солик базасини ушбу булимда белгиланган тартибда камайтириш жумласига киритилиши мумкин.
Уюшган бозорда муомалада булган муддатли битимларнинг молиявий воситаларига нисбатан битимнинг хакикий нархи, агар битимнинг хакикий нархи битимни тузиш санасида савдо ташкилотчиси томонидан руйхатга олинган мазкур воситага доир тузилган битимларнинг энг юкори ва энг паст нархи уртасидаги ораликда (нархлар оралигида) булса, солик солиш максадларида бозор нархи деб эътироф этилади. Агар айни бир муддатли битимларнинг молиявий воситаси буйича битимлар икки ва ундан ортик савдо ташкилотчиси томонидан амалга оширилган булса, муддатли битимларнинг иштирокчиси нархлар оралигидан битимнинг хакикий нархини солик солиш максадларида эътироф этиш учун фойдаланадиган, руйхатдан утказилган савдо ташкилотчисини мустакил равишда танлашга хакли. Савдо ташкилотчисида тегишли битимни тузиш санасидаги нархлар оралиги тугрисидаги ахборот мавжуд булмаган такдирда, курсатилган максадлар учун савдо ташкилотчисининг охирги уч ой ичида булиб утган энг якин савдолар санасидаги нархлар оралиги тугрисидаги маълумотлардан фойдаланади.
Уюшган бозорда муомалада булмаган муддатли битим молиявий воситасини реализация килишнинг (сотиб олишнинг) хакикий нархи, агар ушбу нарх мазкур муддатли битимлар молиявий воситасининг муддатли битимни тузиш санасидаги хисоб-китоб кийматидан ошиш (пасайиш) тарафга купи билан 20 фоиз фарк килса, солик солиш максадлари учун бозор нархи деб эътироф этилади.
Муддатли битимлар молиявий воситалари тегишли турларининг хисоб-китоб кийматини аниклаш тартиби кимматли когозлар бозори буйича ваколатли орган томонидан Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган холда белгиланади.
Агар уюшган бозорда муомалада булмаган муддатли битим молиявий воситасини реализация килишнинг (сотиб олишнинг) хакикий нархи мазкур муддатли битимлар молиявий воситасининг хисоб-китоб кийматидан ошиш (пасайиш) тарафга купи билан 20 фоиз фарк килса, солик туловчининг даромадлари (харажатлари) 20 фоиз оширилган (камайтирилган) хисоб-китоб кийматидан келиб чиккан холда аникланади.
Своп-контрактдаги мажбуриятлар (талаблар) буйича олинган даромадлар ва курилган зарарлар муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича тегишли солик базасини аниклашда хисобга олинади.

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish