Умумий коидалар


-модда. Электрон шаклдаги хизматлар



Download 441,08 Kb.
bet173/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

282-модда. Электрон шаклдаги хизматлар
Ушбу булимни куллаш максадида ахборот технологияларидан фойдаланган холда жахон Интернет ахборот тармогидан (бундан буён матнда Интернет тармоги деб юритилади) автоматик усулда фойдаланиш оркали курсатилган хизматлар электрон шаклдаги хизматлар жумласига киради. Хусусан, бундай хизматлар жумласига куйидагилар киради:
1) дастурий таъминотдан (шу жумладан Интернет тармоги оркали етказиб бериладиган уйинлардан), шунингдек маълумотлар базаларидан, уларга киритиладиган янги маълумотлардан ва кушимча функционал имкониятлардан Интернет тармоги оркали, шу жумладан улардан масофадан туриб фойдаланиш имконини бериш йули билан фойдаланишга булган хукукларни такдим этиш;
2) электрон китоблардан (нашрлардан) ва бошка электрон нашрлардан, ахборот, таълимга оид материаллардан, график тасвирлардан, матнли ёки матнсиз мусика асарларидан, аудиовизуал асарлардан фойдаланиш хукукини Интернет тармоги оркали, шу жумладан Интернет тармоги оркали куриб чикиш ёки эшитиш учун улардан масофадан туриб фойдаланиш имконини бериш йули билан такдим этиш;
3) Интернет тармогида, шу жумладан электрон хисоблаш машиналари учун дастурлардан ва Интернет тармогида ишлаб турган маълумотлар базаларидан фойдаланган холда рекламага оид хизматлар курсатиш, шунингдек Интернет тармогида реклама учун рекламага оид майдон (жой) ва вакт бериш;
4) Интернет тармогида товарларни (хизматларни) ва мулкий хукукларни олиш (реализация килиш) тугрисида таклифлар жойлаштириш буйича хизматлар курсатиш;
5) Интернет тармоги оркали сотувчилар ва харидорлар уртасида алокалар урнатиш ва битимлар тузиш учун ахборот технологиялари ва тизимларидан фойдаланган холда амалга ошириладиган техник, ташкилий, ахборот имкониятларини хамда бошка имкониятларни бериш буйича хизматлар курсатиш. Бундай хизматлар жумласига, хусусан, Интернет тармогида реал вакт режимида ишлайдиган савдо майдончасини бериш киради, бу майдонда потенциал харидорлар автоматлаштирилган тартиб-таомил воситасида уз нархини таклиф этади хамда тарафлар автоматик тарзда яратиладиган хабар оркали сотув тугрисида хабардор килинади;
6) уз максадлари учун ёки иктисодий фаолиятни амалга ошириш максадида Интернет тармогида хозир булишни таъминлаш ва (ёки) саклаб туриш, фойдаланувчиларнинг электрон ресурсларини (сайтларини ва (ёки) Интернет тармогидаги сайтлари сахифаларини) саклаб туриш, улардан Интернет тармогидан бошка фойдаланувчиларнинг фойдаланишини таъминлаш, фойдаланувчиларга уларни модификациялаш имконини такдим этиш;
7) дастурнинг масофадан ва онлайн режимида ишлашини автоматик тарзда саклаб туриш, Интернет тармогида ахборот тизимларини, сайтларни ва (ёки) сахифаларни бошкариш буйича хизматлар курсатиш;
8) башарти ахборотни такдим этган шахс ундан Интернет тармоги оркали фойдаланиш имконига эга булса, ушбу ахборотни саклаш ва унга ишлов бериш;
9) ахборот тизимида ахборотни жойлаштириш учун реал вакт режимида хисоблаш кувватини такдим этиш;
10) домен номлар бериш, хостинг хизматларини курсатиш;
11) Интернет тармоги оркали харидор томонидан маълумотлар киритилаётганда автоматик усулда юзага келадиган ахборотни етказиб бериш, маълумотларни кидириш, суровларга кура уларни саралаш ва ажратиш, ахборот-коммуникация тармоклари оркали мазкур маълумотларни фойдаланувчиларга такдим этиш буйича автоматлаштирилган хизматлар курсатиш. Бундай етказиб беришлар жумласига, хусусан, фонд биржасининг реал вакт режимидаги маълумотлари, матнларнинг автоматлаштирилган таржимасини реал вакт режимида амалга ошириш киради;
12) потенциал харидорлар тугрисидаги ахборотни кидириш ва (ёки) буюртмачига такдим этиш буйича хизматлар курсатиш;
13) Интернет тармогидаги кидирув тизимларидан фойдаланиш имконини бериш;
14) Интернет тармогидаги сайтларда статистикани юритиш.
Электрон шаклдаги хизматлар жумласига куйидагилар кирмайди:
1) агар Интернет тармоги оркали буюртма берилганда товарлар етказиб бериш (хизматлар курсатиш) аслида Интернет тармогидан фойдаланмаган холда амалга ошириладиган булса, товарларни (хизматларни) реализация килиш;
2) электрон хисоблаш машиналари (шу жумладан компьютер уйинлари) учун дастурларни ва моддий жисмлардаги маълумотлар базаларини реализация килиш (улардан фойдаланиш хукукларини такдим этиш);
3) электрон почта оркали маслахат хизматлари курсатиш;
4) Интернет тармогидан фойдаланиш имконини бериш буйича хизматлар курсатиш.

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish