276-модда. Кайта ташкил этилганда солик солишнинг узига хос хусусиятлари
Юридик шахс кайта ташкил этилганда унинг солик мажбурияти ушбу моддада белгиланган узига хос хусусиятлар хисобга олинган холда, ушбу Кодекснинг 92-моддасига мувофик узининг хукукий вориси (хукукий ворислари) томонидан бажарилади.
Юридик шахс кайта ташкил этилганда, кайта ташкил этиш шаклидан катъи назар, кайта ташкил этилган юридик шахсга куйилган ва (ёки) ушбу шахс томонидан товарларни (хизматларни) олишда (олиб киришда) туланган, лекин у томонидан хисобга олиш учун кабул килинмаган солик суммаси ушбу булимда назарда тутилган тартибда ушбу юридик шахснинг хукукий ворисида, агар хукукий ворис солик туловчи сифатида руйхатдан утказилган булса, хисобга олиниши лозим.
Солик суммаларини хисобга олиш кайта ташкил этилган юридик шахснинг хукукий вориси томонидан кайта ташкил этилган юридик шахс товарларни (хизматларни) олганда, унга такдим этилган хисобварак-фактуралар асосида, шунингдек хукукий ворис товарларни (хизматларни) олганда унга такдим этилган хисобварак-фактуралар асосида амалга оширилади. Солик суммаларини хисобга олиш кайта ташкил этилган юридик шахс томонидан товарлар (хизматлар) олиниши билан боглик мажбуриятлар буйича карз хукукий ворисга утказилганидан кейин тулик хажмда амалга оширилади.
Агар кайта ташкил этилган шахс ушбу Кодекснинг 274-моддасига мувофик соликнинг урни копланиши хукукига эга булса, лекин соликнинг урни копланиши лозим булган суммаси кайта ташкил этиш тугаллангунига кадар унга копланмаса, курсатилган солик суммасининг урни унинг хукукий ворисига копланади.
Агар юридик шахс кайта ташкил этилганда унинг хукукий вориси (хукукий ворислари) солик туловчи булмаса, кайта ташкил этилаётган шахс ушбу булимда белгиланган тартибда соликни хисобга олиш учун кабул килинган солик суммасига тузатиш киритишни амалга ошириши керак.
277-модда. Узбекистон Республикаси худудига товарларни олиб киришда ва Узбекистон Республикаси худудидан товарларни олиб чикишда солик солишнинг узига хос хусусиятлари
Товарларни Узбекистон Республикаси худудига олиб киришда солик солиш танланган божхона режимига караб, куйидаги тартибда амалга оширилади:
1) товарлар эркин муомалада булиш (импорт) учун чикариш божхона режимига жойлаштирилганда солик тулик хажмда хисобланади;
2) товарлар реимпорт божхона режимига жойлаштирилганда солик туловчи ушбу Кодексга мувофик товарлар экспорт килинганда тулашдан озод этилган солик суммаларини ёхуд унга товарлар экспорт килинганлиги туфайли кайтариб берилган суммаларни тулайди. Санаб утилган суммаларни тулаш божхона тугрисидаги конун хужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади;
3) товарлар транзит, божхона омбори, реэкспорт, бож олинмайдиган савдо, эркин божхона худуди, йук килиш, давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига, шунингдек гамлаб куйилган нарсалар божхонада декларация килинганда солик туланмайди;
4) товарлар Узбекистон Республикаси божхона худудида кайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилганда, башарти кайта ишлаш махсулотларини муайян муддатда Узбекистон Республикасининг божхона худудидан олиб чикилса, солик туланмайди;
5) товарлар вактинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилганда божхона тугрисидаги конун хужжатларида назарда тутилган тартибда солик тулашдан тулик ёки кисман озод этиш кулланилади;
6) божхона худудидан ташкарида кайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни кайта ишлаш махсулотлари олиб кирилган такдирда, солик тулови божхона тугрисидаги конун хужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади;
7) товарлар ички истеъмол учун кайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилганда солик тулик хажмда туланади.
Товарлар Узбекистон Республикаси худудидан олиб чикилаётганда солик солиш куйидаги тартибда амалга оширилади:
1) товарлар Узбекистон Республикаси худудидан экспорт божхона тартиб-таомилида олиб чикилаётганда солик туланмайди. Мазкур коида товарларни кейинчалик экспорт божхона тартиб-таомилига мувофик олиб чикиш максадида ушбу товарлар божхона омбори тартиб-таомилига жойлаштирилганда хам кулланилади;
2) товарлар Узбекистон Республикаси худудидан ташкарига реэкспорт божхона тартиб-таомилида олиб чикилаётганда солик туланмайди, Узбекистон Республикаси худудига олиб кириш чогида туланган солик суммалари эса солик туловчига божхона тугрисидаги конун хужжатларида назарда тутилган тартибда кайтарилади. Мазкур коида товарлар реэкспорт божхона тартиб-таомилига мувофик кейинчалик олиб чикиш максадида божхона омбори божхона тартиб-таомилига жойлаштирилганда хам кулланилади;
3) махсус божхона тартиб-таомилини тугаллаш максадида гамлаб куйилган нарсалар, шунингдек товарлар Узбекистон Республикаси худудидан олиб чикилаётганда солик туланмайди;
4) товарлар Узбекистон Республикаси худудидан ушбу кисмнинг 1 — 3-бандларида курсатилганларига нисбатан бошка тартиб-таомилларга мувофик олиб чикилаётганда, агар божхона тугрисидаги конун хужжатларида бошкача коида назарда тутилмаган булса, божхона тартиб-таомиллари билан солик тулашдан озод этиш ва (ёки) туланган солик суммаларини кайтариш амалга оширилмайди.
Жисмоний шахслар томонидан шахсий, оилавий, уй-рузгор эхтиёжлари ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боглик булмаган бошка эхтиёжлар учун мулжалланган товарлар олиб утилаётганда, товарлар Узбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали олиб утилаётганлиги муносабати билан солик тулаш тартиби божхона тугрисидаги конун хужжатларида белгиланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.11.00 Алоҳида тоифадаги юридик шахсларни солиққа тортиш хусусиятлари]
Do'stlaringiz bilan baham: |