Умумий коидалар


-боб. Назорат килинадиган битимлар



Download 441,08 Kb.
bet111/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

21-боб. Назорат килинадиган битимлар
180-модда. Узаро алокадор шахслар уртасидаги назорат килинадиган битимлар
Ушбу Кодекс максадида, ушбу моддада назарда тутилган хусусиятлар хисобга олинган холда узаро алокадор шахслар уртасидаги битимлар назорат килинадиган битимлар деб эътироф этилади.
Узбекистон Республикасининг солик резиденти булган узаро алокадор шахслар уртасидаги битим куйидаги холатлардан хеч булмаганда биттаси мавжуд булганда назорат килинадиган битим деб эътироф этилади:
1) мазкур шахслар уртасидаги битимлар буйича тегишли календарь йилдаги даромадлар суммаси (битимлар нархларининг суммаси) беш миллиард сумдан ошса;
2) битимнинг хеч булмаганда битта тарафи махсус солик режимини кулласа ёки махсус иктисодий зона иштирокчиси булса, бунда бу битимнинг бошка тарафлари орасида махсус солик режимларини кулламайдиган шахс булса;
3) битимнинг хеч булмаганда битта тарафи фойда солигини тулашдан озод этилган булса, пасайтирилган солик ставкасини ёки бошка солик имтиёзларини кулласа, бунда бу битимнинг бошка тарафлари орасида бундай соликни тулашдан озод этилмаган ва имтиёзларни кулламайдиган шахс булса;
4) битимнинг тарафларидан бири томонидан казиб олинган фойдали казилма битим предмети булса, агар ушбу фойдали казилмага нисбатан ер каъридан фойдаланганлик учун соликнинг адвалор солик ставкаси назарда тутилган булса.
Ушбу модданинг иккинчи кисми 2 — 4-бандларида назарда тутилган битимлар, агар мазкур шахслар уртасидаги битимлар буйича даромадларнинг тегишли календарь йилдаги суммаси беш юз миллион сумдан ортик булса.
Товарларни (хизматларни) реализация килишга доир, ушбу товарларнинг (хизматларнинг) биринчи сотувчиси ва охирги харидори билан узаро алокадор булмаган шахслар иштирокида (воситачилигида) тузиладиган битимлар кетма-кетлиги ёки мажмуи, агар мазкур сотувчи ва харидор узаро алокадор шахслар булса, ушбу Кодекс максадида узаро алокадор шахслар уртасидаги битимга тенглаштирилади. Бундай холларда, уз иштирокида (воситачилигида) битимларнинг мазкур кетма-кетлиги ёки мажмуи амалга ошириладиган учинчи шахсларнинг мавжудлиги эътиборга олинмайди.
Ушбу модданинг туртинчи кисмида белгиланган коида, башарти битимларнинг мазкур кетма-кетлигида ёки мажмуида иштирок этувчи бундай учинчи шахслар:
1) битимларнинг ушбу кетма-кетлигида ёки мажмуида хеч кандай кушимча вазифаларни бажармаса, бундан товарларни (хизматларни) бир шахс томонидан бошка шахсга реализация килишни (кайта сотишни) ташкил этиш мустасно;
2) уз зиммасига хеч кандай таваккалчиликларни кабул килмаса ва товарларни (хизматларни) бир шахс томонидан бошка шахсга реализация килишни (кайта сотишни) ташкил этиш учун хеч кандай активлардан фойдаланмаса, кулланилади.
Ушбу модда максадида календарь йил учун битимлар буйича даромадлар суммаси бир шахс (узаро алокадор шахслар) билан тузилган шундай битимлар буйича календарь йилда олинган даромадлар суммасини фойда солиги учун белгиланган даромадларни эътироф этиш тартибини хисобга олган холда кушиш йули билан аникланади.
Назорат килинадиган битимлардаги даромадларни солик солиш максадида аниклаш учун Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси бундай битимларни ёки жами шундай битимларни (бундан буён ушбу булимда тахлил этиладиган битим деб юритилади) тарафлари мустакил шахслар булган битта ёки бир нечта битим (бундан буён ушбу булимда таккосланадиган битимлар деб юритилади) билан таккослашни амалга оширади. Бундай таккослаш ушбу булимда назарда тутилган трансферт нарх белгилаш чогида даромадларни аниклаш услубларини танлаш ва уларни кейинчалик куллаш максадида амалга оширилади.
Битимлар буйича даромадлар суммасини аниклашда Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси битимлар буйича олинган даромадлар суммасини уларнинг бозордаги даражасига мувофиклигини ушбу Кодекснинг 22 ва 23-боблари коидаларини инобатга олган холда текширишга хакли.
Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитасининг аризасига кура, суд битимни мазкур битимнинг ушбу моддада белгиланган назорат килинадиган битим белгиларига жавоб бермаслигига сабаб буладиган шароитлар яратиш максадида тузилган бир турдаги битимлар гурухининг кисми деб тахмин килиниши учун етарли асослар мавжуд булган такдирда назорат килинадиган битим деб эътироф этиши мумкин.

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish