Умумий коидалар


-модда. Мол-мулкни ишончли бошкарувга беришда солик мажбуриятини бажариш



Download 441,08 Kb.
bet53/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

93-модда. Мол-мулкни ишончли бошкарувга беришда солик мажбуриятини бажариш
Ишончли бошкарувчи ишончли бошкарув шартномаси тузилган санадан эътиборан ишончли бошкариш шартномаси буйича солик мажбуриятларини бажаради.
Ишончли бошкарувни таъсис этувчи (наф олувчи), мол-мулк ишончли бошкарувга топширилиши муносабати билан узида юзага келадиган солик мажбуриятларини, агар солик мажбуриятларини бажариш (кушилган киймат солиги буйича мажбуриятлардан ташкари) ишончли бошкарувчига юклатилмаган булса ёхуд мол-мулк Узбекистон Республикасининг норезиденти булган ишончли бошкарувчига ишончли бошкаришга топширилган такдирда, мустакил равишда бажаради.
Ишончли бошкарувчи солик солиш объектларининг ва (ёки) солик солиш билан боглик объектларнинг хисобини ишончли бошкарувни таъсис этувчининг (наф олувчининг) манфаатларида амалга ошириладиган ишончли бошкарув фаолияти буйича ва бошка фаолият буйича алохида-алохида юритиши шарт.
Агар ишончли бошкарувни таъсис этувчи (наф олувчи) учун солик мажбуриятини бажариш, шунингдек солик хисоботини ва молиявий хисоботни тузиш хамда такдим этиш буйича мажбуриятни бажариш ишончли бошкарувчига юклатилган булса, бундай солик мажбуриятини бажариш ишончли бошкарувчи хисобланувчи шахс номидан ушбу Кодекснинг Махсус кисмида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Агар ишончли бошкарувчи соликларни хисоблаш ва тулаш буйича ушбу моддада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаган ёки тулик хажмда бажармаган булса, уларни бажариш мажбурияти ишончли бошкарувни таъсис этувчига (наф олувчига) юклатилади.
94-модда. Жисмоний шахс вафот этган ёки у вафот этган деб эълон килинган такдирда солик мажбуриятини бажариш
Солик карзи мавжуд булган жисмоний шахс вафот этган такдирда, солик тугрисидаги конун хужжатларини лозим даражада бажармаганлик учун унга хисобланган пенялар ва жарималар суммаси ундирилиши умидсиз суммалар деб эътироф этилади. Ушбу жисмоний шахснинг соликлар буйича узилмай колган карзи вафот этган шахснинг мерос килиб олинадиган мол-мулкини мерос килиб олиш тартибида кабул килиб олган унинг меросхури (меросхурлари) томонидан мерос килиб олинадиган мол-мулкнинг киймати доирасида ва унинг (уларнинг) меросдаги улушига мутаносиб равишда, ушбу модданинг коидаларини инобатга олган холда узилади.
Агар вафот этган жисмоний шахснинг соликлар буйича солик карзи мерос килиб олинадиган мол-мулк кийматидан ортик булса, солик карзининг мерос килиб олинадиган мол-мулк кийматидан ортик суммаси ундирилиши умидсиз сумма деб эътироф этилади. Мазкур норма меросхур (меросхурлар) томонидан мерос килиб олинадиган мол-мулкнинг киймати хужжатлар билан тасдикланган холларда кулланилади.
Меросхур булмаганда ёки меросхур (меросхурлар) мерос олиш хукукидан воз кечганда, вафот этган жисмоний шахснинг солик карзи ундирилиши умидсиз карз деб эътироф этилади. Умидсиз солик карзи солик органлари томонидан хисобдан чикарилиши лозим.
Солик карзи булган жисмоний шахс вафот этган такдирда, мазкур жисмоний шахс хисобга куйилган жойдаги ва (ёки) унинг мол-мулки турган жойдаги солик органи вафот этган шахснинг меросхури (меросхурлари) тугрисида ахборот олинган пайтдан эътиборан бир ой ичида унга (уларга) солик карзи мавжудлиги тугрисида хабар килиши шарт.
Вафот этган жисмоний шахснинг меросхури (меросхурлари) мазкур жисмоний шахснинг соликлар буйича колган карзини мерос кабул килиб олинган кундан эътиборан бир йилдан кечиктирмай узиши шарт.
Солик органининг карорига биноан узиш муддати, агар солик карзи мавжудлиги тугрисидаги хабарни меросхур (меросхурлар) тулаш муддати утишига олти ойдан кам вакт колганида олган булса, узайтирилиши мумкин.
Вафот этган жисмоний шахснинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги ва ижтимоий соликни тулаш буйича карзи умидсиз карз деб эътироф этилади.
Ушбу моддада назарда тутилган коидалар фукаролик конун хужжатларида белгиланган тартибда вафот этган деб эълон килинган жисмоний шахснинг солик карзига нисбатан хам кулланилади.

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish