263-модда. Халкаро ташишлар билан боглик хизматларга солик солиш
Ноль ставка буйича солик солиш куйидагиларни реализация килиш чогида амалга оширилади:
1) товарларни халкаро ташиш буйича хизматларни. Товарларни халкаро ташиш деганда товарларнинг жунатиш пункти ёки белгиланган пункти Узбекистон Республикаси худудидан ташкарида жойлашган такдирда товарларни хаво кемалари, темир йул транспорти ва (ёки) автотранспорт воситалари оркали ташиш тушунилади;
2) чет элдан келтирилган товарларни ташиш чогида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни Узбекистон Республикаси худудига етиб келиш жойидаги божхона органидан то Узбекистон Республикаси худудидан чикиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёки транспортда ташиш билан бевосита боглик булган хизматларни;
3) ташишлар ягона халкаро ташиш хужжатлари асосида расмийлаштирилган такдирда, башарти йуловчиларни, почтани ва багажни жунатиш пункти ёки белгиланган пункти Узбекистон Республикаси худудидан ташкарида жойлашган булса, йуловчиларни, почтани ва багажни ташиш буйича хизматларни;
4) Узбекистон Республикаси худудидан ташкарига экспорт килинадиган товарларни ташиш ёки транспортда ташиш, шунингдек Узбекистон Республикаси худудидаги кайта ишлаш махсулотларини Узбекистон Республикаси худудидан олиб чикиш буйича Узбекистон Республикасининг юридик шахслари булган ташувчилар томонидан курсатиладиган хизматларни. Ушбу банднинг коидалари, башарти ташиш хужжатларида божхона органларининг белгилари куйилган булса, кулланилади;
5) хаво кемаларига бевосита Узбекистон Республикаси аэропортларида ва Узбекистон Республикасининг хаво худудида курсатиладиган хизматларни, шу жумладан аэронавигация хизматини.
264-модда. Айрим холларда ноль даражали ставканинг кулланилиши
Товарларни (хизматларни) реализация килиш айланмаси туланган соликни коплаш (кайтариш) йули билан ноль даражали ставкаси буйича тортилади, агар ушбу товарлар (хизматлар) куйидагича олинса:
1) чет эл дипломатик ваколатхоналарининг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг) шахсий фойдаланиши учун;
2) Махсулот таксимотига оид битим доирасида товарларни (хизматларни) сотиб олаётган солик туловчилар томонидан, агар битимда ноль даражали ставка кулланилиши назарда тутилган булса.
Агар тегишли чет давлатнинг конун хужжатларида Узбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик хамда маъмурий-техник ходимларига (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига) нисбатан худди шундай тартиб белгиланган булса ёхуд бундай норма Узбекистон Республикасининг халкаро шартномасида назарда тутилган булса, ноль даражали ставкани куллаш ушбу модданинг биринчи кисми 1-бандига мувофик амалга оширилади.
Сув таъминоти, канализация, санитария жихатдан тозалаш, иссиклик таъминоти буйича ахолига курсатиладиган хизматларни реализация килишга доир айланмага, шу жумладан бундай хизматларни уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан ахоли номидан, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган ахоли учун Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ва Узбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг булинмалари томонидан олишга, ноль даражали ставка буйича солик солинади.
Ноль даражали ставка кимматбахо металларни ишлаб чикарувчилар томонидан кимматбахо металларни олиш буйича ваколатли органга реализация килинадиган бундай металларга нисбатан кулланилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.03.00 Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.04 Қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби]
Do'stlaringiz bilan baham: |