34-модда. Чет эл юридик шахси хакикатда бошкариладиган жой Куйидаги шартлардан хеч булмаганда биттасига риоя килинган такдирда, Узбекистон Республикаси чет эл юридик шахси хакикатда бошкариладиган жой деб эътироф этилади:
1) унинг ижро этувчи органи (ижро этувчи органлари) уз фаолиятини ушбу юридик шахсга нисбатан мунтазам равишда Узбекистон Республикасидан туриб амалга оширади. Бунда Узбекистон Республикасидаги фаолиятнинг бошка давлатдагига (давлатлардагига) нисбатан сезиларли даражада кам хажмда амалга оширилиши фаолиятни мунтазам равишда амалга ошириш деб эътироф этилмайди;
2) унинг асосий (рахбар) мансабдор шахслари (фаолиятни режалаштириш ва назорат килишга, корхона фаолиятини бошкаришга ва бунинг учун жавобгарликни уз зиммасига олишга ваколатли булган шахслари) ушбу юридик шахсни рахбарлик асосида бошкаришни асосан Узбекистон Республикасида амалга оширади. Бунда рахбарлик асосида бошкариш жумласига, хусусан, ушбу чет эл юридик шахсининг жорий фаолиятига доир булган, бошкарувнинг ижро органлари ваколатларига кирадиган масалалар буйича карорлар кабул килиш ва бошка харакатларни амалга ошириш киради.
Узбекистон Республикасида куйидаги фаолиятни амалга ошириш Узбекистон Республикасининг чет эл юридик шахсини хакикатда бошкариш жойи сифатида эътироф этишга сабаб булмайди:
1) акциядорлар (иштирокчилар) умумий йигилишининг ваколатига кирадиган масалалар буйича карорлар тайёрлаш ва (ёки) кабул килиш;
2) директорлар кенгашининг мажлисини утказишга тайёргарлик куриш;
3) чет эл юридик шахсининг фаолиятини режалаштириш ва назорат килиш доирасида алохида функцияларни амалга ошириш.
Алохида функцияларни амалга оширишга, хусусан, стратегик режалаштириш, бюджетлаштириш, консолидациялашган молиявий хамда бошкарув хисоботини тайёрлаш ва тузиш, ушбу чет эл юридик шахсининг фаолиятини тахлил килиш, ички аудит хамда ички назорат, шунингдек стандартлар, услубиятлар ва (ёки) сиёсатларни кабул килиш (маъкуллаш) киради.
Чет эл юридик шахсининг фаолиятига нисбатан куйидаги шартларга бир вактнинг узида риоя этилган такдирда Узбекистон Республикаси ушбу юридик шахс хакикатда бошкариладиган жой деб эътироф этилмайди:
1) фаолият узи доимий жойлашган ердаги давлатда (унинг худудида) узининг малакали ходимлари ва активларидан фойдаланган холда амалга оширилганда;
2) фаолият Узбекистон Республикаси билан солик солиш масалаларига доир амалдаги халкаро шартномага эга булган чет давлат худудида амалга оширилганда.
Ушбу модданинг биринчи кисмида курсатилган шартларнинг бажарилганлиги хужжатлар билан тасдикланиши керак.
Агар ушбу модданинг биринчи кисми 1-бандида ва (ёки) 2-бандида белгиланган шартлар бир вактнинг узида хам Узбекистон Республикасига нисбатан, хам бирор-бир чет давлатга нисбатан бажарилаётганлиги хужжатлар билан тасдикланса, агар чет эл юридик шахсига нисбатан куйидаги шартлардан хеч булмаганда биттаси бажарилаётган булса, Узбекистон Республикаси чет эл юридик шахси хакикатда бошкарилаётган жой деб эътироф этилади:
1) .бухгалтерия ёки бошкарув хисобини юритиш (бундан консолидациялашган молиявий хамда бошкарув хисоботларини тайёрлаш ва тузишга, шунингдек унинг фаолиятини тахлил килишга доир харакатлар мустасно) Узбекистон Республикасида амалга оширилаётган булса;
2) иш юритиш Узбекистон Республикасида амалга оширилаётган булса;
3) ходимларни оператив бошкариш Узбекистон Республикасида амалга оширилаётган булса.