Умумий физика кафедраси


Б егматова Дилфуза Абдуллажоновна



Download 125,81 Kb.
bet5/6
Sana19.04.2022
Hajmi125,81 Kb.
#562353
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1. Умумий физика каф. тарихи

Б егматова Дилфуза Абдуллажоновна

Д.А.Бегматова 1971 йилда туғилган, олий маълумотли, 1995 йилда Тошкент Давлат университети (ЎзМУ)ни физик мутахассислиги бўйича тугатган.


Педагогика фанлари номзоди, доцент. 50 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланма ва мақоллар, 4 та ўқув қўлланма муаллифидир.
Д.А.Бегматова университетдаги фаолият даврида ўқув жараёнини такомиллаштириш борасида фаол ишлар олиб бормоқда ва у қатор ўқув-услубий қўлланмаларининг муаллифидир. Университетларнинг физика факультетлари бакалавриат йўналишлари учун “Физика фанини ўқитиш методикаси” ва “Физика тарихи” умумий фанлар дастурини тузди. Унинг ҳаммуаллифликда яратган “Танланган асарлар”, “Механика ва молекуляр физикадан намойиш тажрибалари”, “Яримўтказгичлар физикасидан лаборатория ишлари 1-2 қисм”, “Физика практикум ишларини миқдорий баҳолашнинг дидактик асослари” ва “Ўқув лаборатория экспериментларининг ўлчаш техникаси ва натижаларини математик ишлаш” ўқув қўлланмалари университетлар ва педагогика йўналишидаги ўқув юртларининг физика мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган талабалар учун дарслик сифатида қўлланилмоқда.
Д.А.Бегматова университет ва факультет жамоа ҳаётида фаол иштирок этади. У физика факультети иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлимида бир неча йиллардан бери фаолият олиб боради. Иқтидорли талабаларни илмий ишларга жалб этиш, илмий конференцияларни ташкил этиш ва ўтказиш, талабалар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказишда фаол иштирок этади.
Д.А.Бегматова бакалавриат ва магистратура йўналишлари талабаларига махсус ва умумий курслардан маъруза ва амалий машғулотларни юқори илмий-услубий маҳорат билан олиб боради. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллеж ўқитувчи, ўқувчи ва талабаларига ҳамда олий ўқув юртлари университетлари барча йўналишларидаги талаба ва ўқитувчиларига физикадан намойиш тажрибаларини ўта юқори савияда юксак педагогик маҳорат билан кўрсатиб, тушунтириб беради.
Д.Бегматованинг илмий ишлари асосан физика ўқитиш назарияси ва методикасининг муаммоларига, унинг қатор фундаментал ва амалий тадқиқотларига бағишланган. Сўнгги йиллар ичида у 3 та ўқув қўлланма, 2 та маърузалар матни, 4 та услубий қўлланма, 50 та илмий мақолалар чоп этган ҳамда 50 дан ортиқ республика илмий-услубий анжуманларида мақолалари билан қатнашди. Ҳозирда ушбу ўқув-услубий қўлланмаларидан олий таълим тизимида ўқув қўлланма сифатида кенг фойдаланилмоқда.
Унинг раҳбарлигида ҳар ўқув йилида 4-5 та талабалар малакавий битирув ишларини ҳимоя қиладилар.
Шунингдек, кафедранинг таянч докторант, мустақил ва эркин тадқиқотчиларига ҳам раҳбарлик қилиб келмоқда. 2021 йилда унинг раҳбарлигида 1 нафар мустақил тадқиқотчи номзодлик диссертацияси (PhD) ни ҳимоя қилди ва 1 нафар таянч докторант номзодлик диссертация (PhD) ишини ҳимоя қилиш учун кенгашга топширди.
Д.Бегматованинг раҳбарлигида бакалавр йўналиши бўйича давлат таълим стандартлари, намунавий дастурлар ва ўқув режалари ишлаб чиқилган.
Кафедра мудири сифатида ўқув услубий ишлар бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда ўқув юкламани ўқитувчиларнинг салоҳиятига қараб тақсимлаб беради. Шунингдек, ўқитувчиларни дарсларини таҳлил қилиш билан ҳар бир маърузада қўлланилиши лозим бўлган таълим технологияларни қўллаш бўйича маслаҳатлар беради.
Кафедранинг салоҳиятини янада кўтариш учун кафедра ўқитувчиларини илмий тадқиқот ишларига жалб қилишга алоҳида эътибор беради. Шунинг учун кафедра ўқитувчиларининг ОАК рўйҳатига киритилган ҳалқаро, руспублика миқёсидаги журналларда мақолаларни чоп этиш йилдан йилга ошиб бормоқда. Д.А.Бегматованинг ташаббуси билан кафедра ўқитувчиларининг илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш натижасида кафедрада қуйидаги йўналишлар бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда.
1. Физикани амалий ва экспериментал ўқитиш муаммолари.
2. Ҳар хил аралашмали моддаларнинг электрофизик хусусиятлари
Кафедрага 2 та грант олиш режага киритилган. Унга тегишли маълумотлар тегишли ташкилотларга юборилган.
Унинг ташаббуси билан “Намойиш тажрибалар маркази” нинг моддий техник базасини янада бойитиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга ошириш режалаштирилган.
а) Физикага оид намойиш тажрибаларни яратиш.
б) Мультимедияланган электрон қўлланмалар яратиш.
в) Электрон слайдлар яратиш.
г) Вертуал намойиш ва лаборатория ишларини яратиш.
д) Таълим технологияларини қўлланишига оид дарс ишланмаларини яратиш.
“Намойиш тажрибалар маркази” базасида компьютер билан жиҳозланган хонани ташкил этиш орқали ахборот ва педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллашга кенг имконият яратишга хисса қўшиб келмоқда
Ташкилий ишлар бўйича эса:
1). Кафедрани битирган талабаларни иш билан таъминлаш бўйича сезиларли ишларни амалга оширди.
2) АЛ ва КҲК билан узоқ йилларга мўлжалланган шартномалар тузилган.
3) АЛ ва КҲК да касбга йўналтирилган маърузаларни ташкил қилишга эътибор қаратилган.
4) Факультетда талабалар иштирокидаги конференцияларни ташкилотчисидир.
Факультетда ва кафедрада олиб бораётган маънавий маърифий ишлар тахсинга сазовардир. Унинг раҳбарлигида факультет олима аёллар билан учрашувлар, мустақиллик, навруз, устоз ва мураббийлар куни ва х.к. тадбирларни ташкилотчисидир.
Д.А.Бегматова университет ва факультет жамоа ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. 2012-2018 йилларда Д.А.Бегматова факультет Хотин-қизлар кенгаши раиси, 2016-2018 йилларда факультет Илмий техник кенгаш котибаси, 2012-2016 йилларда факультет Услубий Кенгаш котибаси вазифасини бажарди. 2015-2018 йилларда 4-курс ўзбек гуруҳига мураббийлик қилди. Ҳозирда Д.А.Бегматова Ўзбекистон Миллий университети физика факультети «Умумий физика” кафедраси мудири, Ўзбекистон Миллий университети факультет Кенгаш аъзоси, факультет Илмий техник Кенгаш котибаси, факультет Хотин-қизлар кенгаши раиси вазифаларини бажармоқда.
2018 йилда Д.А.Бегматова «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови Республика босқичининг “Табиий фанлар” таълим соҳаси бўйича «Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог» номинацияси ғолиби деб топилди.



Download 125,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish