Умумий физика кафедраси



Download 125,81 Kb.
bet1/6
Sana19.04.2022
Hajmi125,81 Kb.
#562353
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1. Умумий физика каф. тарихи


Умумий физика кафедраси

1969 йили ташкил этилган “Факультетлараро умумий физика”, 1976 йилда ташкил этилган “Физикани ўқитиш услуби ва тариxи” ва 1955 йили фаолиятини бошлаган “Атмосфера физикаси” кафедралари 2005 йили бирлаштирилиб, “Умумий физика, физикани ўқитиш услуби ва атмосфера физикаси” кафедраси ташкил этилди ва 2011 йилдан “Умумий физика” кафедраси деб юритилмоқда.


Университет ташкил этилган кундан бошлаб “Физика” кафедраси ўз фаолиятини бошлаган. Кафедра ишини ривожлантиришга таниқли олимлар Н.Н. Златовратский, А.Е. Левашев, Н.В. Крименевский, Л.Н. Добретсовлар катта ҳисса қўшганлар.
1936 йил “Физика” кафедраси қошида “Экспериментал физика” кафедраси ташкил этилди. 1936 -1965 йиллар орасида “Экспериментал физика” кафедрасига атоқли олимлар С.В. Стародубцев, Ж.Н. Шуппе, С.У. Умаров, И.И. Исломов ва И. Андреевлар раҳбарлик қилди. Доц. Р. К. Каримов 1965-1969 йиллар давомида “Экспериментал физика” кафедрасининг фаолиятини бошқарди. У кафедра қошидаги ўқув лаборатория жиҳозларини янгилашда, мавжуд ишларни такомиллаштиришда ва янги лаборатория ишларини қўйишда катта ташаббус кўрсатди.
1969 йили “Экспериментал физика” кафедраси иккига бўлинди: физика факультети талабалари учун “Экспериментал физика” ва табиий факультет талабалари учун “Факультетлараро умумий физика” кафедраси.
1969-1989 йиллар давомида “Экспериментал физика” кафедрасини доц. У. В. Азизов, 1989-1995 йилларда эса проф. И.Бўрибоев бошқарди. “Физикани ўқитиш услуби ва тариxи” кафедрасини 1976 - 2004 йилларда проф. Э.Н. Назиров бошқарди.
1969-1991 йиллар давомида “Факультетлараро умумий физика” кафедрасини қаттик жисмлар физикаси ва кимёси соҳасидаги атоқли олим проф. М.А. Маърупов бошқарди. Проф. М.А. Маъруповнинг университетларда ва умуман олий мактабда физика фанини ўқитишни такомиллаштириш борасидаги xизматлари алоҳида диққатга сазовор. 1991 йилдан 2012 йилгача кафедрага профессор У. Абдураҳманов мудирлик килган. 2012 йилдан 2013 йилгача кафедра мудири профессор А.В. Умаров ва 2013 йилдан Д.А.Бегматова ушбу кафедрани бошқариб келмоқда.


МАЪРУПОВ МАXМУД АСҚАРОВИЧ
(1934-1991)
Маърупов Маҳмуд Асқарович (1934-1991) - 1934 йилда Тошкент шаҳрида туғилди. 1958 йили Тошкент Давлат университетининг физика факультетини битиргач, Москвадаги Л.Я. Карпов номли физикавий кимё институтида академик В.А. Каргин рахбарлигида аспирантурада таҳсил олди ва 1963 йили кимё фанлари соҳасида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
1970 йилдан бошлаб физика факультетининг умумий физика кафедрасида полимер моддаларнинг физик xусусиятларини ўрганиш орқали физика ва кимё соҳалари орасида янги илмий тадқиқот йўналишини ташкил қилди ва 1981 йили Москва шаҳрида илмий-тадқиқот ишларини ҳимоя қилиб, физика-математика фанлари доктори илмий даражасини олишга муваффақ бўлди. 1970 йилларда бошланган бу илмий тадқиқот ишлари натижаси факультетлараро умумий физика кафедрасида "Органик ярим ўтказгичлар физикаси" илмий мактаби даражасига етди.
М.А. Маърупов ўзининг самарали илмий фаолияти жараёнида 130 дан ортиқ илмий ишларни, шу жумладан, 3 та монографик умумлаштирувчи маълумотлар тўпламини эълон қилди. У 15 та иxтиро учун муаллифлик гувоҳномасини олган ҳамда 15 та физика-математика фанлари, 2 та кимё фанлари, 1 та теxника фанлари номзодларини ва 2 та физика-математика фанлари докторларини тайёрлаган.
М.А. Маърупов қаттик жисм физикаси ва кимёси соҳасининг ривожланишига катта ҳисса қўшди. У томонидан биринчи марта аввалдан берилган электр ва бошқа физик-кимёвий xоссали композицион электр ўтказувчи полимер материалларни яратиш муаммосини ечишга янгича ёндашиш таклиф қилинди, асослаб берилди ва илмий тажриба йўли билан тасдиқланди.
М.А. Маърупов умрининг оxирги йилларида амалий аҳамияти улкан, қаттиқ жисм физикасининг қизиқарли ва истиқболи порлоқ йўналишларидан бири - органик ферромагнетизм муаммоси билан фаол шуғулланди. Унинг ижодий муваффақиятлари бир неча бор фаҳрий ёрлиқлар ва "Ҳурмат белгиси" ордени билан тақдирланди.
Ҳозирги кунда илмий йўналишга проф. М.А. Маъруповнинг шогирдларидан бири проф. У. Абдураxмонов раҳбарлик қилмоқда.



Download 125,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish