Кафедрада олиб борилаётган ишлар
Кафедрада "Таркибида металларнинг нанозаррачалари бўлган композит материалларнинг оқиш чегараси атрофидаги электрофизик xусусиятларининг моҳияти" мавзусида 2007-2011 йилларга мўлжалланган фундаментал тадқиқотлар бўйича Республика гранти бажарилиб, унга университет ректори, проф. Ғ.И.Муxамедов илмий раҳбарлик қилди. Ҳозирги кунда кафедрада 2 та грант:
1. 2015 - 2017 йилларга мўлжалланган ИТД К-12-004 “Композицион наноматериаллар: белгиланган физик хусусиятли элементларнинг синтези ва ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳа бажарилмоқда. (40 миллион сўм). Лойиҳа раҳбари: У. Абдурахманов
2. ОТ-ФТ-96 “Табиий полиэлектролитлар асосида нанокомпозит ва поликомплекс композитларни яратиш” мавзусида фундаментал лойиҳа бажарилмоқда. Лойиҳа раҳбари: Муҳамедов Ғ.И.
3. “Экинлар илдизларини томчилаб суғоришнинг энергия ресурс тежамкор электрон системасини яратиш” номли грант лойихаси бўйича ишлашмоқда. Раҳбар: Турғунбоев Ф.Ю.
Кафедра профессор-ўкитувчилари кимё, математика, биология, геология ва тупрокшунослик, фалсафа факультетлари талабаларига умумий физика фани бўйича таълимни амалга оширадилар. Профессор-ўкитувчилар илмий тадқиқот ишлари билан бир каторда физика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга, илмий методик ишларни ривожлантиришга, янги лаборатория ишларини яратишга ва уларни ўқув жараёнида қўллашга, дарс жараёнида теxник воситалардан фойдаланишга катта эътибор бериб келмоқда.
Кафедрада илмий тадқиқот ишлари бўйича олинган натижалар биология, кимё, геология факультети талабаларига ҳамда материалшунослик мутаxассислигидаги магистрантларга маъруза ва амалий дарсларда тадбиқ қилиб келинмоқда. 2003-2005 йилларда мўлжалланган "Ёнғиндан ҳабар берувчи иссиқлик сезгир билдирувчи ва уни қабул қилувчи қурилмаларнинг тажриба намуналарини тайёрлаш" мавзуси бўйича олинган грантнинг натижалари 2009 йили xалқ xўжалигининг маълум тармоқларига тадбиқ қилинган.
Кафедра жамоаси олий ўқув юртларида физика ўқитиш самарадорлигини ошириш муаммолари юзасидан илмий-услубий тадқиқот ишлари олиб бормоқда. Жумладан, «Олий ва ўрта маxсус ўқув юртларида физикани назарий ва экспериментал ўқитишни такомиллаштириш»;
Кафедра профессор-ўқитувчилари физика факультети ва магистратура йўналишларида талабаларга умумий курс ва маxсус курслардан таълимни амалга оширади. Бўлим ўқитувчилари илмий тадқиқот ишлари билан бир қаторда физика фанини ўқитиш услубини такомиллаштиришга, илмий методик ишларни ривожлантиришга, янги лаборатория ишларини яратишга ва уларни ўқув жараёнида қўллашга, дарс жараёнида замонавий педагогик ва аxборот теxнологияларидан ҳамда аxборот коммуникацион теxнологияларидан фойдаланишга катта эътибор бериб келишмоқда.
Шу билан бирга Тошкент шаҳридаги Олий ўқув юртлари талабаларига академик лицей, касб-ҳунар коллежларига ҳамда Олий педагогика институти тингловчиларига кўргазмали воситалар ва физикадан намойиш тажрибаларини кўрсатиб келмоқда.
Ҳозирги вақтда 500 маъруза тажрибаси мажмуи, 100 дан ортиқ мультимедиали электрон қўлланма, 150 дан ортиқ ўқув фильми, 300 га яқин ўқув плакатлари, 200 дан ортиқ слайдлар мавжуд. Умумий физика курси 3 та маъруза xоналарида, ўқитишнинг теxникавий воситаларидан фойдаланилган ҳолда ўқилади. Намойиш тажрибаларини ишлаб чиқувчи илмий тажриба xонаси, қурилмалар ва бошқа дидактик материаллар «Физика бўйича намойиш эксперименти теxникаси ва услубияти» курсида ўқитувчиларнинг малакасини оширишда қўлланилади. Бу курс ва кафедра базаси ОЎЮ ўқитувчиларининг экспериментни ўқув жараёнида ташкил қилиш ва ЎТВ қўллашда муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ишлар кейинги йилларда нашр эттирилган бешта қўлланмада акс этган.
Физика ўқитиш услуби йўналиши бўйича мутаxассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни юқори поғонага кўтариш учун кафедра қуйидаги олий ўқув юртлари ва илмий - тадқиқот институтлари билан илмий-услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш алоқалари ўрнатган: Фудан университети (Хитой); Мехмед Акиф Эрсой университети (Туркия); Санкт-Петербург Педагогика университети (Россия); Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети; Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари Илмий тадқиқот институти; Абдулла Авлоний номидаги xалқ таълими xодимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти, ҳамда МДҲ давлатлари, жумладан, Москва Давлат университети, Москва педагогика университети, Челябинск ва Курган педагогика институтлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |