Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўҒрисида I. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади



Download 90,96 Kb.
bet5/26
Sana24.02.2022
Hajmi90,96 Kb.
#239878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

10-модда. Ҳарбий лавозимлар
Ҳарбий лавозимлар (ҳарбий хизматчилар эгаллаши лозим бўлган штат лавозимлари) ва уларга мувофиқ келадиган ҳарбий унвонлар ҳарбий қисмларнинг, ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқарув органларининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар муассасаларининг штатларида назарда тутилади.
Ҳарбий лавозимлар оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларига бўлинади.
Қуролли Кучларда олий қўмондонлик лавозимларига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
Ҳарбий хизматчиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек ҳарбий хизматчиларнинг хизмат жойини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий хизматчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳарбий хизматда қолдирилган, шунингдек ҳарбий хизматчилар учун белгиланган таъминотнинг барча турлари, кафолатлар ва имтиёзлар сақланган ҳолда давлат-ҳуқуқ ҳамда мудофаа йўналишидаги ишларни бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, бошқа ташкилотларга юборилиши мумкин.
(10-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
11-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечак ва фарқловчи нишонлари
Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечак ва фарқловчи нишонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳарбий хизматчилар, шунингдек ҳарбий йиғинларга жалб этилган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий унвонни ва қўшин турини фарқловчи нишонлари бўлган ҳарбий кийим-кечакда юрадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидалари ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари томонидан белгиланади.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Ҳарбий кийимда юриш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечагини кийиб ва фарқловчи нишонларини тақиб юриши тақиқланади.

Download 90,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish