9-модда. Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар таркиби. Ҳарбий унвонлар
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига бўлинади.
Офицерлар таркиби кичик офицерлар, катта офицерлар ва генераллар таркибига бўлинади.
Ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурга тегишли ҳарбий унвон берилади. Қуролли Кучлардаги ҳарбий унвонлар қўшин унвонлари ва кема таркибидаги унвонларга бўлинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуролли Кучларда қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилади:
Қўшин унвонлари
|
Кема таркибидаги унвонлар
|
I. Оддий аскарлар таркиби
|
оддий аскар
|
матрос
|
II. Сержантлар таркиби
|
кичик сержант
III даражали сержант
II даражали сержант
I даражали сержант
катта сержант
|
старшина
III даражали старшина
II даражали старшина
I даражали старшина
бош старшина
|
III. Офицерлар таркиби
|
Кичик офицерлар таркиби
|
лейтенант
катта лейтенант
капитан
|
лейтенант
катта лейтенант
капитан-лейтенант
|
Катта офицерлар таркиби
|
майор
подполковник
полковник
|
|
Генераллар таркиби
|
генерал-майор
генерал-лейтенант
генерал-полковник
|
|
армия генерали
|
|
(9-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Қуролли Кучлардаги олий ҳарбий унвон армия генерали бўлиб, бу унвон (уруш даврида) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондонига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик ёки тиббий йўналишдаги ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликка эга бўлган офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурнинг ҳарбий унвонига тегишинча «адлия» ёки «тиббий хизмат» сўзлари қўшилади.
(9-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Резервдаги, захирадаги ёки истеъфодаги фуқароларнинг ҳарбий унвонига тегишинча «резервдаги», «захирадаги» ёки «истеъфодаги» деган сўзлар қўшилади.
Ҳарбий унвон бериш ва ҳарбий унвондан маҳрум қилиш, шунингдек ҳарбий унвонини пасайтириш ҳамда ҳарбий унвонини тиклаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, қонунлар ва умумҳарбий низомлар билан ўз зиммасига юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвони Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан пасайтирилиши мумкин.
(9-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни, шу жумладан резерв ёки захирадаги шахсларни ҳарбий унвондан улар оғир ёки ўта оғир жиноят учун ҳукм этилганида фақат суднинг қарорига кўра маҳрум этиш мумкин.
(9-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни ҳарбий унвондан ҳарбий хизматчи томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун бошқа интизомий жазо чоралари етарли бўлмаган тақдирда, суднинг ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг қарорига кўра маҳрум этиш мумкин.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонунига асосан ўн биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |