-Шунингдек, олиб борилган тезкор профилактик тадбирлар натижасида ёшлар томонидан қотиллик, босқинчилик, ўқотар қуроллар билан боғлиқ жиноятлар, талончилик, товламачилик, транспорт воситасини олиб қочиш, валюта қоидаларини бузиш, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмади.
Юқоридаги содир этилган жиноятлар 18-30 гача бўлган ёшлар кесимида тахлил қилганимизда, 2022 йил 2 ой давомида 2 нафар ёшлар томонидан жиноятлар содир этилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2021 йил 2 ой давомида 6 тани ташкил этиб, 6 тадан 2 тага яъни 4 тага ёки -66.7 фоизга камайган.
2021 йил 2 ойи давомида 6 та жиноятлар 10 нафар ёшлар томонидан содир этилган бўлса, 2022 йил 2 ойи давмида эса 2 нафар ёшлар томонидан 1 та жиноят содир этилган бўлиб, шахслар кесимида тахлил қилганимизда 10 нафардан 2 нафарга яъни 8 нафарга ёки -20 фоизга камайишига эришилган. Шунингдек жиноятлар кесимида тахлил қилганимизда 6 тадан 1 тага яъни 5 тага ёки -83.3 фоизга камайишига эришилган.
2021 йил 2 ойи давомида 10 нафар ёшлар томонидан содир этилган жиноятларда 9 нафари ишламайдиганлар хисобланса, бу кўрсаткич 2022 йил 2 ойи давомида 2 нафар ёшлар томонидан 2 нафари ишламайдиган ёшлар томонидан содир этилган бўлиб, тахлил қилганимизда 9 нафардан 2 нафарга яъни 7 нафарга ёки -77.8 фоизга камайишига эришилган.
2021 йил 2 ойи давомида ёшлар томонидан содир этилган 6 та жиноятларнинг 3 таси гурухлар томонидан содир этилган бўлса, 2022 йил 2 ойи давомида ёшлар томонидан содир этилган 1 та жиноят гурухлар томолнидан содир этилган. тахлил қилганимизда гурухлар томонидан содир этилган жиноятлар 3 тадан 1 тага яъни 2 тага ёки -66.7 фоизга камайишига эришилган.
2021 йил 2 ойи давомида 10 нафар ёшлар томонидан содир этилган жиноятларда 6 нафари муқаддам судланган ёшлар хисобланса, бу кўрсаткич 2022 йил 2 ойи давомида муқаддам судланган ёшлар мавжуд эмас. тахлил қилганимизда 6 нафардан 0 нафарга яъни 6 нафарга ёки -100 фоизга камайишига эришилган.
2022 йил 2 ойи давомида туман худудида
ёшлар томонидан содир этилган жиноят фабуласи
2022 йил 15 январь кунидан 16 январь кунига ўтар кечаси Ўзбекистон МФЙ да яшовчи Олимов Комилжонга тегишли, Улуғнор тумани, Ўзбекистон МФЙ, Нуршод кўчасида жойлашган ўзига тегишли савдо дўконида номаълум шахслар томонидан ўғирлик содир этилганлиги юзасидан хабар берган. Олиб борилган тезкор қидирув суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Балиқчи тумани, Оққўрғон МФЙ Оқтом кўчаси 3 уй 18 хонадонда яшовчи 10.06.2002 йилда туғилган фуқаро Абдувохидов Хусниддин Бахтиёр ўғли хамда Балиқчи тумани, Оққўрғон МФЙ Боғ кўчаси 32 уйда яшовчи 05.03.2001 йилда туғилган фуқаро Тўраев Салохиддин Абдурашид ўғиллари яъни ёшлар томонидан содир этилганлиги аниқланган. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169 моддси билан 032171/2022-05-сонли жиноят иши қўзғатилган.
Келгусида, ёшлар томонидан жиноят ва хуқуқбузарликларни олдини олиш борасида юқорида айтиб ўтилганидек, «Валейбол», «Баскетбол», «Стол тениси», «Миллий кураш», «Арқон тортиш», «Югириш» каби мусобоқалар ташкиллаштирилиб, уларни соғлом тан ва соғлом фикир ғоялари остида ёшларни бирлаштириб, ватанга ва халққа садоқат бурчида тарбиявий ишлар ташкиллаштирилиб келинмоқда. Шунингдек, ёшларни янада фикир доираларини кенгайтириш ва ватанга ва халққа мухаббат рухида тарбиялаш мақсадида туну кун туман ИИБ ходимлари ўзлари билан бирга жамоат ва фуқаролар хавсизлигини намунали тартибда сақлаш ишларига 21 нафар ёшлардан иборат 7 та йўналишда ППН нарядлари ташкил этилиб, ёшларни фуқаролар билан муомаласи, уларнинг тарбиси ва билим савияларини оширишга катта эътибор қаратилган.
Юқоридаги тахлиллардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 1-чораги давомида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиловлаш борасида қуйидаги профилактик тадбирларни амалга оширишликни белгилаб олдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |