Улуғбек ҳамдам тўлин ой қиссаси (ҳикоялар тўплами) Тошкент – “Ўзбекистон”



Download 356,1 Kb.
bet19/22
Sana23.02.2022
Hajmi356,1 Kb.
#139200
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
тўлин ой қиссаси

Иккинчи тун. Олис-олислардан бир куй қулоғига чалинди. У шундайин бир ичкин дардга тўла эдики, қамар қалбини ўртаб юборди. Тўлин ой оловранг сочларини узун-узун қилиб таради-да, уларни овоз келаётган ёқларга элчи ўлароқ йўллади. Акс-садо келгач эса, ўзи тоғу тошлар сари йўл олди. Ниҳоят, бир манзилга дориди. Бу ерда қўйларини қўрага қамаб, ўзи эса ойнинг йўлига кўз тикиб қўшиқ хиргойи қилиб ўтирган, ҳатто кутавериб кўзлари тўрт бўлган чўпон йигитга дуч келди. Тўлин ой бирдан севиниб кетди. Ахир, кеча гурас-гурас одамлардан ҳеч бири унга қиё ҳам боқиб қўймаган, эътибор қилмаган эди. Ана, боққани ҳам алҳамдига ярамади – ичида таъмаси бор чиқди. Ҳолбуки, уларнинг бари ойнинг шуъласи туфайли қафасга ўхшаган уйларини тарк этиб, ойдин кўчаларга ёпирилиб чиққан, тирикликнинг нашъу намосини туйганди. Лекин... лекин уларнинг қалб кўзлари кўр эканки, фақат ўзлари билан банд бўлдилар. Бадр кечасида ҳам моҳитобни ёд олмадилар. Бадр кечасида-я!..
Чўпон-чи? У - тамомила бошқа. У ойни кутяпти. Ҳамда шунчаки кутгани йўқ, балки ташрифига илҳақ бўлиб ўтирибди. Тўлин ой буни йигитнинг кўзларига қарагани ҳамон сезди ва ўзида йўқ шодланиб кетди. Энди шу ерда қолсам ҳам бўлади, деб ўйлади. Бир умр, токи ҳаёт экан!..
Тўлин ой секин-аста иниб, чўпон йигитнинг ёнгинасига, йўқ-йўқ, қаршисига келиб чўкди. Йигит ундан эҳтиросли кўзларини узмасди. Тўлин ой излаганимни топдим, деб ўйлади. Шу асно йигит ойга қараб куйлаб юборди:
Ёп-ёруғ кечаларда тонггача қолгум келур,
Оймомо, нурларингда чўмилиб олгум келур.
Атрофимга термулиб, завқ оламан чиройдан,
Узолмасдан кўзимни ўтинаман сен ойдан...
Тўлин ой ўзини қўшиқнинг ихтиёрига топширди ва бахту иқболдан мумдек эриди. Эриди-ю, бу ҳол кўпга чўзилмади, ки, шу чоғ бошқа мисралар ҳавода янграб қолди:
Хабар бергил, ул “ой”чи, ул “ой” нима қилмоқда?
Балки доғли кўнглимни юзларингдан билмоқда...
Тўлин ойнинг хўрлиги келиб хўнграб йиғлаб юборди ва шартта туриб у ердан ҳам жўнаб қолди. Ахир... ахир, бунга чидаб бўларканми?..
Тўлин ой шошиб бошпанасига кетаётган эди, йўлда эътиборини ногоҳ бир таниш чеҳра тортди. “Тавба, қайда кўрган эканман уни?” дея ўйлаганча шу яқин ўртадаги қишлоққа тушиб борди ой ҳамда ҳовлида, узум ишкоми остида шивирлаб ўтирган келинчакка рўбарў келди. Келинчакнинг юзидаги доғларни кўриши билан тўлин ой чўпон йигитни эслади. Бироқ йигитдан фарқ қилиб, келинчакнинг ташвиши ўзга эди: у негадир хиёл дўмпайиб қолган қорнини силар ва тинмай пичирлаб ўзи билан ўзи гаплашарди. Тўлин ой келинчакнинг атрофида шу гиргиттон бўлдиямки, хомиладор аёл эътиборини қозонолмади. Келинчак унга бир нигоҳ ташлаб қўярдию тўлин ойни кўрмасди, пайқамасди. Аксинча, худди осмондаги ой янглиғ тўлишиб бораётган думалоқ қорнини авайлаб силагани силаганди. Аммо уларнинг - ой ва келинчакнинг юзлари нақадар бир-бирига ўхшайди-я! Худди бир онадан талашиб тушган опа-сингил дейсан! Дард ўзга бўлса, опа-сингиллик ҳам, икки томчи сувдек ўхшашлик ҳам сариқ чақа турмас экан-да...
Тўлин ой юзи ўзиникига жуда-жуда ўхшаб кетадиган келинчакка сўнгги бор боқдию аста ортга чекилди...

Download 356,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish