ЕАО - Fesapo модуси.
Е. Хеч бир софист рост гапирмайди.
А. Ҳамма рост гапирмайдиганлар ёлгончидир.
О. Баъзи ёлгончилар софист эмас.
ЕОО - Fresison модуси.
Е. Хеч бир аклли одам илмсиз эмас.
I. Баъзи илмсизлар ёшлардир.
О. Баъзи ёшлар аклли одам эмас.
Силлогизмнинг IV-фигураси умумий тасдиқ, ҳукм кўринишидаги хулосани бермайди.
Аристотелдан бошлаб барча мантиқшунослар силлогизмнинг 1-фигураси ва унинг модусларига катта эътибор берганлар. Улар I-фигурани мукаммал, деб билганлар, унинг хулосаларини аниқ ва яққол деб ҳисоблаганлар. Силлогизмнинг бошқа фигураларини номукаммал деб, уларнинг хулосаларининг чин эканлигани аниқлаш учун 1-фигурага келтириш зарур, деб ҳисоблаганлар. Бу мантиқий амал бажарилганда модусларнинг номига эътибор берилади:
6. Индуктив хулоса чиқариш.
Билиш, кайси соҳада амалга ошишидан катъий назар-соғлом ақл даражасидами ёки илмий билишдами — доимо предмет ва ҳодисаларнинг ҳиссий идрок этиладиган хосса ва муносабатларини ўрганишдан бошланади. Уни фалсафада, мантиқда эмпирик билиш босқичи деб аташади. Бу босқичда субъект турли хил табиий жараёнлар, ижтимоий ҳодисаларда ўхшаш шароитларда маълум бир хусусиятларнинг такрорланишини кузатади. Бу ана шу турғун ҳолда такрорланиб турувчи хоссанинг айрим предметнинг индивидуал хоссаси эмас, балки маълум бир синфга мансуб предметларнинг умумий хоссаси бўлса керак, деган фикрга келишга асос бўлади. Масалан, қайси давлатда демократия принципларига яхши амал қилинса ўша давлат аҳолисининг ижтимоий турмуш даражаси юқорилигини кузатиш мумкин. Шу асосда демократиянинг принциплари, шартлари яхши амал қиладиган ҳар қандай давлатда аҳолининг турмуш даражаси юқори бўлади, деган хулосага келиш мумкин.
Мана шундай жузъий билимдан умумий билимга мантиқан утиш индукция шаклида содир бўлади (лотинча inductio-ягона асосга келтириш).
Индуктив хулоса чиқариш эмпирик умумлаштириш шаклида содир бўлиб, унда бирорта белгининг маълум бир синфга мансуб педметларда такрорланишини кузатиш асосида, шу белгининг мазкур синфга тегишли барча пердметларга хослиги ҳақида хулоса чикарилади. Индукция асосида чикарилган хулосалар илмий билишда урнатилган турли эмпирик қонуниятлар, яратилган умумлашмалар тарзида уз аксини топади, предмет ва ходисалар ҳақидаги билимларимизни кенгайтиришига олиб келади.
Индуктив хулоса чиқариш билвосита хулоса чиқариш хисобланади, яъни унинг асослари иккита ва ундан ортик мулоҳазалардан ташкил топган бўлади. Улар, одатда, якка предмет ёки предметлар синфининг бир кисмини ифода қиладилар. Хулосада эса, бир мантиқий синфга мансуб предметларнинг барчасига нисбатан умумий ҳукм тарзидаги фикр хосил қилинади.
Демак, индуктив хулоса чиқаришда яккалик, жузъийлик ва умумийликнинг диалектик алоқасини кузатамиз. Айрим фактларни ифодалайдиган, жузъий ҳарактерга эга бўлган билимлар умумий билимларни хосил қилиш учун мантиқий асос бўлиб хизмат қилади. Такрорланиб турувчи тургун алоқалар, одатда, предметларнинг муҳим зарурий алоқаларидан иборат бўлгани учун, бу умумий билимлар қонуниятларни ифода қиладилар. Асослардаги якка ва жузъий фактлар ҳақидаги билимлар эса ана шу қонуниятларнинг намоён бўлишини қайд этадилар. Индуктив хулоса чиқариш кузатиш ва тажриба натижаларини умумлаштириш билан боғлиқ бўлади
Индуктив хулоса чиқаришнинг иккита тури: тулик ва туликсиз индукциялар фарқ қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |