5.2. Бош миянинг томирли зарарланишлари
Бош миянинг барча томирли зарарланишлари мия-
да қон айланишининг ўткир бузилишлари ва сурункали
мия-қон томир етишмовчилиги, шунингдек, бошланғич
белгилар, ўткинчи бузилиш лар ва мияда қон айлани-
шининг зўра йиб борувчи бузилишларига ажратилади.
Мияда қон айланиши етишмовчилигининг бош ланғич
белгилари – Бундай ташхис бемор оддий шарт-шароитда
ўзини яхши ҳис қилса-да, муаммо мавжудлигига ишора
қилади. Шунга қарамай, мияни кўпроқ қон билан таъмин-
лаш талаб қилинган вазиятларда (ақлий юклама, жисмо-
ний зўриқиш, диққинафас бино ва бошқалар) бош оғриғи,
бош айланиши, бошда шовқин, хотира ёмонлашуви, иш-
чанлик қобилиятининг пасайиши кузатилади.
Бундай ҳолатларга атеросклероз, артериал гипер-
тония, вазомотор дистонияси сабаб бўлиши мумкин.
Шифокорнинг ёрдами ҳам айнан ушбу ҳолатлардан да-
волашни ўз ичига олади. Бу артериал босимни меъёр-
ловчи, мияда қон таъминотини яхшиловчи (циннаризин,
кавинтон), тинчлантирувчи препаратлар (валериана),
витаминлар ва мия ҳужайралари озиқланишини яхши-
ловчи воситалар (аминалон, ноотропил) билан амал-
га оширилади. Шундан сўнг асосий даволаш жараёни
бошланиб, ҳар кунлик меҳнатингиз ўз фойдангиз учун
хизмат қилади: парҳез, кундалик жисмоний машқлар,
мириқиб ухлаш, уқалаш машқлари.
Агар даволаниш масаласида сусткашликка йўл қў-
йилса, лекин зўриқишлар тобора ортиб бораверса,
у ҳолда кейинги босқич ўзидан дарак беради
– дис-
циркулятор энцефалопатия. У декомпенсацияланган
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
90
томир гипоксиясининг аста-секин зўрайиб боришининг
натижаси сифатида таърифланиб, мия тўқимасида
таркибий ўзгаришларга, бош мия функциясининг зўра-
йиб бориши сабабли жуда кўп майда ўчоқли некрозлар
ривожланишига олиб келади. Шунинг учун у мияда қон
айланишининг зўрайиб борувчи бузилишлари қаторига
киритилиб, амалда церебрал атеросклерознинг намо-
ён бўлиши ҳисобланади.
Унинг дастлабки даври учун бошда гаранг лик, қу-
лоқларда шовқин, бош айланиши, бош оғриғи, хотира
сусайиши, ишчанлик лаёқатининг пасайи ши, уйқу бузи-
лиши кабиларни характерли дейиш мумкин. Бошланғич
белгилар жуда ўхшаш, лекин бунда энцефалопатия-
нинг илк босқичидаёқ серзардалик, йиғлоқилик, жизза-
килик ва аразлаш каби ҳиссий бузилишлар қўшилади.
Атеросклероз кучайиши оқибатида асаб тизимининг
органик шикастланиши белгилари ҳам пайдо бўлади:
ҳаракатларда номувофиқлик, ёзиш (дастхат ўзгаради)
ва нутқ бузилишлари. Қизиқишлар доираси тораяди,
худбинлик кучаяди, меҳнат қобилияти пасаяди. Қўпол
бузилишларда ақл-идрок сусайиб, ақли заифликкача
бориб етади, Паркинсон синдроми (бош ва қўллар қал-
тираши) юзага келади.
Даволаш шифокор томонидан амалга оширилиб,
антилипид препаратлар (липостабил, цетамифен), ар-
териал босимни меъёрлаштириш (атенолол, капотен,
клофелин), мияда қон оқимини яхшилаш (циннаризин,
кавинтон), мия озиқланишини яхшилаш (пирацетам,
ноотропил, аминалон, глицин), кайфиятни кўтарувчи
дори воситалари (амитриптилин, пиразидол) кабилар
тавсия қилинади.
Сўнгра профилактик даволаш чора-тадбирлари қўл-
ланилади. Бу ҳақда юқорида гапириб ўтдик, лекин ўта
муҳим масала эканини инобатга олсак, кейинроқ яна
сўз юритишимиз сизни ажаблантирмаса керак.
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
91
Do'stlaringiz bilan baham: |