УўК: 65. 89 Кбк: 56. 12 А–82 Асаб тизимингиз саломат бўлсин


Марказий асаб тизимида қон



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/53
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#147889
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53
Bog'liq
Asab tizimi

5.1. Марказий асаб тизимида қон
айланиши хусусиятлари 
Шифокорлар қайд қилишича, мияда қон айланиши 
бузилишларининг сони шунчалик тез ўсиб бормоқдаки, 
мияга қон қуйилиши тиббиёт муаммосидан кўра ижти-
моий муаммога айланиб қолди! Шунга қарамай, мияда 
қон айланишининг ўткир бузилишларида инсон ҳаёти 
айнан ўз вақтида ва малакали кўрсатилган тиббий ёр-
дамга боғлиқ бўлади. Бугунги кунда ушбу касаллик-
ларни даволаш ва профилактикаси энг долзарб тиб-
бий-ижтимоий муаммолар билан бир қаторда туради.
Айтиш жоизки, мияда қон айланиши мус тақил фао-
лият кўрсатувчи тизим саналади. Мия гемодинамика-
сининг асосий мезони, яъни, унинг фойдали натижаси 
қон оқими тезлиги бўлиб, айнан шу мия қандай ва қайси 
шарт-шароитда ишлаётганини белгилаб беради.
Бу ерда ҳам айрим нозик жиҳатлар бор. Гап марказий 
асаб тизимида қон айланишига хос хусусиятлар ҳақи-
да бормоқда. Бу хусусият шундан иборатки, мия арте-
риялари ўзаро кенг бирикади, анастомозланади. Ушбу 
бирикмалар (ёки анастомозлар) тизими бош миянинг 
артериал доираси – виллизий доираси номини олган. 
Аслини олганда, у артериялардан иборат оддий ҳалқа, 
одатда, ҳеч қачон доирасимон бўлмайди. Аниқроғи, кўп 
бурчакли шаклга эга бўлиб, барча артериялар ўзаро 
БЕШИНЧИ БОБ
ҒАМГИН, АММО БИЛИШИНГИЗ ШАРТ


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
86
бирикканини таъкидлаш учунгина шундай номланади, 
ўз нав батида, заруратга кўра қон юкламаси шундай 
қайта тақсимланиши мумкинки, бу ҳар қандай ҳолатда 
ҳам миянинг озиқланишига зиён етмаслигини таъмин-
лайди. Бир сўз билан айтганда, бу доира миянинг дои-
равий кафолати.
Энди анатомия ҳақида бир шингил маълумот. Бош 
мия икки жуфт асосий томирдан қон олади. Булар 
умуртқа ва ички уйқу артерияси бўлиб, аорта ёйидан 
тарқалишади. Ушбу томирлар – умумий уйқу артерия-
си, ўнг ва чап ҳамда умуртқа артерияси, албатта, бунда 
ҳам ўнг ва чап, ўз йўлида иккита ҳавза ҳосил қилади: 
умуртқа артериялари ҳавзаси ва каротид ҳавзаси.
Хўш, вертебро-базиляр, яъни, умуртқа артерияла-
ри ҳавзаси нимадан ҳосил бўлади? Ҳозир санаб ўтила-
диганларнинг ҳаммаси мияга бориш жараёнида у ёки 
бу артериянинг кўп сонли тармоғи ҳисобланади. Улар 
билан танишмаслик ҳурматсизлик бўлади, жиддий айт-
ганда эса, улар ҳақида қанча кўп билсангиз, виллизий 
доирангизда шунча кўп қувват бўлади. Ҳазил-беҳазил! 
Фикрингиз қаерда жам бўлса, қувватингиз ҳам ўша 
ерда! Ҳозир миянинг қон таъминоти ҳақида гаплашиб, 
биз уни мустаҳкамлаймиз. Шу тариқа, ўзига хос лирик 
чекинишимизга ҳам якун ясаймиз.
Умуртқа артерияси, ёдингизда бўлса, ўмров ости 
артериясининг тармоғи бўлиб, бўйин умуртқа суякла-
рининг кўндаланг шохларидаги тешиклар орқали бош 
суяги томон йўналади ва катта энса тешиги орқали бош 
суягига киради. Мана, ожиз нуқталаримиз! Тушуниб 
турганингиздек, бу тешиклар суякларда, ушбу суяклар 
эса турли сабабларга кўра кичрайиши мумкин. Миянинг 
ўзак соҳасида, агар олдиндан қаралса, кўз чаноғи ўр-
тасида иккала умуртқа артериялари учрашади ва бит-
та умумий ўзакка – базиляр артерияга туташади. У оз 
эмас, кўп эмас, бутун ўрта мия, кўприк, кичик мия ва 
мия катта яримшарининг энса соҳасини қон билан таъ-


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
87
минлайди. Умид қиламизки, отсеохондрозда вегета-
тив хуружлар қаердан пайдо бўлиши энди тушунарли. 
Умуртқалараро тешиклар торлиги туфайли мия ўзагига 
қон келиши ёмонлашади!
Базиляр артерия узоқ вақт шундай қолмайди ва икки-
та орқа мия артериясига ажралади (олд ва орқа). Ана шу 
умуртқа артериялари ҳавзаси бўлади.
Каротид ҳавзаси – бу ички каротид артериялари 
мия бўйлаб ўтганда тармоқланишидан ҳосил бўла-
диган ҳавза. Ички уйқу артерияси ўзининг, айнан эса 
ички уйқу тешиги орқали бош суяги бўшлиғига киради, 
у ерда эса тармоқлана бошлайди: кўз артерияси, орқа 
бириктирув, олд тукли артериялар. Кейин ички уйқу 
артерияси олд ва ўрта мия артерияларига ажралади.
Олд мия артерияси энса соҳасининг олд қисмини ва 
яримшарларни ичкаридан қон билан таъминласа, ўрта 
мия артерияси – энса, тепа ва чакка соҳасининг кат-
та қисмини, мия пўстлоғи остидаги ядроларни ва ички 
капсулаларнинг катта қисмини таъминлайди.
Иккала олд мия артериялари олд бириктирувчи арте-
риялар билан бирикади, орқа бириктирувчи артериялар 
орқа ва ўрта мия артерияларини бириктиради. Шундай 
қилиб, доира ҳосил бўлади ва ички уйқу артерияси ёки 
умуртқа артерияларининг бир томондан тўсилиб қолиши 
виллизий доираси тизими орқали қарама-қарши томон-
дан қон оқими орқали компенсацияланади.
Бироқ бош мия артериялари охирги ҳисоб ланмайди, 
чунки артериоллар ва венулалар ўртасида бирикиш 
жойлари бор. Ташқи уйқу артерияси қаерга ғойиб бўлди 
деб бошингиз қот яптими? Ҳеч қаерга ғойиб бўлмади, 
шунчаки унинг вазифаси бошқа – у қаттиқ мия қобиғини 
озиқлантиради.
Фақат мияга хос яна бир хусусият: мия веналари ар-
терияларга ҳамроҳлик қилмайди! Мия моддасининг ин-
гичка вена томирлари тукли ўрилмаларни шаклланти-
риб, калиб ри йирикроқ веналар шулардан бошланади. 


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
88
Бу веналар аввал мия қобиғи томирларига боради, кейин 
ўргимчаксимон парда ости соҳасига ўтиб, қаттиқ мия қо-
биғининг вена синуслари учун очилади. Бу ҳам бош мия 
учун ноу-хау! Вена синуслари ҳеч қачон кичраймайди, 
чунки қаттиқ мия қобиғининг бириктирувчи тўқималари-
дан ҳосил бўлган, аниқроқ айт ганда, ушбу мия қобиғининг 
иккита: ташқи ва ички палласининг ўртасида бўлади, си-
нусларнинг ички сатҳи эса барча томирлар каби эндоте-
лий ҳужайралари билан қопланган.
Айтиш жоиз, бош миянинг бетакрор тузилишига нисба-
тан бу сўнгги янгилик эмас. Яна битта муҳим жиҳат бор 
– мия веналари организмнинг бошқа оддий веналаридан 
фарқли равишда клапанга эга эмас. Веналаримиз қан-
дай тузилганини биласизми? Бамбук таёқчаси тамойи-
лига кўра: цилиндр ичида бир-биридан муайян масофа 
узоқликда қон ўтказувчи клапанлар табақаси жойлашган 
бўлиб, агар босим пастдан келса, улар очилади, агар юқо-
ридан келса, ёпилиб қолади. Яъни, веналар қонни ўзлари 
«ҳайдамайди», уларда қон туташ мушакларнинг қуввати 
билан ҳаракатга келади ва клапан ёрдамида тўхтатиб 
қолинади. Агар клапанлар ишдан чиқса, шундай бўлиши 
ҳам эҳтимолдан йироқ эмас, мия етарлича қон билан таъ-
минланмайди. Ахир, клапан марказлари қаерда бўлиши 
керак бўлса, ўша ерда, яъни марказий асаб тизимида 
жойлашган. Шунинг учун агар клапанлар қонни ушлаб 
қолмаса, мушаклар эса нимжонлиги учун уни юқорига 
ҳайдай олмаса, у ҳолда бутун қон тос ва оёқ-қўл веналари 
соҳасига тушади. Мана сизга геморрой ва оёқ веналари 
тромбофлебити.
Ҳаммаси шу ердан, бошнинг қон таъминотидан бош-
ланади. Бош веналарига клапанлар, ўзингиз тушуниб 
турганингиздек, керак бўлмайди, чунки қонни юқорига 
ҳайдаш шарт эмас. Лекин бунинг ўрнига вена синуслари, 
бутун бошли вена синуслари тизими бор. Улар веналар 
билан, масалан, катта мия венаси (Гален венаси) орқали 
бирикади. Синуслар вена битирувчилари (эмиссар вена-


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
89
лар) орқали бошнинг сиртқи веналари билан ҳам бири-
кади. Демак, қон қаттиқ мия қобиғининг синуслар тизими 
орқали тўпланади ва ички бўйинтуруқ веналар (кўктомир-
лар) га қуйилади, кейин эса – юракнинг ўнг бўлмасига бо-
риб қуйиладиган устки веналарга ўтади.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish