УўК: 65. 89 Кбк: 56. 12 А–82 Асаб тизимингиз саломат бўлсин



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/53
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#147889
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53
Bog'liq
Asab tizimi

2.2. Стресс ҳақида
Фавқулодда таъсир қўзғатувчи ҳаракатлар остида 
организмнинг умумий зўриқиш ҳолати ва азалий ҳи-
моя реакциясининг пайдо бўлиши ётади. Ушбу атама 
ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида Г.Селье томонидан 
таклиф қилинган. У, аввало, давомий стресс жараёни-
да (дистресс) организмда кескин ўзгаришларни келти-
риб чиқарадиган психикамиздаги ҳиссий жиҳатларни 
тавсифлайди.
Эмоционал стресс мия салбий баҳолаган таъсир ва 
вазиятлар каби стресс-омиллар томонидан ишга туши-
рилади. Замонавий одамнинг хулқ-атворидаги ижтимо-
ий мотивлар таъсирида одамлар ўртасидаги зиддиятли 
муносабатлар сингари психоген омиллар деб номла-
нувчи эмоционал зўриқиш стресслари кенг тарқалди. 
Одамларда ҳаракатланиш фаоллигининг паса йиши, ги-
подинамия, маълум даражада ортиқча вазн ва бошқа-
лар ҳам стрессда муҳим сабаблардан ҳисобланади.
Стресс ҳолати уч фазага ажратилади. Фазалар да-
вомийлиги организмнинг индивидуал хусусиятларига 
боғлиқ равишда ўзгариши мумкин. Стресснинг бирин-
чи фазасида (босқичида) гипофизга таъсир оқибатида 
АКТГ гормони – буйрак усти безлари активатори қон-
га чиқариб ташланади. Бир вақтнинг ўзида симпатик 
асаб тизими фаоллашиб, юрак фаолияти кучайиши, 
артериал босим ортиши, қон қуюлувчанлиги ортиши ва 
бошқаларга олиб келади. Ушбу босқични «хавотирли» 


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
24
деб ҳам аташади, чунки у организмни стрессга қарши 
ҳаракатларга сафарбар қилади, бу эмоционал ҳаяжон 
билан тавсифланади. Бунда организмнинг турли ти-
зимлари катта зўриқиш билан ишлайди.
Иккинчи – барқарорлик босқичида гормонлар секре-
цияси муайян даражада стабиллашади, симпатик асаб 
тизими фаоллашуви эса юқори даражада сақланиб қо-
лади. Айнан шу муайян ишчанлик қобилиятини сақлаб 
туради. Стресс вазиятлар узоқ вақт давом этганда ва 
организм нинг мослашувчанлик имкониятлари сусай-
ганда учинчи босқичга ўтиш содир бўлиб, уни – тугаш 
босқичи деб аташади Бунда ишчанлик қобилияти па-
сайиб, организм иммунитети пасайиши ва бошқалар 
кузатилади.
Шундан сўнг ҳам ушбу жараённинг фавқулодда 
стресс зўриқишлари билан давом этиши организм де-
задаптацияси ёки дистрессга олиб келиши мумкин

Дистресс оқибатлари жисмоний (кескин озиш, сурун-
кали касалликлар зўрайиши) ва психологик (депрес-
сия, безовталик ва б.) жиҳатдан оғир бўлиши мумкин.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish