УўК: 65. 89 Кбк: 56. 12 А–82 Асаб тизимингиз саломат бўлсин


Асаб тизими ва одам психикаси



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/53
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#147889
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53
Bog'liq
Asab tizimi

2.1. Асаб тизими ва одам психикаси
Энди асосий мавзумизга сабаб бўлган омиллар ҳақида 
сўз юритамиз. Асаб тизими одам организмининг нормал 
фаолиятини таъминлаш учун хизмат қилса, ундаги тур-
ли бузилишлар ҳар хил касалликлар билан бирга одам 
феъл-атворида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқади. 
Шунинг учун одам психикаси, яъни, руҳоний дунёси ҳақи-
да ҳам батафсил маълумотга эга бўлиш лозим.
Айтиш жоизки, одам психикасида теварак олам би-
лан ўзаро таъсирлашув шаклига кўра иккита унсурни 
ажратиш мумкин – онг ва онгсизлик. Онг – мия акс эт-
тириш қобилиятининг энг олий шакли. Шу туфайли 
одам ўз фикрлари, ҳис-туйғулари, хатти-ҳаракатла-
ри ва бошқалар ҳақида ўзига ҳисоб бериши, зарурат 
туғилганда, уларни назорат қилиши мумкин.
Онгсизлик одам психикасида салмоқли улушни таш-
кил қилади, ҳар бир психик акт онгсиз бошланади ва 
кейингина англаб етилади. Турли одатлар, қизиқиш-
лар, интуиция, яъни, организмдаги автоматизм каби 
онгсиз ҳаракатлар одам психикасининг онгсиз шаклини 
ташкил қилади. Одам психикасидаги онгсизлик асоси-
да айрим таълимотлар яратилган. Масалан, З.Фрейд
концепцияси. У таклиф қилган психоанализ усули одам 
хулқ-атворининг ҳақиқий мотивларини шарҳлашга ва 
ИККИНЧИ БОБ
ИНСОН РУҲИЯТИ ҲАҚИДА


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
22
унинг онгсиз ҳаракатларида уларни онгли қилишга им-
кон беради.
Психик жараёнлар индивидуал саналади ва у турли 
одамларда турлича намоён бўлиб, шахснинг психик фао-
лиятини белгилаб берувчи муайян даражадаги фаол-
лик билан тавсифланади. Бундай белгилар психик ҳо-
лат деб номланади. У масалан, одамдаги илҳомланиш 
ёки сусткашлик, ишонч, шубҳа, хавотир ёки стресс ва 
бошқалар билан ифодаланади. Шунингдек, одамнинг 
психик хусусиятлари деган тушунча ҳам ажратилади. 
Яъни, ҳар бир шахснинг хулқ-атвори ва фаолиятидаги 
барқарор белгилар: унинг темпераменти, характери, 
қобилияти ва бошқа психик сифатлари. Демак, одам 
психикаси яққол индивидуал тафовутларга эга анча 
мураккаб ва кўп қиррали тизими саналади.
Асаб тизими саломатлигини таъминлашда ўрганиб 
чиқиш муҳим саналган жиҳатлардан бири ҳиссиёт ҳисоб-
ланади. Ҳиссиёт – турли таъсирлар, воқеаларга одамнинг 
субъектив бошдан кечирилган муносабати бўлиб, роҳат-
ланиш, қувонч ёки қайғу, қўрқув, даҳшат, яъни қувончнинг 
олий даражасидан чуқур жароҳатловчи изтироб ларгача 
бўлган кўринишларда намоён бўлади.
Ҳиссиёт одамдаги турли эҳтиёжлар қондирилиши 
билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар шахс ривожла-
нишига ижобий таъсир қилиши мумкин. Психиканинг 
кайфият деб аталувчи жиҳати ҳам ҳиссиётга тўғри-
дан-тўғри алоқадор саналади. Давомийлигига кўра 
турлича бўлган ушбу ижобий ёки салбий эмоционал 
фон, одатда, бизнинг жисмоний ва ижтимоий фаровон-
лик даражамизни, у ёки бу фаолиятда кайфиятимизни 
акс эттиради.
Эҳтиёжларнинг кам қондирилиши эҳтимоли салбий 
эмоциялар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, ва 
аксинча ҳолда – ижобий ҳиссиёт пайдо бўлиш эҳтимо-
ли юқори бўлади. Шундай қилиб, ҳиссиёт ҳодисаларни 


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
23
баҳолашда муҳим ўрин тутиб, хулқ-атвор регуляторла-
ри ҳисобланади ва шартли рефлекслар вужудга кели-
шида мустаҳкамловчи вазифасини бажаради.
Қандайдир таъсирнинг одам ва унинг психикасида 
салбий акс этиши организмда умумий тизимли реакция 
– эмоционал стрессни келтириб чиқариши мумкин.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish