1
Kitobxon.Com
УЎК: 159.9
КБК: 88.3
К – 25
Карнеги, Дейл
Мансаб пиллапояларидан қандай кўтарилиш
мумкин. Дейл Карнеги / Таржимонлар: Иброҳимжон
Ҳалимбеков, Рустам Жабборов. – Тошкент: Янги аср
авлоди, 2016. – 272 б.
ISBN 978-9943-27-805-9
Маълум бир соҳада фаолият юритаётган кишининг
хизмат пиллапояларидан юқори лавозимларга интилиши
табиий ҳол. Билим ва тажриба, узоқ йиллик сидқидилдан
қилинган меҳнат албатта мақсадга етаклайди. Аммо бу
борада амал қилиниши керак бўлган қоидалар бор-ки,
иш қидиришдан бошлаб, раҳбар билан юзма-юз мулоқот
қилишга, резюме тузишга, қолаверса, иш жо йининг ўзида
ишчан қиёфа яратиш каби нозик масалаларга жиддий
ёндашиш талаб қилинади.
Машҳур нотиқ Дейл Карнеги худди шулар юзасидан
ўзи ишлаб чиққан тамойилларни тақдим этади. Унинг
фикр ва тавсиялари кўпгина инсонларнинг ҳақиқатан
хизмат пилла пояларидан кўтарилишларига асос бўлган.
Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
УЎК: 159.9
КБК: 88.3
Русчадан
Иброҳимжон Ҳалимбеков,
Рустам Жабборов
таржимаси
ISBN 978-9943-27-805-9
© Дейл Карнеги, «Мансаб пиллапояларидан қандай
кўтарилиш мумкин». «Янги аср авлоди», 2016 йил.
Kitobxon.Com
3
СЎЗБОШИ
Кўпчилик инсонларнинг ҳаётида иш
ўз аҳамияти жиҳатидан оиладан кейинги
ўринда туради. Ишчилар, хизматчилар,
сотувчилар, шифокорлар, тадбиркорлар,
муҳандислар ва ўқитувчилар ҳар қандай
вазиятда ўз ишларига кўпроқ вақт ажрата-
дилар.
Касб танлаш кўпгина омилларга боғ-
лиқ. Баъзи одамлар ишга киришишдан
олдин ўзлари ишламоқчи бўлган муҳит-
ни синчиклаб ўрганадилар, интенсив тай-
ёргарлик ва малака ошириш курслари-
ни ўтайдилар. Бошқа тоифа одамлар эса,
тасодифий вазият оқимига кўра, у ёки бу
меҳнат муҳитига тушиб қоладилар. Ай-
рим одамлар ўз касбларини севишади,
баъзилари ёмон кўришади, кўпчилик эса,
ўзлари шуғулланаётган ишга ночор кўни-
кади, аммо бу билан ўзларини бахтли ҳис
этишмайди.
Баъзи одамлар учун мансаб янада юқо-
рироқ лавозимга олиб чиқадиган поғона-
дан бошқа нарса эмас. Бу тоифадаги ки-
шилар ўзлари кўзлаган натижага эриш-
магунча тиним билмай ишлашади, тер
тўкишади. Ўз ҳолатидан мамнун, ҳозирги
Kitobxon.Com
4
даражасидан юқори интилмайдиганлар
ҳам кўпчиликни ташкил этади. Бу китоб
биринчи гуруҳга мансуб эркак ва аёллар
учун мўлжаллаб ёзилган, лекин нафақа-
га чиққунча битта лавозимда қолишнинг
уятли томони йўқ.
Кўпинча мансаб пиллапояларидан кўта-
рилиш инсонни севимли касбидаги ижобий
хислатларидан маҳрум этиши мумкин.
Агар сиз чиндан ҳам мансаб поғоналари-
дан кўтарилишни истайдиганлар тоифасига
кирсангиз, чўққига олиб чиқувчи йўлнинг
оралиқ позицияларини диққат билан ўрга-
нинг. Ишбилармонлик олами юксакликка
бўлган интилишни икки хил кўринишда
юзага чиқаради: одамлар ва жараёнлар
устидан назорат ўрнатувчи бош қарув йўли
ҳамда турли хил маъмурий масалаларни
ечишга қаратилган маъмурий йўл.
2010 йилда социолог Марси
Нью-Йоркдаги энг яхши
ўқитувчи деб топилган. Бу
аёлга университет декани
бўлишни тавсия этишди, бироқ
у фақатгина дарс беришдан
завқ олишини, касби ўзига
ёқишини, маъмурий иш билан
шуғулланишга хоҳиши йўқлигини
айтиб, бу лавозимдан воз
кечди. Марси ўз қароридан
афсусланмади ва кўп йиллар
давомида дарс берди.
5
Китобнинг биринчи қисми мақсаднинг
амалга ошиши, яъни юксак лавозимга
эришишга тайёргарлик кўришга бағиш-
ланган. Энг аввало бошлиқ, ҳамкасблар
ва ходимларда ижобий таассурот уйғо-
та оладиган ишчан имиж яратиши ло-
зим. Бундан ташқари, шахсий брендни
яратиш, яъни сизни рақобатчилар сафи-
дан олдинга олиб чиқадиган индивидуал
жиҳатларни намоён этишга диққат қара-
тиш керак. Баъзилар юқори мансабга қат-
тиқ интилишади, аммо кутилган натижага
эришгач, ўз мутахассисликлари бўйича
ишлолмай, ҳафсалалари пир бўлади.
Китобда муайян тажриба ва кўникма-
ларни ривожлантириш мақсадида бошқа-
рув лавозимларининг асосий тавсифлари
батафсил муҳокама қилинади.
Китобнинг иккинчи қисмида мартаба-
ни ошириш учун зарур бўладиган амалий
ҳаракатлар ҳақида сўз боради.
Ўт олдириш контакт
тизими асосчиси Чарльз
Кеттеринг «Женерал моторс»
компанияси вице-президенти
бўлганидан сўнг, ўз
лавозимини пасайтиришларини
сўрайди: чунки бошқарув
фаолияти унинг ижодий
салоҳиятини намоён этишга
тўсқинлик қила бошлаган эди.
6
•Битта корхона ичида ўсиб бориш:
– имкониятлар таҳлили;
– ўзини тақдим этиш;
– бошқа лавозимга ўтиш;
– кўтарилиш;
•Янги иш излаш (манбалар):
– кадрлар агентлиги;
– бошқарув гуруҳини саралаш бўйича му-
тахассислар;
– бандлик масалалари бўйича маслаҳатчилар;
•Янги иш излаш (маблағ):
– резюме ёзиш ва ундан фойдаланиш;
– суҳбатдан муваффақиятли ўтиш;
•Бошқарув жараёнларидаги
таянч билимларни эгаллаш;
– режалаштириш, вакил
юбориш, вақтни бошқариш.
•Одамларни бошқариш
кўникмаларини
такомиллаштириш:
– тушуниш ва ходимларга
тушунтириш:
•Нотиқлик кўникмаларини
ривожлантириш:
– самарали оммавий
чиқишларни тайёрлаш ва
ташкил этиш:
•Ёзув кўникмаларини
ривожлантириш:
– иш юзасидан ёзишмалар,
хизмат қайдлари, маърузалар
ва электрон хабарлар.
7
•Фаолият турини ўзгартириш:
– қарор қабул қилиш;
– янги касб танлаш.
Хизмат пиллапоялари
бўйлаб ҳаракатланиш
ёқимли ва қизиқ
саргузаштга ўхшайди.
Сиз бу билан нафақат
молиявий даромадларингиз,
балки ташкилотда ва
жамиятдаги мавқеингизни
ҳам оширасиз. Энг асосийси,
иш сизга битмас-туганмас
завқ бағишлайди. Юксак
марраларни забт этиш
осон эмас, аммо сиз куч-
ғайратингизни аямасангиз,
ҳаммасига эришасиз.
8
БИРИНЧИ БОБ
Do'stlaringiz bilan baham: |