1-мавзу. Ўй ва унинг мусика билан ижодий уйғунлашуви
хореографик номер яратиш
РЕЖА :
1. Янги мавзуда хореографик номер яратиш ва амалиётда қўллаш.
( видео-материаллар билан танишиш) .
Балетмейстер ўз замони ғояси ва талабларини яхши билиши лозим.
У хореография санъати назарияси ва аҳамиятини янада ривожлантириши назарий ишларини ўрганиши лозим. Балетмейстер ижодининг кўп қирралиги ҳақида гап кетганда, хореографиянинг буюк арбоблари шакллантирган назарий қоидаларни ёдга олиши зарур. Қадимги юнон ёзувчиси Лукианнинг айтишича, балетмейстер тарих, мифология, шеърий асарлар ва турли фанларни ўрганиши зарур. У шоир иқтидорини ранг тасвирчи иқтидори билан уйғунлаштириб юбориши керак, геометрия билан танишув эса аниқ шакллар қиёфаларини яратиш имконини беради. Ж.Ж.Новерр бугунги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмаган “Рақс ва балет ҳақида хатлар” асарида рақс тарихида биринчилардан бўлиб, балет санъатининг бошқа санъат турлари билан муносабати қонуниятларини очиш ва таҳлил қилиш, балетмейстер, актёр ижоди хусусиятларини назарий англашга ҳаракат қилди. Балетмейстер табиатнинг ҳам гўзаллиги, ҳам норасолигини билиши зарур. Бу билиши доим унга улардан қайси бирини танлаш имконини беради”- деб ёзган эди Новерр. Яна шуни таъкидлайдики, хореограф фақат ҳаётни билибгина саҳнада унинг ҳаққоний қиёфасини очишга имкон берувчи ҳақиқатларни ўз асари учун топиши мумкин:” Табиатга яқинроқ бўлайлик, шундагина асарларимиз гўзал чиқади: Табиат ҳақида гапирар экан, бунда Новерр ўзи катта аҳамият берган ҳаётни назарда тутади. Шу нарсага иймоним комилки, ранг тасвирчи ёки балетмейстерга рангтасвир ёки рақсда поэма ёки драма яратиш шоиринг ўз асарини яратишига қараганда анча қийин. Зеро кимда иқтидор етишмаса, у ҳеч нарса қила олмайди: оёқ билан расм чизиб бўлмайди. Бу оёқларни бош бошқармагунича, раққосалар хато қилаверади ва уларнингижроси соф механик қолаверади.Фақат биттагина, аммо ҳиссиз па билан ижро этилган рақсни санъат деб бўлармиканНоверрдан кейин Карло Блазис хореография санъати ҳақида назарий ишлар қолдирган йирик педагог ва балетмейстерлардан бири ҳисобланади, унинг педагог ва назарий сифатидаги фаолияти катта аҳамиятга эга. 1837-1850 йиллари у “Ла Скала” қошидаги Қироллик академиясини бошқарди, кўплаб м ашхур балет артистларини тарбиялади, Москва театр мактабида ҳам дарс учун ўзидан аввалги ва замондошларининг тажрбаси, берди. У “Рақс назарияси ва амалиётидан содда дарслик” (1820), “Терпсихоралар ходи” (1828), “Мукаммал рақс дарслиги” (1830) сингари тадқиқотларни ёзиб классик рақс тизими ривожига катта ҳисса қўшди. 1864 йили рус тилида К.Блазиснинг “Умуман рақслар, машҳур балет артистлари ва миллий рақслар“ китоби нашр қилинди. К.Блазис ўз назарий ишлари, амалий фаолиятида кўтариб чиққан масалалар ниҳоятда хилма-хил. У балетмейстер учун жуда катта энцеклопедик билим зарурлигини таъкидлади. К.Блазиснинг ўзи мусиқани жуда биларди, рангтасвир ва ҳайкалтарошликни ўрганди, тарихни ўрганишга катта аҳамият берди. Ўзининг назарий асарларида К.Блазис хореографик санъатга бўлган қарашларини баён қилди. У балет спектаклида сценарий ва драматургиянинг аҳамияти, балетмейстер фаолияти, унинг иш пайтидаги вазифалари ва балет спектакллари учун мавзу танлаш, рақс техникаси, ўзига хос бал рақслари кабиларнинг аҳамияти ҳақида ёзди. Сценарий устида ишлаш учун балетмейстер асос қилиб олиши мумкин бўлган тарихий маълумотлар ҳақида гапирар экан, К.Блазис қўйидаги фикрларни билдирди: муваффақиятли танланган воқеалар ва бу воқеаларга тўғри келадиган эпизодлардан тузилган балет барчанинг қизиқишига сабаб бўлади. Томошабинга кучли таасурот қолдиради ва унга воқеаларнинг ўзгарувчанлиги, бахтнинг беқарорлиги кабиларни сезиларли кўрсатади. Хотираси бизгача етиб келган кишиларни тасвирлаш... бизда барча эзгулик учун ҳамдардликларини қўзғаши мумкин, у камчиликлардан уялишга мажбур қилади, эзгулик эса ҳақсизликка қарши курашга чорлайди. Жамоада балетмейстернинг ижодий фаолияти ниҳоятда ҳилма-хил:бунга асар ёзиш, уни саҳнага қўйиш ва репетиция ишларини кўрсатиш мумкин. Хореографик асар ёзадиган балетмейстер ўз ишида либретточи яратган дастурга асосланади ва композитор ёзган мусиқага таянади. Кўпинча, айниқса хореография миниатюраси ва концерт номерларини яратишда шундай бўладики, балетмейстер номер сюжети муаллифига ҳам айланиб қолади. Балетмейстернинг кенг дунёқараши ҳақида гап кетганда, унинг ёзувчилик касби, хореографик асар яратишига ёрдам берган билими назарда тутилади. Агар ёзишни мўлжаллаб балетмейстер кўпинча уни композиторга (оғзаки ёки ёзма) композицион кўринишида баён қилади, композитор эса балетмейстер фикрини ҳисобга олиб мусиқа асари яратади. Мусиқа асосида балетмейстер спектаклда иштирок этувчи шахслар учун хореографик матн тузади ва ўз фикрини иштирокчиларга баён қилади. Улар орқали томошабин хореографик асар билан танишади. Хореографик асарнинг ҳақиқий яратувчиси бўлиш, балет ёки рақс номер устида ишлашнинг бутун жараёнини бошқара олиш учун балетмейстер яхшигина ташкилотчи ҳам бўлиши керак, ўзининг амалий ва ижодий фаолиятида ёндош санъатлардан фойдаланишга ўрганиши лозим. Балетмейстер мусиқани билиши ва яхши кўриши, уни ўрганиши, хореография воситалари билан уни оча билиши зарур.
Ғарб мамлакатлар рақслари 2. Шарк мамлакатлар рақслари
Россия ҳалқ рақслари
Ўқитишни ташкил этиш шакллари: мулоқот ва ўзаро ўрганишга асосланган ҳамкорлик, гуруҳларда ижодий ишлаш
Назорат саволлари :
1.Балетметмейстер ва унинг ижодий муҳити хакида.
2. Статик ва динамик рақслар хакида изох беринг.
Фойдаланган адабиётлар:
1.Смирнов И. Искусство балетмейстера. –М., 1986 г.
2.Захаров Р. Сочинения танца. – М.1983 г.
Do'stlaringiz bilan baham: |