СЎЗ БОШИ
Инсон ва табиат орасидаги муносабатлар доимо ижтимоий
баҳслар мавзуси бўлиб келган. Сув эса моддий ва ижтимоий
борлиқнинг асосидир. Усиз табиат ва жамият тараққиётини та-
саввур этиб бўлмайди. Сувнинг аҳамияти хусусида кўп гапи-
ришнинг ҳожати йўқ. Бироқ, уни тежаш, асраб-авайлаш, сув
захираларини муҳофаза қилиш ҳақида қанча мулоҳаза қилсак
оз. Сувнинг бебаҳо неъмат эканлиги ва ижтимоий-иқтисодий
ҳаётимиздаги бетакрор аҳамиятини англаб етсак-да, дунёда сув
захираларининг чекланганлигини ҳам эътироф этишга маж-
бурмиз. Ер юзидаги жами сув захираларининг 2,5 фоизигина
истеъмол учун яроқли чучук сувлардир.
Бир томондан, сув захираларининг чекланганлиги, иккин-
чи томондан, сувдан фойдаланиш билан боғлиқ табиий ва ан-
тропоген омиллар жаҳонда сув танқислиги муаммосини юзага
келтирмоқда.
Дунёда аҳоли сонининг муттасил ошиб бораётганлиги, аҳоли
сонининг ўсиши билан боғлиқ равишда халқ хўжалиги ва сано-
ат янги тармоқларининг вужудга келиши сув истеъмоли кўла-
мини янада кенгайтириб юборди ва бу жараён узлуксиз давом
этмоқда. Авваллари фақат суғорма деҳқончилик, балиқчилик
ва кемачилик мақсадларида фойдаланилган сув манбалари эн-
диликда саноатнинг янги жабҳалари – энергетика, туризм,
тоғ-кончилик, тўқимачилик, қоғоз-целлюлоза ишлаб чиқариш
ва бошқа соҳаларда кенг истифода этилмоқда.
Боз устига кишиларнинг сув ресурсларига нооқилона муно-
сабатда бўлиши, сувни исроф қилиши ва уларни ҳаддан зиёд
истеъмол қилиши сув танқислигини янада кучайтирмоқда. Ма-
салан, дунёда йилига 12-17 минг км
3
сув ифлослантирилади.
Йирик сув омборларида йиғилган сувнинг буғланиши эвази-
га йўқотилаётган сув миқдорининг ўзи истеъмол қилинаётган
6
сувнинг 5 фоизига тенгдир. Иссиқ заҳарли газларнинг атмос-
ферага чиқиб ёйилиши оқибатида кучайиб бораётган глобал
иқлим исиши сувнинг буғланиш даражасини ва истеъмол кўла-
мини янада ошириб юбормоқда.
Бунинг натижасида сув танқислигини деярли ҳар қадамда
ва ҳар сонияда ҳис этиш мумкин бўлиб қолди. 1990-йилларда
1 миллиард аҳоли сувга бўлган минимал эҳтиёжларни қонди-
риш имкониятига эга бўлмади. Бу дунё аҳолисининг 17 фоизи
демакдир. Бугунги кунда эса 2,6 млрд. аҳоли сув танқислиги
боис бирламчи санитар шароитларга эга эмас. Тоза ичимлик
суви ва муносиб санитар шароитларнинг йўқлиги боис ҳар
йили беш ёшгача бўлган 5 млн. бола нобуд бўлмоқда. Сув билан
боғлиқ касалликлар ва бахтсиз-ҳодисалар туфайли бир йилда
жами 6-7 миллион аҳоли дунёдан кўз юммоқда.
Трансчегаравий дарёлар суви чучук сув захираларининг
асосий манбаидир. Уларнинг сувидан фақат ичимлик суви си-
фатида эмас, балки қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, саноат, ба-
лиқчилик, кемачилик, туризм, энергетика ва бошқа мақсадлар-
да фойдаланилади. Бутун халқ хўжалиги трансчегаравий дарё-
ларнинг захираларигагина боғлиқ бўлиб қолган давлатлар сони
бир нечта ўнталикни ташкил этади.
Трансчегаравий дарёлар айни бир вақтнинг ўзида бир нечта
мамлакатлар иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаёти учун ҳал қилувчи
аҳамият касб этиши мумкин. Шу боис, трансчегаравий дарёлар
захираларидан биргаликда фойдаланиш қирғоқбўйи давлатлар
ўртасида ҳамкорликни талаб этади, чунки дарёлар фақат бир
давлатгагина тегишли эмас. Дарёлар захираларидан оқилона,
эҳтиёткорона, тенг, баҳамжиҳат, адолатли, қўшниларнинг ман-
фаатларини эътиборга олган ҳолда фойдаланиш мазкур ҳам-
корликнинг асосий тамойилларидир. Ушбу тамойилларнинг
бузилиши ёки уларга риоя этилмаслиги оқибатида давлатлар
орасида турли зиддиятлар, келишмовчиликлар, халқаро инқи-
розлар, кичик қуролли тўқнашувлар ва йирик урушлар келиб
чиқиши мумкин.
Шунга қарамай, сув танқислиги тобора кучайиб бораётган
ҳозирги шароитда халқаро муносабатларда сув захираларига
эгалик қилиш борасида танглик сақланиб қолмоқда. БМТ маъ-
лумотларига кўра, дунёдаги 276 та трансчегаравий сув ҳавза-
7
ларининг 60 фоизи қирғоқбўйи давлатларнинг ўзаро ҳамкор-
ликдаги бошқарувига муҳтож
1
. Трансчегаравий дарёлар сувини
оқилона бошқаришда халқаро ҳамкорлик зиддиятларнинг ол-
дини олишда қўл келади.
Шу боис, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 2004
йил 9 февралдаги 58/217-сонли Резолюция билан 2005–2015
йиллар халқаро миқёсда “Сув – ҳаёт учун ўн йиллиги” (“Water
for Life Decade”) деб эълон қилинди. Бош Ассамблеянинг 2010
йил 20 декабрда бўлиб ўтган 69-ялпи йиғилишида қабул қилин-
ган А/RES/65/154-сонли Резолюцияга мувофиқ 2013 йил “Сув
бўйича ҳамкорлик халқаро йили” (“International Year of Water
Cooperation”) деб эълон қилинди. Унда сув бўйича БМТ ва
бош қа халқаро ташкилотлар, давлатлар ва манфаатдор томон-
ларнинг кенг қамровли ҳамкорлиги ва мулоқотини кучайтириш
кун тартибига қўйилди. Сувдан оқилона фойдаланиш ва уни
асраб-авайлаш борасида давлатларнинг самарали ҳамкорлиги
олқишланди.
Мазкур Резолюция қабул қилинишидан бир йил олдин,
2009 йил 28 апрелда Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Орол-
ни қутқариш халқаро жамғармасининг таъсисчи давлатла-
ри раҳбарлари учрашувида Ўзбекистон Республикаси Пре-
зиденти И.А.Каримов томонидан халқаро ҳамкорликнинг
аҳамияти алоҳида таъкидланган эди: “Энг асосийси – мам-
лакатлар ва давлат раҳбарлари ўртасидаги муносабатларни
кескинлаштирмасдан, аксинча, ўзаро муросага келишдир. Бу
борада биз учун бошқа йўл йўқ”
2
.
Трансчегаравий дарёлар сувларидан биргаликда фойдала-
ниш бўйича келиб чиқадиган зиддиятларнинг сабаблари тур-
ли-тумандир. Бироқ уларнинг энг асосийларидан бири бу –
трансчегаравий дарёлар захираларидан фойдаланишда фақат
ўз манфаатини кўзлаб, бир томонлама қарорлар қабул қилиш
ва қўшни давлатлар манфаатларини инкор этишдир. Бундай
қарорлар баъзан худбинлик билан миллий манфаатларга бўй-
1
БМТ расмий маълумотлари учун қаранг: http://www.unwater.org/statisti cs_
trans.html
2
Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг таъсисчи давлатлари раҳбарлари-
нинг кенгайтирилган таркибдаги учрашувида сўзланган нутқ /Каримов И.А. Вата-
нимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг
олий мақсадимиз. – Т. 17. – Т.: Ўзбекистон, 2009. – Б. 219.
8
сундирилган иқтисодий мақсадлар йўлида, баъзан эса тор сиё-
сий мақсадлар йўлида қабул қилинади. Яъни, дарёнинг юқо-
ри оқимида жойлашган давлатлар дарёларни йирик тўғонлар
орқали ўз измига бўйсундирган ҳолда қуйи оқимдаги давлат-
ларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилади.
Йирик гидроэнергетик иншоотлар – тўғонлар ва улар би-
лан боғлиқ зиддиятлар тарихини ўрганиш шундай хулоса бера-
дики, қандай мақсадларда фойдаланишидан қатъи назар, бун-
дай улкан иншоотлар давлатлараро манфаатлар тўқнашувини
ифода этибгина қолмай, балки ернинг “қон айланиш тизими”га
ҳам таъсир этиб, унинг табиий маромини ўзгартиради ҳамда
атроф-муҳит ва бутун инсоният учун кутилмаган талафотларни
келтириб чиқариши мумкин.
Қўлингиздаги китобда йирик тўғонлар қуриш орқали дарё-
лар суви табиий оқимини ўзгартиришнинг инсон ва жамият
хавфсизлигига, иқтисодий ва ижтимоий-социал тараққиётга,
айниқса, атроф-муҳитга кўрсатадиган физик-гидрологик, гео-
морфологик, шунингдек, табиий биокимёвий моддалар алма-
шинувига, дарё флора ва фаунасининг био хилма-хиллигига
етказиладиган салбий таъсирлари хусусида фикр юритилган.
Марказий Осиёдаги экологик ва сейсмологик вазият ҳамда
йирик гидроэнергетик иншоотлар тизимининг минтақамиз
учун хос бўлган ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинган
ҳолда, йирик тўғонлар қурилишидан юзага келиши мумкин
бўлган таҳдидлар ва талафотлар қамрови таҳлил этилган. Шу
билан бирга, йирик гидроэнергетик иншоотлар қурилишининг
салбий оқибатларини ўрганиш билангина чекланилмай, йирик
тўғонлар қурилиши ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги муам-
монинг ечимига қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилиб, эътиборингизга ҳавола этилган.
Китоб мазмунидан келиб чиқиб, бир сўз билан уни йирик
тўғонлар бунёд этиш учун бел боғлаган сиёсий арбоблар, иқти-
содчилар, молиячи-сармоядорлар, муҳандис ва қурувчилар
учун
“ижтимоий масъулият ҳақида эслатма”
деб аташ мумкин.
Зеро, у йирик тўғонлар қандай мақсадда бунёд этилишидан ва
улар қанча даромад келтиришидан қатъи назар, уларнинг қу-
рилиши оқибатида келиб чиқадиган муаммоларни унутмаслик-
ни, олинаётган фойда ва қўлга киритилаётган ютуқларни рўкач
9
қилиб тўғонлар қурилиши ва улардан фойдаланишнинг салбий
оқибатларини ҳам инкор этмасликни эслатиб туради.
Китоб Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки экспертлари,
Йирик тўғонлар бўйича халқаро комиссия, Тўғонлар бўйича
бутунжаҳон комиссияси, Халқаро гидроэнергетика уюшма-
си, Халқаро энергетика агентлиги ва бошқа бир қатор таш-
килотлар ва илмий уюшмалар томонидан йирик тўғонларнинг
атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш мақсадида олиб борилган
изчил ва кенг кўламли тадқиқотлари асосида нашрга тайёрлан-
ган ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Акмал САИДОВ,
профессор, юридик фанлар доктори
Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasi
https://kitobxon.com/oz/asar/1656
saytida.
Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версияси
https://kitobxon.com/uz/asar/1656
сайтида.
Это был ознакомительный отрывок. Полную версию можно
найти на сайте
https://kitobxon.com/ru/asar/1656
Do'stlaringiz bilan baham: |