Қуйи зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши жараёнлари


Буни қуйидаги жадвалда кўриш мумкин (тонна)



Download 1,12 Mb.
bet18/29
Sana22.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#101275
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29
Bog'liq
диссертация Холикулова Ш.Б.

Буни қуйидаги жадвалда кўриш мумкин (тонна):343



Саноат тармоқлари

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

1

Ўзэлектр-тармоқлари

16.357




0.417




0.417

0.417

0.417

0.417

0.417

2.417

2

Нефтгаз-саноати

60492.847

71940.126

71742.514

69564

70544.8764

60541.193

48463.074

48867

54560.074

57148

3

Қурилиш саноати




113.52

0.935

660

1.966

1.2

1.2

1.2

1.2

1.2

4

Енгил
саноат

33.647

8.541




8



















5

Ўзпахта-саноат

192.562

220.122

162.002

351

158.4

141

159.303

166

159.303

260.303

6

Госкомгеология

6.246

0.866




0.24




1

1

20

1

1

7

Қизилқум метзолота

159.7

97.725

76.287

76

73.589

68.47

68.47

67

68.47

80.32

8

Ўзбек
энерго

16.357

15.7

167.7758

140

161.64

145

145




145

142

Бухоро вилоятида ҳам атмосферага чиқарилган чиқиндилар ҳажми ўзгариб турган. Масалан, 2005 йилда атмосферага чиқарилган чиқиндилар миқдори 120021 тоннани ташкил этган. Шуларнинг 73844 тоннаси саноат корхоналари чиқиндилари бўлиб, улар 2008 йилда 76164 тоннани, 2009 йилда 72897 тоннани, 2010 йили 75499 тоннани, 2012 йилда 69,0 минг тоннани ташкил этган. Бу кўрсаткичлар ўзгариб туришининг асосий сабаблари Газли ва Когон магистрал газ қувурлари бошқармалари томонидан таъмирлаш ишларини олиб борилганлиги ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, «Ғарбгазтаъминот»га қарашли ташкилотлар томонидан ўтказилган инвентаризацияда ҳисобга олинмай қолган чиқинди миқдорлари аниқланганлигидадир. Манбаларда кўрсатилган чиқиндиларнинг 98 % Ўзнефтгаз вазирлигига қарашли корхоналар ҳисобига тўғри келган. 2009 йили вилоятда ҳавога 2602 тонна чиқиндиларни ташланишига асосий сабаб Қоракўл туманида Қандим ва Олот туманидаги Ховзак –Шоди нефть ва газ конларида қидирув ишларини олиб борилиши сабаб бўлган. 2009 ва 2010 йилларда бу ишлар якунига етказилди344. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, Ўзнафтгаз вазирлигига қарашли хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳавога ташланаётган зарарли чиқиндилар миқдори кўплигининг сабаби, уларнинг фильтрловчи воситалар билан етарли даражада жиҳозланмаганлиги туфайли чиқиндиларнинг тозаланмасдан чиқарилишидир. Жумладан, Когон УМГ, Газли УМГ, «Газлигазқазиб-чиқариш», «Бухоронефтни қайта ишлаш», «Муборакнефтгаз», 5-сонли кон бошқармаси ва ҳозирги пайтда Олот туманида иш юритаётган «Лукойл-Узбекистон», “Туха” компаниясининг иш жараёнидан ҳосил бўлаётган чиқиндилар (Углеводородлар) атмосферага ташланади.345
Бухоро вилояти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг ёзма маълумотлари ва талабларига асосан Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 сентябрдаги 1/5 сонли йиғилиш баёни билан Ғиждувон шаҳрида жойлашган Ғиждувон пахта тозалаш заводи, 2010 йил 15 февралдаги 05/110-193 сонли буйруқ билан Бухоро шаҳрида жойлашган Бухоро экстрация ёғ заводлари шаҳардан ташқарига чиқарилиб, қайта модернизация қилиниши ва янги технологиялар жорий этилиши натижасида йилига ҳавога чиқарилаётган чиқиндилар миқдори 100 тоннагача камайди. Шунингдек, 2015 йилда саноат чиқиндиларини ҳавога чиқарилишини камайтириш мақсадида. “Бухородонмаҳсулотлари” ОАЖ эски чанг тозалаш ускуналари 7 та янгисига алмаштирилди. Улар бир йилда 33,6 тонна чангни ушлаб қолиши қувватига эга. Ҳар бир ускунанинг чанг ушлаб қолиш имконияти саотига 115.6 минг м3 ни ташкил қилади346.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2016 йили вилоятда 2015 йилга нисбатан ҳавога 1210 тонна чиқинди кам ташланганлиги кузатилди. Бунинг асосий сабаби Газли ва Когон магистрал газ қувурларида назорат кучайтирилиб, авария содир этилмади. “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси томонидан газ ташланиши мумкин бўлган жойларга газнинг чиқишига йўл қўймайдиган махсус қурилмалар ўрнатилиши билан биргаликда чиқинди чиқарувчи манбалар инвентаризацияси қайтадан ўтказилди.347
Ташланаётган чиқиндиларнинг кўп қисми “Донмаҳсулотлари”, “Пахта тозалаш заводлари”, “Когон ёғ” АЖ корхоналарида ўрнатилган чанг тозалагич ускуналари орқали ушлаб қолинади, ҳавога чиқарилаётган зарарли моддаларни ушлаб қолиш 4,92%ни ташкил этади. “Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан 38,165 тонна ташламалар ушлаб қолинган бўлиб, бир йилда ҳавога чиарилаётган ташламаларнинг 77,31%, “Бухородонмаҳсулотлари” АЖ томонидан ҳавога 341,392 тонна чиқиндилар ушлаб қолинган бўлса, бу 93,28 %га, “Когондонмаҳсулотлари”АЖ томонидан эса ҳавога 770,607 тонна чиқиндилар ушлаб қолинган бўлиб, ташланиши мумкин бўлган ташламаларнинг 98 % ушлаб қолинган.348
Бухоро вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш инспекцияси Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг 1996 йил 31 март кунидаги 12/79/137- сонли қўшма буйруқлари билан тасдиқланган “Тоза-Ҳаво” тадбирининг 1ва 2 босқичини хар йили 10 апрелидан 10 майигача ва 10 августдан 10 сентябрга қадар ўтказилган “Тоза ҳаво” тадбирининг I-II босқичи давомида Бухоро вилоят ҳудудида автотранспорт воситаларидан чиқаётган чиқинди газларни камайтириш, Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги”ги қонун талаблари ижросини тўлиқ бажариш, Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Вилоят Ички ишлар бошқармаси ва вилоят Давлат Санитария ва Эпидемиология назорат маркази билан биргаликда “Тоза-Ҳаво” тадбирини намунали ўтказайлик мавзусида инспекция бош мутахассиси томонидан чиқишлар ташкил этилиб вилоят аҳолисига намойиш этилди ва эфир орқали узатилди. Бухоро вилоят Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан “Бухоронома” газетасида, Олот туман инспекцияси томонидан “Олот хаёти” газетасида, “Қараулбозор тонги” газетаси Бухоро туманининг “Галаосиё овози”газетасида туркум мақолалар эълон қилиб борилди.349
Табиатдаги жамики организмлар ташқи муҳит билан занжирсимон боғланган. Организмларга таъсир кўрсатадиган ташқи муҳит омиллари “экологик омиллар” деб аталади. Экологик омиллар уч гуруҳга бўлинади:

  1. Абиотик омиллар- жонли организмнинг ривожланишига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади;

  2. Биотик омиллар- барча жонли организмларнинг ўзаро таъсири;

  3. Антропоген омиллар- кишилик жамияти томонидан табиатга бўлган таъсир. Ҳозирги пайтда саноат ва транспортнинг ривожланиши сайёрамиз табиатини кескин ўзгартирди, ер қатламидаги барча тирик организмлар ҳаёти ва тақдири антропоген омилнинг табиатга бўлган таъсирига боғлиқ бўлиб қолди.350

Юқоридаги сабабларга кўра, экология муаммонинг глобаллашуви тобора тезлашиб бормоқда. Бу БМТнинг бақарор тараққиёт дастури мақсадларида ҳам ўз аксини топган. Бирлашган Миллатлар Ассамблеясининг 2015 йилнинг сентябрида Барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган саммитида қабул қилинган 70-сон резолюциясига мувофиқ, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасини “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди351. Барқарор тараққиёт 2030 дастури, янги 17 та Барқарор тараққиёт мақсадларидан иборатдир. Мазкур концепциянинг учта тамоили: экологик, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни таъминлашни қамрайдиган вазифалар белгиланди. Қуйи Зарафшон воҳаси ҳудудларида саноат тармоқларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш экология ва саноатнинг ўзаро мувозанатини сақлаш мисолида ўрганиш долзарб вазифага айланди.
ХУЛОСА
Қуйи Зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришининг вужудга келиши ва ривожланишига оид тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ хўжалик юритишнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими даврида шаклланган номақбул ижтимоий-иқтисодий бошқарув тизимидан воз кечиб, бозор муносабатларига ўтиш чора-тадбирлари кўрилди. Тажрибалар мавжуд йирик саноат корхоналарининг давр талаби ва эҳтиёжига мослашиш учун ҳаракатчанлик имконияти суст бўлишини, оқибатда ишлаб чиқаришнинг ривожланиши қийин кечишини кўрсатди. Қайта қуришни амалга ошириш қўшимча катта маблағ талаб қилган йирик корхоналардан фарқли равишда, хўжалик юритишнинг мақбул шакли сифатида ўзини намоён қила бошлаган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка алоҳида эътибор берилди. Бу соҳани чекка жойларда ҳам нисбатан кам капитал сиғими билан ташкил этиш ва янги иш ўринларини яратиш мумкин бўлди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик шаклланишининг дастлабки даврларида республикамиз дунёнинг 20 дан ортиқ давлатлар билан ҳамкорлик қилган бўлса, ҳозирги вақтга келиб уларнинг сони икки баробар ошди.

  1. Маълумки, собиқ иттифоқ даврида нодир металлар ишлаб чиқарувчи корхоналарининг фаолияти ёпиқ бўлган. Шу туфайли мамлакатимиздаги олтин, кумуш, уран ва бошқа нодир металлар қазиб олувчи корхоналар ҳамда уларда фаолият кўрсатган жамоалар ҳақида оммавий ахборот воситаларида маълумотлар берилмаган, изланишлар деярли олиб борилмаган. Фақат Республикамиз давлат мустақиллигига эришгандан кейингина НКМК ва Қизилқум минтақасининг мураккаб шароитида конларни ўзлаштириш, унларда тежамкор илғор технологияларни жорий этиш орқали юртимиз иқтисодиётини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишларни ёритиш имконияти вужудга келди.

3. Саноат ишлаб чиқаришига хорижий инвестицияларни жалб қилишдан мақсад қуйида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлиб, бу вазифалар янги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш имкониятининг тезлашиши, экспорт потенциалининг кенгайиши ва хорижий валюталарнинг келишининг кўпайиши, хорижий маҳсулотлар киритилиши ва уларга кетадиган сарф-харажатларнинг камайиши, моддий, молиявий, меҳнат, энергетика ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланиш, миллий кадрларнинг бошқарув салоҳиятини кучайтириш, янги ишчи ўринларини яратиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, миллий кадрлар тайёрлашни яхшилаш, саноат корхоналарини модернизациялашни тезлаштиришга қаратилган.
4. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози арафасида ташкил этилган Навоий эркин иқтисодий зонаси мамлакатимизда иқтисодий инқироз вужудга келтириши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олиш, саноат ишлаб чиқаришини модернизация қилиш асосида рақобатбардошлигини ошириш, корхоналарни барқарор ишлаши ва аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб -қувватлаш ҳамда ижтимоий хизматлар самардорлигини оширишга зарур шароитлар яратиб берди.
5. Ҳозирги замонда фан, таълим ва ахборотнинг ҳолати уларнинг 20-30 йилги олдинги ҳолатидан катта фарқ қилади. Шунинг учун олий маълумотли мутахассислар замонавий ахборот оқимини ўзлаштиришлари, индивидуал ва мустақил ишлаш қўникмаларини ривожлантиришлари, уларда ишлаб чиқариш, техника ва технологиянинг узлуксиз ўзгариб турувчи шароитига тезлик билан мосланувчанликни шакллантириш зарурияти ошмоқда. Бунинг учун ҳар бир бўлажак мутахассиснинг индивидуал қобилиятини ҳисобга олиб, ўз устида тизимли ишлашга ва ижодий меҳнатга лаёқатли кадрларни тайёрлашга эътиборни кучайтириш лозим.
6. Қуйи Зарафшон воҳасининг кончилик саноати ўзининг фаолияти давомида доимий равишда янги, моҳиятан тубдан ўзгартирувчи технологияларни жорий қилиш зарурияти билан яшади. Бу вақт мобайнида НКМК инженерлик корпуси ноанъанавий воситалар билан мураккаб техник муаммоларни ҳал қилиши жараёнида атроф-муҳитни ифлослантирувчи қуйидаги воситалардан ҳам фойдаланишга тўғри келди. Улар Шарқий ва Довғизтов олтин конларидан очиқ усулда фойдаланиш, олтингугурт ишлаб чиқариш цехи, уран хом ашёсини қазиб олувчи геотехнология кони, аҳолига иссиқлик энергияси етказиб берувчи “Энергохизмат” қозонлари хавфсизлигини таъминлашдан иборат бўлди. Табиатни муҳофаза қилиш тартибларига амал қилиш учун қуйидаги шартларга амал қилиш лозим: ҳаво таркибидаги ва сизот сувларидаги зарарли химиявий моддалар таркибини доимий назоратда ушлаб туриш, газ ва чангларни ушлаб қолувчи қурилмалар ҳамда фильтрловчи ва тозаловчи ускуналарнинг ишлаш самарадорлигини ошириш, корхоналар томонидан давлат назорат органлари томонидан чиқарилган буйруқлар ва норматив ҳужжатларнинг мунтазам бажарилишини таъминлаш зарур.
7.Ҳозирги вақтда антропоген омиллар тирик организмларга бевосита ва билвосита кўрсатиб, уларнинг яшаш шароитини ўзгартириб, ўсимликлар ва ҳайвонот турларини йўқолиб кетишига сабаб бўлмоқда. Тобора жадаллашиб бораётган бу ўзгаришлар бутун инсоният цивилизациясига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ҳудудлардаги иқлим, рельеф, сув ва тирик мавжудотларнинг барқарорлиги кўп жиҳатдан одамларнинг уларга бўлган муносабати, атроф-муҳитнинг тозалиги ва турли дарахтзорларнинг кўплиги билан боғлиқ бўлиб, атмосферанинг кислородга бойитишнинг ягона манбаси-бу яшил ўсимликлардир. Кислородсиз ҳаво ёнмагач, металлни эритиш мумкин эмас, кимёвий бирикмаларни эса саноат усули билан олиб бўлмайди.
Тадқиқот иши хулосалари асосида қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
-барқарор ривожланаётган мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича, инновациялар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишида етакчи ўрин тутади. Шундан келиб чиқиб инновацион ғояларни кенгайтириш ва фаоллаштириш, айниқса қишлоқ жойларда яшаётган аҳолини иш билан таъминлаш учун зарур ишчи ўринлари яратиш мақсадга мувофиқдир;
-Мамлакатимизнинг жаҳон бозорларига чиқиши учун катта имкониятлари мавжудлигини ҳисобга олиб, хорижий сармоядорларни жалб қилиш чора-тадбирлар кўриш, бунинг учун Қуйи Зарафшон воҳасида жойлашган саноат корхоналарининг инфраструктураси ва муҳандислик коммуникацияларини янада такомиллаштиришни йўлга қўйиш талаб этилади;
-Қуйи Зарафшон воҳасининг қимматбаҳо ва рангли металлар қазиб олиш имкониятлари катталигини ҳисобга олиб, бу ҳудудда зарур мақсадида таълим муассасаларини илм-фан ва халқаро таълим тизими билан интеграциялашуви жараёнини янада кенгайтириш зарурияти ошмоқда.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish