Ҳужайра ҳақида тушунча



Download 82,67 Kb.
bet3/6
Sana21.02.2022
Hajmi82,67 Kb.
#39239
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ҳужайра ҳақида тушунча

Тўқималар
Тузилиши, функцияси, ҳаѐтий жараѐнлари ва ривожланишига кўра бир бирига ўхшаш бўлган ҳужайралар тўплами тўқима дейилади. Одам организ- мида тўрт хил: эпителий, бириктирувчи, мускул ва нерв тўқималари мавжуд.
Эпителий (қопловчи) тўқима.
Бу тўқима терининг устки юзасини, овқат ҳазм қилиш, нафас олиш, айирув органлари кабиларнинг ички юзасини қоплаб туради. Буни органларнинг шиллиқ қавати деб ҳам айтилади.
Эпителий тўқимаси жойлашиши, бажарадиган вазифаси, тузилишига кўра бир неча хилдир. Шакли эса ясси (япалоқ), кубсимон, цилиндрсимон бўлиб, бир ѐки кўп қаватлардан ташкил топган. Ясси тўқима тери устини қоплаб туради, кубсимон тўқима буйракда, цилиндрсимон тўқима ичакнинг ички қаватида, кубсимон тўқима бурун бўшлиғининг ички юзасида жойлашган.
Эпителий тўқимаси жойлашишига қараб ҳар хил вазифани бажаради: тери- нинг устки қисмини ва бурун бўшлиғини қоплаб турган эпителий тўқималари ҳимоя вазифасини бажаради; ошқозон-ичакнинг ички юзасидаги эпителий тўқимаси овқат ҳазм қилишда иштирок этади.Бу тўқима органлар юзасида жой- лашганлиги ва ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирига кўпроқ дуч келиши ту- файли тез-тез жароҳатланади, яллиғланади. Шунинг учун ҳам унинг ҳужай- ралари тез кўпайиш ва янгиланиш (регенерация) хусусиятига эга.
Бириктирувчи тўқима - яъни таянч трофик тўқима.
Бириктурувчи (қў- шувчи) тўқима тузилиши ва шаклига кўра хилма хилдир. Бу тўқимага суяклар, қон, лимфа, тоғай ва пайлар киради.
Бириктирувчи тўқима жойлашишига ва бажарадиган вазифасига кўра турли хусусиятларга эга. Масалан, пай ва тоғайлар таркибидаги бириктирувчи тўқима ҳужайралари орасида эластик толалар кўпроқ. Шунинг учун улар чўзилиш, букилиш, тортилиш каби таъсирларга чидамли бўлади.
Мускул тўқимаси.
Мускул тўқимаси уч хил бўлади: кўндланг йўлли, сил- лиқ толали ва юрак мускуллари. Мускул ҳужайраларида миофибрилл толачалар бўлиб улар мускул толасининг қисқариш-ѐзилиш хусусиятини таъминлайди. Кўндаланг йўлли, яъни скелет мускуллари одам танасининг ташқи соҳасида жойлашиб, суякларга бирикиб туради. Шиминг учун улар скелет мускуллар дейилади. Бу мускул толаларининг узунлиги бир неча миллиметрдан то 10- 12 см гача бўлади. Мускул толасининг цитоплазмаси саркоплазма деб аталади. Ҳар бир мускул толасида бир неча ядро, ипсимон ингичка толачалар (миофиб- риллар) мавжуд. Мускул толалари микроскопда кўрилганда кўндаланг йўналишдаги чизиқлар шаклида кўринади. Шунинг учун бу мускул кўндаланг йўлли мускул деб ҳам юритилади.Скелет мускулининг ҳаракати одам ихтиѐрига боғлиқ. Шунинг учун биз қўл, оѐқ, бош каби органларимиз билан хоҳлаган ҳаракатни бажарамиз. Мунта- зам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланилса, скелет мускуллари яхши ривожланади.Силлиқ толали мускуллар дуксимон тузилган бўлиб, толаси жуда калта - 0,1 мм атрофида. Бу мускулларнинг ҳужайрасида битта ядро ва цитоплазмада қисқариш хусусиятига эга бўлган калта-калта миофибрилл ипчалари бўлади. Силлиқ мускуллар нафас олиш органлари, ошқозон-ичак, сийдик чиқариш йўл- лари, қон ва лимфа томирларининг деворида жойлашган. Бу мускуллар фао- лияти одам ихтиѐрига боғлиқ эмас, яъни улар одам тинч турганда, ухлаган вақт- да ҳам қисқариб-бўшашиб, иш фаолиятини бажараверади.Юрак мускуллари тузилишига кўра кўндаланг йўлли мускулларга ўхшаса ҳам, лекин бир мунча мураккаброқ бўлади. Иш фаолияти жиҳатидан силлиқ мускуллар сингари одам ихтиѐрига боғлиқ эмас.

Download 82,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish