Ҳужайра ҳақида тушунча


Ҳужайранинг кимѐвий таркиби



Download 82,67 Kb.
bet2/6
Sana21.02.2022
Hajmi82,67 Kb.
#39239
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ҳужайра ҳақида тушунча

Ҳужайранинг кимѐвий таркиби
Ҳужайранинг таркибий қисмини анорганик, органик, моддалар ва 70% дан кўпроғини сув ташкил этади. Сув эритувчи хусусиятга эга бўлиб, ҳужайрадаги барча ҳаѐтий жараѐнларда муҳим рол ўйнайди. Ҳужайра таркибида фосфор, олтингугурт, кальций, калий, натрий, хлор, темир, магний, кремний каби макроэлементлар ва йод, мис, кобалт, рух, никел, олтин каби микроэлементлар бўлади. Булар ҳужайранинг анорганик моддаларидир.
Ҳужайра таркибидаги органик моддаларга оқсиллар, ѐғлар, углеводлар, нуклеин кислоталар киради. Оқсиллар ҳужайранинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Оқсил муҳим пластик аҳамиятга эга бўлиб, у ҳужайранинг барча ҳаѐтий жараѐнларида, кўпайишида ва эскирган таркибий қисмларнинг янгиланиб туришида асосий вазифани бажаради. Ёғлар ҳам ҳужайранинг таркибий қисмига кириб, пластик ва энергетик вазифани бажаради. Углеводлар ҳам асосан энергетик аҳамиятга эгадир.
Ҳужайранинг ҳаѐтий жараѐнлари
Ҳужайранинг асосий ҳаѐтий функциялари - моддалар алмашинуви, ҳаракат, таъсирланиш, кўпайишдан иборат.
Ҳар бир ҳужайрада нормал яшаши, ўз вазифасини бажариши, кўпайиши учун уларда узлуксиз равишда моддалар алмашинуви жараѐни давом этиб туради. Овқат ҳазм қилиш органларида парчаланиб, қонга сўрилган озиқ мод- далар қон орқали ҳужайраларга ўтади. Бу моддаларнинг бир қисми ҳужай- ранинг таркибий элементлари мунтазам равишда янгиланиб туриши ва улар- нинг кўпайиши учун пластик материал сифатида ўзлаштирилади. Озиқ модда- ларнинг қолган қисми эса нафас олиш органларидан қон орқали келган кисло- род билан оксидланиб, энергия ҳосил қилади ва бу энергия ҳисобига ҳужайра қўзғалади, ҳаракатланади, иш бажаради. Бундан ташқари энергия тинмай янгиланиб борадиган протоплазма таркибий қисмларининг синтези учун ҳароратни маълум даражада сақлаб туриш, организм эскирган қисмларини тиклаш учун зарур. Организм энергияни овқатдаги органик моддалардан: оқсиллар, ѐғлар, углеволар, буларнинг оксидланиши ва парчаланишида ҳосил бўладиган маҳсулотлардан олиб сарфлайди. Ташқи муҳитдан моддалар шимилиши, улар- нинг оддийроқ моддаларга парчаланиши, ўзлаштирилиши ва чиқинди моддаларни чиқариб юборилиши ҳар бир тирик ҳужайрага хос хусусиятдир. Атрофдаги муҳитдан ўтиб турадиган моддаларнинг ҳужайралар томонидан ўзлаштирилиб, бу моддаларнинг парчаланиши маҳсулотлардан ҳужайра протоплазмаси ва структура қисмларининг бир мунча мураккаб кимѐвий бирик- маларни ҳосил қилиш ассимиляция деб аталади; ҳужайра структуралари таркибига кирадиган моддаларнинг парчаланиб, эмирилиши диссимиляция дейилади. Мана шу жараѐнларнинг иккаласи бир бирига боғлиқ, чунки дисси- миляция натижасида ҳосил бўладиган энергиядан ассимиляция процессларида фойдаланилади. Организмга кирган оқсил, ѐғ ва углеводлар аввал парчаланади ва оддий элементларга айланади, сўнг ҳужайралар томонидан турли мақсадлар, овқатланиш учун фойдаланилади, бунда организм учун керак бўлмаган чиқинди модда ҳосил бўлади. Ҳужайрадаги ассимиляция ва диссимиляция процесслари доимо бир хил кетавермайди. Бу жараѐн организмга тушадиган моддаларнинг миқдори ва сифатига боғлиқ бўлади.
Баъзи ҳужайралар амѐбага ўхшаб ҳаракатланиб туради. Масалан, лейкоцит- ларнинг баъзилари шундай ҳаракатланади.
Барча ҳужайра ва тўқималар таъсирланиш хусусиятига эга. Таъсирланиш бутун тирик зотга хос хусусият бўлиб, ташқи таъсирга жавобан ўз фаолиятини ўзгартиришдан иборат. Таъсирловчилар муҳитнинг тирик ҳужайраларда жавоб реакциясини юзага келтира оладиган омиллари бўлса, таъсирланиш – таъсир- ловчиннг организм ва унинг таркибий қисмларига таъсир кўрсатиш жараѐ- нининг ўзидир. Сезувчи рецепторлар таъсирланиши туфайли юзага келган қўзғалиш нерв импульсига айланиб, нерв толалари бўйлаб марказий нерв сис- тэмасига этиб боради ва унинг ҳужайраларини қўзғатади. Марказий нерв сис- тэмаси ҳужайраларидан импульс яна нерв толалари бўйлаб периферик орган- ларга (мускуллар, безларга) келади ва буларни қўзғатади. Таъсирланиш ташқи ва ички муҳит таъсирини идрок этиш, шунингдек кейинчалик организм ҳаѐт фаолияти жараѐнларини идора этишнинг асосидир.
Барча ҳужайра, тўқима ва организм кўпайиш хусусиятига эга. Тирик орга- низмлар кўпайиш орқали ўзига ўхшаш организмларни ҳосил қилади. Ҳужай- ранинг икки хил оддий ва мураккаб кўпайиши бир биридан фарқланади.
Оддий, яъни амитоз кўпайишда ҳужайра мембранаси цитоплазмаси ва ядроси узунлашади ва иккига бўлинади, баъзида эса мембрана ва цитоплазма бўлинмайди, фақат ядронинг ўзи иккига бўлиниши натижасида битта мембрана ва цитоплазма ичида иккита ядро ҳосил бўлади. Бу бўлиниш усули билан одам танасидаги айрим ҳужайралар, масалан, вегетатив нерв тугунларининг ҳужайралари кўпаяди.
Болалар ва ўсмирлар организмининг ўсиши ва ривожланиши ҳужайранинг мураккаб бўлиниши митоз ѐки кареокинез усулида кўпайиши орқали таъмин- ланади. Бу бўлиниш 4 фазани ўз ичига олади: профаза (ядро ичидаги хромосомалар ипсимон шаклга айланади ва узунлашади), метофаза (олдин тартибсиз бўлган хромосомалар ҳужайранинг ўрта қисмига жойлашади), анафаза (хромо- сомалар ҳужайранинг қутбига томон тортилади), телофаза (ҳужайра қутбларида йиғилган хромосомалар зичлашиб, яъни ядро ва ядрочани ҳосил қилади). Бу усулдаги бўлиниш натижасида битта она ҳужайрадан иккита қиз ҳужайра ҳосил бўлади. Ҳужайранинг кўпайиш тезлиги одамнинг ѐшига боғлиқ. Болалар ва ўсмирлар организмининг ҳужайралари тез кўпаяди. Бу эса уларнинг тез ўсиши ва ривожланишини таъминлайди.

Download 82,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish