Уй-жойни ижарага бериш шартномаси Режа: I. Кириш II. Асосий қисм


Уй-жойни ижарага бериш шартномасининг шакли



Download 19,16 Kb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi19,16 Kb.
#233254
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
uy joy ijarasi

Уй-жойни ижарага бериш шартномасининг шакли
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади.
Фуқаролар ўртасидаги уй-жойни ижарага бериш шартномаси
нотариал гувоҳлантирилиши керак.

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси учун қонун ҳужжатларида мажбурий ёзма шакл ва нотариал гувоҳлантириш белгиланган. Шарҳланаётган модда ёзма шаклнинг айнан қайси бири қўлланилиши масаласида аниқликкиритмаса-да, ундан иккала тараф томонидан имзоланадиган ягона ҳужжат ҳақида сўз бораётганлиги англанади. Мазкур моддага киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан фуқаролар ўртасидаги уй-жойни ижарага бериш шартномаси нотариал гувоҳлантирилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 159–1-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан мазкур қоидага амал қилмаганлик, яъни уй-жой фуқаролар ўртасида ижарага берилганда нотариал гувоҳлантирилган шартноманинг мавжуд эмаслиги, 2012 йил 1 февралдан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга асос бўлади.


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 25-моддаси кўра, турар жой ижараси ёки арендаси шартномаси ёзма шаклда тузилади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим. Мазкур модданинг 4-қисмига асосан турар жой ижараси ёки арендаси шартномасига
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг қоидалари қўлланилади. Турар жой ижараси ёки арендаси шартномасининг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодекси
билан тартибга солинмаган муносабатлари фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. (Қаранг: ФКнинг 84, 574, 603-моддалари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сонли қарори билан тасдиқланган «Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 16–22-бандлари;
Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 387-сон билан рўйхатга олинган, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, макроэкономика ва статистика вазирлиги Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қууватлаш қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган «Бино ва иншоотларни
давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома).
Турар жойни ижарага бериш шартномаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ёки улар ваколат берган органлар билан турар жойни олаётган фуқаролар ўртасида ёзма шаклда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.
(Ўз. Р ФКнинг 108, Уй-жой Кодексининг 35-моддалари). Уй-жой Кодексининг 35-моддасига асосан турар жойни ижарага бериш шартномасининг ёзма шаклда бўлишига риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
Ижарага берувчи (муниципал уй-жой ташкилоти ёки турар-жой мулкдори) ва ижарага олувчи ўртасида турар жойни ижарага бериш шартномасининг ёзма шаклда тузилиши тарафларнинг турар жойдан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаштиради. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисида»ги Низомнинг 14-бандига асосан коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойдан фойдаланиш уй-жой эгасидан ваколат олган уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш бўйича тегишли корхона билан турар жойни эгаллаш ҳуқуқини берувчи ордер берилган фуқаро ўртасида турар жойни ижарага олиш шартномасини тузиш орқали
расмийлаштирилади. Мазкур низомга кўра турар жойни ижарага бериш шартномаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ёки улар ваколат берган органлар билан турар жойни олаётган фуқаролар ўртасида ёзма шаклда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади. Турар жойни ижарага бериш шартномасининг ёзма шаклда бўлишига риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий эмаслигига
сабаб бўлади. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларининг мулкдорлари, арендаторлари ва ижарачилари таъмирлаш корхоналари билан намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган турар жойларга техник хизмат кўрсатиш шартномасини тузадилар. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага беришнинг намунавий шартномаси тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 86-моддасига мувофиқ, турар жой арендаси шартномаси ёзма шаклда тузилиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим. Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш туман, шаҳар кадастр дафтарида, турар-жой бинолари ва иншоотлари туман реестр дафтарида амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказишда кадастр ёки реестр дафтарига бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар (уларнинг пайдо бўлиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши) ҳақидаги, шунингдек объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар тўғрисидаги маълумотлар ёзиб қўйилади.
Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 387-сон билан рўйхатга олинган «Бино ва иншоотларни (ижара, гаров, сервитут ёки эгалик ҳуқуқининг чекланиши) давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг 55-моддасига кўра, бино ва иншоотларни бундан кейин рўйхатга олиш хуқуқий режими (ижара, гаров, сервитут ёки мулк ёки бошқа хуқуқларнинг чегараланишлари) хужжатларни тақдим этилиши билан баробар олиб борилади (шартномаларни, суд ва хўжалик судининг қарорларини ва бошқалар). Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида ҳужжат бериш ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 84-модданинг 3-қисми).
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 86-моддасига мувофиқ турар жой арендаси шартномаси
қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
турар-жойни арендага бериш тартиби ва унинг қиймати;
турар жой арендасининг муддатлари;
турар жойни арендага бериш шартлари ва аренда ҳақи миқдори, уни тўлаш муддатлари;
арендага берувчи арендага бераётган турар жойнинг, муҳандислик
қурилмаларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
шартнома муддати ўтиши билан турар жойни арендага берувчига
қайтариш тартиби;
арендага берилган турар жойга қараш, хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича тарафларнинг мажбуриятлари;
арендага берилган турар жойни ижарага бериш ёки иккиламчи арендага бериш имкониятлари, шартлари ва тартиби;
тарафларнинг жавобгарлиги.
Турар жой арендаси шартномасига тарафларнинг келишуви бўйича
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага беришнинг намунавий шартномаси тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 76-моддаси ҳам хизмат турар жойи ижара шартномасининг ёзма шаклда тузилишини назарда тутади. Хизмат турар жойи ижара шартномаси
шу турар жой мулкдори ёки у вакил қилган орган билан иш, хизмат вақтида ундан фойдаланиш учун топширилаётган шахс ўртасида тузилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори билан «Хизмат турар жойини ижарага олиш намунавий шартномаси» тасдиқланган.



Download 19,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish