Уй-жойни ижарага бериш шартномаси
Режа:
I.Кириш
II.Асосий қисм
1. Уй-жойни ижарага бериш шартномаси
2. Уй-жойни ижарага бериш шартномасининг шакли
3. Уй-жойни ижарага бериш шартномаси наьмунаси
III.Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
КИРИШ
Уй-жой инсон ҳаётининг узвий ва ажралмас бир қисмидир. Турар жойлар жамиятда эркин ҳаёт кечиришнинг гарови ҳисобланади. Шундай экан, турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқининг белгиланиши муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.
Уй-жой қонунчилиги нормаларига риоя қилиш фуқаролар, шунингдек, уй-жой фондини ҳисобга олиш, сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлашни таъминлаш ваколати юклатилган давлат органлари, корхоналар, муассаса ва ташкилотларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги низолар бўйича ишлар судлар томонидан кўрилаётганда қонун ҳужжатларини тўғри қўлланилиши фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган конституциявий ҳуқуқи ҳимоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирларнинг муҳим таркибий қисми ижтимоий уй-жойлар қурилишини кенгайтириш ҳисобланади. Жумладан, шаҳар ва қишлоқларда умумий яшаш майдони 3,5 миллион квадрат метрдан ортиқ бўлган намунавий ва кўп қаватли уй-жойлар барпо этилди. Ҳозир уй-жой қурилиши ҳажми 2010 йилдагига нисбатан 3,5 баравар ошди.
Мазкур жараёнда уй-жойга бўлган ҳуқуқларнинг самарали ҳимоя қилиниши айниқса долзарбдир.
Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги низоларга оид ишлар суд томонидан кўрилаётганда қонун ҳужжатларининг тўғри қўлланилиши фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган конститутсиявий ҳуқуқини ҳимоя этишда муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, уй-жой қонунчилиги нормаларига риоя қилиш фуқаролар, шунингдек, уй-жой фондини ҳисобга олиш, сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлашни таъминлаш ваколати юклатилган давлат органлари, корхоналар, муассаса ва ташкилотларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Уй-жой инсон ҳаётининг узвий ва ажралмас бир қисми бўлганлиги боис уй-жойга оид қонун ҳужжатлари нормаларини суд амалиётида тўғри қўллаш, уй-жой билан боғлиқ низоларни қонуний ва адолатли ҳал этилишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг суд орқали ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, уй-жой ҳуқуқи соҳасида одил судлов самарадорлигини ошириш ҳамда амалиётда келиб чиқаётган муаммоларни бартараф этиш айниқса муҳим.
Шу муносабат билан, халқаро ҳуқуқнинг тегишли жиҳатлари ва уй-жой ҳуқуқи стандартлари, уй-жой низолари бўйича суд амалиёти, хорижий мамлакатларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш, соҳадаги камчиликларни бартараф этиш бўйича таҳлилларни амалга ошириш ва тавсиялар ишлаб чиқиш айниқса муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур маълумотномада асосий эътибор соҳага оид суд амалиётини, қонун ҳужжатлари нормаларини таҳлил қилиш асосида бу йўналишдаги қонунчиликни янада такомиллаштиришга, уй-жой низолари бўйича амалдаги қонунларнинг бир-хилда қўлланилишини таъминлашга ва ушбу тоифадаги ишлар бўйича ягона суд амалиётини шакллантиришга кўмаклашишга қаратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |