Уй жойдан фойдаланиш



Download 219,5 Kb.
bet3/11
Sana21.02.2022
Hajmi219,5 Kb.
#32245
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12.Т-Шахснинг индивидуал хусуссиялари ва уларнинг диагностика килиш. характер, темперамент, кобилият

Холерик нерв системасидаги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари кучли бўлиб бу икки жараён бирон нерв маркази доирисида тез ўрин алмашади ва шу боис бу типга мансуб шахс бирон-бир фаолиятга тез киришиб, тез совиб кетиши мумкин. Янгиликларга эҳтироси баланд, ғайратли ва ўта ҳаракатчан, бир маромдаги фаолиятни, ишларни ёқтирмайди, доимо янгиликка интилувчан. Янги муҳит ва жамоада ўзини яхши ҳис қилади ва ўзгарувчан шароитларга тез мослашади. Бундай инсонларга янги ўзлаштирилаётган фаолият турларини вазифа тариқасида бериш жуда ўринли. Шунингдек, узоқ вақт давомида маълум тартиб талаб қилувчи ишга мослашишлари учун кучли ички зўриқишга борадилар.
Сангвиник қўзғолиш ва тормозланиш жараёнлари кучли, лекин мувозанатлашган. Бундай шахс ўзини қўлда ушлай олади, интизомли ва холерик каби шошқалоқ эмас, биронта ишга кучини тўғри тақсимлайди, янги фаолият турини тез ўрганади, низоли вазиятда келишувга бора олади, келажакка ишонч билан қарайди. Таваккалга мойил, тезда натижага эришишга ҳаракат қилади, пухта ўйлаб ва тез қарор қабул қилади, кўтаринки ва турғун кайфият эгаси. Бир қанча ишни бўйинларига оладилар, лекин охиригача етказмайдилар, тез қайтадилар.
Флегматик – ҳаракатлари секин, шошилмас ва сабр тоқатли, танҳоликни яхши кўради, мулоқот доирасини кенгайтиришни хоҳламайди, дўстларига содиқ ва уларни кўпайтириш нияти ҳам йўқ, ўрганиб қолган шароитида яхши фаолият юритади ва ўзгарувчан шароитга қийин мослашади, шовқинни ёқтирмайди, бир жойда ўтириб бажариладиган ишни маъқул кўради. Янги одамлар билан мулоқотга киришиши қийин, лекин ўрнатилган, алоқаларни сақлашга интилади. Саранжом саришта, тартибни ёқтиради, интизомли, бошлаган ишини охирига етказишни яхши кўради, ташкилотдаги анъаналарга содиқ. Қуйидаги ярим ҳазил ўхшатиш қарама-қарши темперамент типлари тавсифини тушунишни енгиллаштиради:”...одатда урушни сангвиниклар олиб борадилар, флегматиклар эса вайроналарни тиклайдилар”.
Меланхолик – нозик дидли, ҳиссиётга ўта берилган, ўз ички дунёсига ва кечинмаларига эътиборли. Бундай инсонлар орасида санъатга қобилиятлилар кўп учрайди. Улардан ажойиб рассомлар, ёзувчи ва шоирлар етишиб чиқади. Мураккаб ва низоли вазиятларда ҳаракати суст, тезкор вазифаларни ҳал этишда асабийлашади ва тез толиқади.
Шу нарсани таъкидлаб ўтиш керакки, ана шу темперамент турлари соф ҳолда, яъни соф ҳолда, соф холерик, соф флегматик тарзида деярли учрамайди. Кўпчилик одамлар аралашган темперамент турига эга бўладилар. Одамларни қайси хилдаги темпераментнинг хусусиятлари ортиқроқ намоён бўлса, шунга қараб у ёки бу темперамент турига бўламиз. Масалан, жуда тиниб-тинчимаган, серҳаракат, серғайрат, ҳамма нарсалар билан қизиқадиган бўлса, холерик темпераментидаги жуда бепарво, беғам, кам ҳаракат, сусткаш бўлса флегматик темпераментидаги одам деймиз.
Ана шу 4 хил темперамент турининг бирини яхши, бирини ёмон деб бўлмайди. Ҳар бир темпераментнинг ўз ижобий ва салбий томонлари бўлади. Масалан, холерик темпераментидаги одамнинг салбий томонлари шундан иборатки, унда тормозланиш жараёни суст бўлади, айрим ножўя ёки унга тааллуқли бўлмаган ҳаракатлардан ўзини тийиб тура олмайди. Флегматик темпераментидаги одам жуда сусткаш, бепарво бўлади. Холерик темпераментидаги одамнинг ижобий хислатлари – унинг кучлилигида, серҳаракат, ғайратли, қатъийлигида намоён бўлади. Флегматик темпераментидаги одамнинг ижобий фазилатлари – унинг кучлилигида (албатта нерв системаси кучлилигида), вазминлигида намоён бўлади. Лекин, инсон ўз-ўзини тарбиялаши давомида бирон-бир темпераментга хос хислатларни ўзида шакллантириши мумкин.
Ҳар қандай инсонда бирон етакчи темперамент типига қўшимча равишда турли типларга хос белгиларни кузатиш мумкин. Бундай “чатишма” инсоннинг ўз устида ишлаши, ўзи учун ўта муҳим кўринган хислатни мустақил тарзда ривожлантириши учун имконият яратади. Устоз психологлардан бири “мен ҳаётда иложи борича сангвиникдай бўлишга ҳаракат қиламан, барча ҳатти-ҳаракатимни бу темперамент типига мувофиқлаштириб яшайман”, деб таъкидларди. Ҳақиқатан, унинг иш услуби ва одамлар орасидаги ҳаракати кўп йиллик ўз-ўзини тарбиялаш қанчалик муваффақиятли натижага олиб келганининг яққол далили эди. Аммо, шундай вазиятлар бўлардики, устоз уйда танҳо қолишни, ўтмишдаги расмларни томоша қилишни, яъни асл меланхоликка қайтишни “соғиниб” қоларди. Гарчи ижодда, инсоний муносабатларда ва меҳнат фаолиятида у сангвиникдай тез ва шижоатли бўлсада, лекин унинг асл темпераменти серқатнов кўчани кесиб ўтаётгандаги ишончсизликда ва қалтис вазиятлардаги иккиланишда яққол кўзга ташланарди.
Шахс темпераменти типологиясини билиш меҳнат жараёнини оқилона тарзда ташкил этиш, мавжуд вазифаларни ходимлар имконияти ва хусусиятига биноан тақсимлаш, жамоадаги соғлом муҳитни сақлаш имконини яратади. Масалан, мулоҳаза асосида иш юритишга сангвиник ва флегматик типлари табиатан мойиллар. Холерик ёки меланхолик темпераментига мансуб шахс эса ўз ҳиссий мувозанатини ички зўрикиш ҳисобига таъминлаб туриши лозим. Шахснинг ўз темпераменти типини билиши унга хос хусусиятларни чуқурроқ англашига ва ўз-ўзини янада самарали бошқариш имконини беради, қалтис вазиятларда ўринсиз хатти-ҳаракатлардан ўзини четга олишини ва ички назоратни таъминлайди.



  1. Download 219,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish