Уй жойдан фойдаланиш



Download 219,5 Kb.
bet10/11
Sana21.02.2022
Hajmi219,5 Kb.
#32245
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12.Т-Шахснинг индивидуал хусуссиялари ва уларнинг диагностика килиш. характер, темперамент, кобилият

Мавзу бўйича тестлар.
1. Индивидуаллик нима?
1) У конкрет одамни бошқа бир конкрет одамдан фарқловчи ўзига хос хусусиятлар.
2) Шахснинг алоҳида ўзига боғлиқ бўлмаган жиҳатлари.
3) Онгсизлик ҳолати.
4) Онгли фаолиятнинг акси.
=1
2. Бу шахсдаги шундай индивидуал, турғун сифатларки, улар одамнинг турли хил фаолиятдаги кўрсаткичлари, ютуқлари ва қийнчиликлари сабабларини тушунтириб берувчи хусусиятини аниқланг.
1) Темперамент.
2) Қобилият.
3) Характер.
4) Иродавий сифатлар.
=2.
3. Инсоннинг турли вазиятларда нарса, ҳодиса, ҳолатлар ва инсонларнинг ҳатти-ҳаракатларга нисбатан реакциясини тушунтириб берувчи хусусиятлари нима деб номланади?
1) Қобилият.
2) Хотира.
3) Темперамент.
4) Характер.
=3
4. Шахснинг алоҳида инсонлар ва инсонлар гуруҳи, ўз-ўзига, вазиятларга, нарсалар ва ҳодисаларга нисбатан муносабатларидан орттирадиган сифатларини ўз ичига оладиган хусусияти қандай аталади?
1) Характер.
2) Қобилият.
3) Иродавий сифатлар.
4) Хаёл.
=1.
5. Инсон ўз олдига қўйган мақсади ва унга эришиш йўлидаги қийинчиликларни энгишини таъминловчи сифатлар мажмуаси қандай аталади?.
1) Характер.
2) Хаёл.
3) Иродавий сифатлар.
4) Нутқ.
=3
6. Қобилиятларда қандай сифатлар (турлар) мавжуд?
1) Хаёлий-аниқ.
2) Туғма-орттирилган.
3) Аниқ-ноаниқ.
4) Очиқ-ёпиқ.
=2
7. Темперамент турларини аниқланг.
1) Сангвиник, холерик, флегматик, меланхолик.
2) Анализ, синтез, умумлаштириш, мавҳумлаштириш.
3) Тушунча, ҳукм, хулоса.
4) Ҳамма жавоблар тўғри.
=1
ЁЎТФ кафедраси ўқитувчиси
подполковник Б.А.Хаджиева


Қўшимча
ФВВ тизими жамоасида қўл остидаги
ходимлар онгига таъсир этишда ижтимоий-психологик
шарт-шароитларни ҳисобга олиш
ФВВ тизими раҳбар ходимлари ўз фаолиятини энг аввало қўл остидаги ходимларни ижтимоий ҳимоялашдан бошласа, мақсадга мувофиқ бўлади. Қўл остидаги ходимларга тергов, жиноят қидирув, профилактика, криминалистик экспертиза, навбатчилик қисми, қўриқлаш, пост-патруль хизмати ходимлари, яъни оддий ходимдан тортиб барча юқори лавозимдаги ходимларгача бўлганлар киради. Ходимнинг онгига таъсир этишда унинг манфаатлари асосий ўрин эгаллайди. ФВВ тизими ходими ўз йўналишига кўра ҳаракат қилаётганида турли ҳолатларни бошқаради. Қўл остидаги шахснинг етуклиги, унинг ҳаракатчанлиги ва бошқа хислатлари бўйича баҳоланади. Етуклик даражаси деганда шахснинг ҳаётда, жамиятда тутган ўрни, ғоявий шаклланиш даври тушунилади. ФВВ тизимлари ходимлари йўналишининг қамрови уларнинг турли интилишлари билан белгиланади. Масалан, баъзилар ўзларини жамият ҳаётининг турли соҳаларида синаб кўрадилар, ҳар хил меҳнат фаолияти билан шуғулланадилар, жуда кенг қамровли ҳаёт кечирадилар. Бошқалар эса фақат битта касбий фаолиятидаги муҳит билан чекланиб қоладилар. Иккиланган, ўз йўлини тўғри танлай олмаган ходим бефарқ бўлиб қолади ва тарбиявий таъсирларга қаршилик кўрсатади.
Ходимлар фаолиятидаги мотивлар муҳим омил ҳисобланади.
Мотив – инсон онгида акс этган талаб. Мотивни хоҳиш, истак, қизиқиш, идеаллар, дунёқарашлар ташкил этиши мумкин. Инсон талаблари қанчалик кенг ва хилма-хил бўлса, мотивлари ҳам шунчалик турғун, хилма-хил, кўп қиррали бўлади.
Мотивлар орган ходимининг фаолиятини уйғунлаштириб ва йўналтирибгина қолмай, балки субъектив фаолияти ва ҳаракатларига шахсий маъно ва мазмун ҳам беради. Ходимлар шахсининг йўналишида манфаат, қизиқиш, идеаллар, дунёқараш ўзини тутиш мотивлари сифатида асосий ўрин тутади.
Мақсад пайдо бўлишининг ички манбаини мотивлар ташкил этади. Мақсадга ходимнинг ҳаракати туфайли эришилади. Амалиёт шуни кўрсатадики, битта мотивнинг ўзи бир неча ҳаракатларда амалга ошиши мумкин. Мақсад ва мотивлар асосида шахснинг келажак режалари шаклланади. Келажак режаларига эришиш учун раҳбардан жуда катта куч-қувват, ирода талаб этилади. Ҳарбий ходимида бир эмас, бир неча келажак режалари бўлиб, улар бир тизимни ҳосил қилади. Ходимларнинг фаолият режаларини ишлаб чиқишида эски ва янги қарашлар ўртасида кураш юзага келади. Бу кураш давомли ва азобли бўлади, лекин раҳбар ва жамоанинг доимий ҳамкорлиги натижасида анча енгиллашади.
Соҳамиз ходимлари бир-бирларидан ўзларининг темпераменти (мижози) билан фарқ қиладилар. Улар сўзлари, ҳаракатларининг тезлиги ва мароми, юриш-туриши, нутқ-талаффузи ва бошқалар билан ўзаро фарқ қиладилар. И. П. Павловнинг фикрига кўра, темперамент – «ҳар бир алоҳида инсоннинг энг умумий тавсифи». Психик фаолият динамикаси нафақат темпераментга, балки ходимнинг психик ҳолати, мотиви, установкаларига ҳам боғлиқдир.
Темпераментнинг турларини ташқи кўринишлари бўйича ўрганиш мумкин. Масалан, И. П. Павлов олий асаб (нерв) фаолиятининг тўртта асосий турини ажратган:
1) кучли, бироқ мувозанатлашмаган тип – қўзғалиш жараёнларининг тормозланишдан устунлиги билан ажралиб туради, холерик темпераментига мос келади;
2) кучли, мувозанатлашган, нерв жараёнлари жуда ҳаракатчан тип – сангвиник темпераментига мос келади;
3) кучли, мувозанатлашган, нерв жараёнлари кам ҳаракатчан («ювош», кам ҳаракатчан, инерт) тип – флегматик темпераментига мос келади;
4) қўзғалиш жараёни ҳам, тормозланиш жараёни ҳам суст бўладиган кучсиз тип. Бу типдаги кишиларда асаб тизимининг тез толиқиши иш қобилиятининг йўқолишига олиб келади. Бу меланхолик темпераментига тааллуқли.
Ходимнинг темпераменти унинг амалий хатти-ҳаракатидаги бошқа хусусиятлари билан бирга баҳоланади. Ходимлар билан тарбиявий иш олиб боришда уларнинг темпераментига хос хусусиятлар ҳисобга олиниши керак. Чунончи, сангвиниклар хизмат вазифаларини тез ўзлаштирадилар, флегматиклар янги ахборотларни ўзлаштиришга улгурмайдилар, холериклар қулай шароитлардагина фаол бўладилар, меланхолик хизмат шароитларидаги муҳитларга жуда таъсирчан бўлади, раҳбарнинг дағал гапириши ёки ҳазилини жуда оғир қабул қилади. Меланхолик эса ходимлардаги ишончсизлик, шубҳаланиш, ўзи билан ўзи ўралашиб қолиш каби хусусиятларни жамоатчилик таъсирида бартараф этиш лозим.
Барча биологик ва кўпгина индивидуал-психологик хусусиятлар хулқ-атвор белгиларига тааллуқли бўлмайди. Бирмунча паст механик хотира бунга мисол бўла олади. Инсоннинг феъли, хулқ-атворини билиш орқали унинг ҳар хил ҳолатларда ўзини қандай тутишини олдиндан кўриш мумкин. Хулқ-атворнинг физиологик асосларини билиш раҳбарнинг қўл остидаги ходимларини билиши учун жуда муҳим бўлиб, ходимларнинг хулқ-атворини муваффақиятли ўзгартиришга имкон беради. Ходимнинг хулқ-атвори унинг одатларида намоён бўлади.

Download 219,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish